Сўнги йилларда суннийликдаги нақшбандия ва бошқа шу каби тариқатларни аҳоли орасида сохта шайхлар, томонидан бузиб, тарғиб қилинаётгани кузатилмоқда. Баъзи сохта тариқатчилар томонидан тасаввуфнинг мазмуни бузиб унинг таълимоти, шариат аҳкомлари ва ижтимоий ҳаётдан узоқлашган ҳолда талқин этилмоқда. Исломда бирор-бир шайхга мурид бўлиш ҳеч кимга фарз қилинмаган. Тариқатчиларнинг “Пири йўқнинг-пири шайтон” деган хато даъвоси ҳеч қандай шаръий далилга эга эмас.
Сўфийликни даъво қилаётган шахслар оиласини ойлаб маблағсиз, болаларини тарбиясиз қолдирган ҳолда “пирининг” хизматини қилиб юриш ва бировнинг эҳсони билан кун кечириш ижтимоий иллат бўлиб, ислом таълимотига зиддир.
Расулуллоҳ саллаолоҳу алайҳи вассаламдан ривоят қилинган ҳадисда “Исломда таркидунёчилик (роҳиблик) йўқ”.
Сўфи Оллоҳёрнинг:
“Шариатсиз киши учса ҳавога,
Кўнгил берма анингдек худнамога
Расулуллоҳ саллаолоҳу алайҳи вассалам яна бир муборак ҳадисларида айтганларки “Сизларнинг яхшиларингиз дунё ишини деб охират ишини, охиратни деб дунё ишини тарк қилмайдиган ва одамларга малоллигини тушурмайдиганларингиздир”.
Олтинсой тумани «Хўжа Бурхон» жоме масжид имом хатиби Т.Худойқулов