Мавлоно Жалолиддин Румий уйларида ейдиган ҳеч вақо қолмаганини хабар берган аёлларидан қайта-қайта сўрайверибдилар:
Ҳеч нарса қолмадими?
— Йўқ. — Оғизга оладиган ҳеч вақо йўқми?
— Йўқ.
— Ҳеч нарса-я? — Ҳеч нарса…
— Ростданми?!
Ҳазрати Мавлоно шодликларидан юзлари гул-гул ёниб, қўлларини дуога очдилар ва дедилар:
Аллоҳим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, уйим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонига ўхшабди.

Шўрчи тумани «Домла Қосим» жоме масжиди имом хатиби М. Мусулманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here