Маълумки, Рабиул-аввал ойининг 12-куни жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) таваллуд топган кунларидир. Муҳаммад (с.а.в.) милодий сананинг 571 йи-лида Маккаи мукаррамада араблар орасида обрули саналмиш Қурайш қабиласида таваллуд топганлар. У зот-нинг насаблари Иброхимга (а.с.) муттасил холда етиб борганлиги хакида ҳадисда мархамат килиб: яъни: «АЛЛОХ таоло пайрамбарлик учун Иброхим ав¬лодларидан Исмоилни, Исмоилнинг авлодларидан Бани Кинонани, Бани Кинонадан Курайшни ва Курайшдан Бани Хошимни, Бани Хошимдан эса мени танлаб олди» (Тер-мизий ривояти), деганлар. Аллох таоло Мухаммадни (с.а.в.) ана шундай улуғ кишилар пуштида сақлаб келиб, оталари Абдуллох ва оналари Оминадан тугилишларини ирода килди. Тавал¬луд топган кечаларида бир канча ғаройиб вокеалар содир бўлгани тарих китобларида зикр килинган. Пайгамбаримиз (с.а.в.) тугилганларида оталари вафот этган булиб, олти ёшга етганларида оналаридан хам ажраладилар ва боболари Абдулмутталиб карамоғида қоладилар. Расулуллохнинг (с.а.в.) етимликда вояга етишларида катта хикмат бор. Чунки узлари етимлик ва ғарибликни бошларидан кечирганлари учун хам умматларига нисбатан жуда мехрибон бўлганлар. Бу хакда Қуръони каримда бундай дейилган: яъни: «(Эй, Мухаммад! Раббингиз) Сизни етим холда топиб, бошпана бермадими?! Яна Сизни гумрох, (гофил) холда топиб, (тугри йулга) хидоят килиб куймадими?! Сизни камбагал холда топиб, бой килиб куймадими?! Бас, энди Сиз (хам) етимга кахр килманг! Соил (гадо)ни эса (малол олиб) жеркиманг! Раббингизнинг (Сизга ато этган барча) неъмати хакида эса (одамларга) сузланг!» (Зухо, 6-11). Халоллик, мазлум ва мухтож кишиларга ёрдам кулини чузиш, шунингдек, халимлик ва барча яхши сифатлар у зотда мавжуд эди. Аллох. таоло: яъни: «(Эй имон келтирганлар!) Сизлар учун — Аллох ва охират кунидан умидвор бўлган хамда Аллохни куп ёд килган кишилар учун Аллохнинг пайгамбарида гўзал намуна бордир» (Ахзоб, 21), деб мархамат килган. Расулуллохга (с.а.в.) эргашган киши аввало Аллох таоло мухаббатига хам сазовор бўлади. Бу хакда Қуръони каримда: яъни: «Айтинг (эй, Мухаммад!): «Агар Аллохни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллох сизларни севади ва гунохларингизни мағфират этади. Аллох кечирувчи ва рахмлидир» (Оли-Имрон, 31), дейилган. Расулуллохнинг (с.а.в.) хаётлари, у кишининг суннатлари биз мумин-мусулмонлар учун катта ибрат мактабидир. Окил инсон хаёти давомида солих кишилар-нинг фазилатли жихатларидан урнак олиб яшайди. Дархакикат, мумин-мусулмон киши учун урнак бўлишга энг лойик ва хакли зот Мухаммад алайхиссаломдирлар. Шунинг учун Аллох таолонинг энг суюкли Пайгам-бари (с.а.в.) умматлари учун узидан кейин нимага эргашиш кераклигини ургатиб, бундай мархамат килганлар: яъни: «Эй инсонлар! Мен сизларга шундай нарсани колдириб кетяпманки, агар уни махкам тутсангиз, хеч качон адашмайсизлар, у Аллохнинг китоби ва менинг сун-натимдир» (Хоким ва Байхакий ривояти). Бугунги кунда Пайгамбаримиз (с.а.в.) таваллуд топган муборак кунларини нишонлаш ва у зотнинг сийрати санияларини укиб-ўрганиш ва эшитиш билан бирга, бутун оламга рахмат этиб юборилган Расулуллох. (с.а.в.) хаёт тарзлари, хулқ-одобларидан ўрнак олиб яшамогимиз керак. Ватанимиз равнаки ва тараккиёти, халкимизнинг тинч ва осойишталиги йулида баракали мехнат килишимизда Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) гўзал одоб-ахлоклари бизларга Хамиша илхом бериши лозим.

Шурчи тумани бош имом-хатиби А.Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here