Бемазҳабларнинг раддиясига илмий раддия!
Сўнг, бу ҳолатда Имом Абу Ҳанифа мазҳабларидан имом Абу Юсуф ва имом Муҳаммад, имом Шофеий мазҳабларидан имом Музаний ва имом Ибн Суройж тўғри келишларини айтади.
Сўнгра, уларнинг фатволари имомнинг фатволаридек эканини айтади.
Иккинчи ҳолат: имоми мазҳабида чекланган мужтаҳид бўлади ва ўша мазҳабни тақрир қилиш билан чекланиб, ижтиҳодида имомининг мазҳаби усуллари ва қоидаларидан чиқмайди, дейди:
لحالة الثانية: أن يكون في مذهب إمامه مجتهدًا مقيدًا فيستقل بتقرير مذاهبه بالدليل، غير أنه لا يتجاوز في أدلته أصول إمامه وقواعده.
Шундан сўнг ўша даражадаги фуқаҳолар шартларини баён қилиб, асҳабул вужуҳ бўлган ўша кибор уламолар мана шу даражада эканини айтади.
Ва бу даражадаги муфтийларга фақат мазҳаб имомининг қавли топилмаган масалалардагина фатво бериш жоиз эканини, имоми мазҳабидан чиқмасдан — унинг қавлидан тахриж қилиб фатво беришини айтади:
“يجوز له أن يفتي فيما لا يجده من أحكام الوقائع منصوصًا عليه لإمامه بما يخرّجه على مذهبه، هذا هو الصحيح الذي عليه العمل”
Учинчи ҳолат: юқоридаги 2-ҳолатдаги важҳ эгалари (мазҳабда тахриж қила оладиган) даражасига етмаган, бироқ мазҳабни ва далилларини ёддан биладиган уламолар эканини айтади. Сўнгра:
وهذه صفة كثير من المتأخرين إلى أواخر المائة الخامسة من الهجرة المصنفين الذين رتبوا المذهب وحرروه وصنفوا فيه تصانيف بها معظم اشتغال الناس اليوم، ولم يلحقوا بأرباب الحالة الثانية في تخريج الوجوه.
Бешюзинчи ҳижрийнинг охиригача бўлган (600-ҳижрийдан олдин яшаган) кўплаб уламолар ҳолати шу, улар мазҳабни тартибга солиб (яъни ундаги фатволарни), таҳрир қилиб, аксар одамлар ҳозир ўқиётган китобларни улар ёзиб кетишди. Бироқ улар иккинчи ҳолат уламолари даражасига етмадилар(!).
Бир мулоҳаза қилиб кўринг, шофеий мазҳабида аксар китобларни ёзиб кетган кибор уламоларни, 600-ҳижрийгача яшаган олимларни Имом Ибн Солаҳ 2- ҳолатга қўшмай, улар муқаллид деяпти. Ҳозиргиларнинг аҳволи нима бўлади бу тақсимга кўра?!
Тўртинчи ҳолат: мазҳабни ёдлаган, бироқ юқоридагилардан пастроқ ҳолда бўлган уламолар (имомнинг ушбу сўзларидан ўзи ва замонаси олимларини мана шу даражададек кўраётгани тушунилади). Хўш, бу даражадагилар ҳукми қандай:
فهذا يعتمد نقله وفتواه به فيما يحكيه من مسطورات مذهبه من منصوصات إمامه وتفريعات أصحابه6 المجتهدين في مذهبه وتخريجاتهم
Бу тоифа олимлари фатво ва нақлларида мазҳабларда ёзилган нарсалардан имомнинг сўзларига ва унинг соҳиблари имом сўзлари асосида айтган фатволарга (التفريعات أي التخريجات والوجوه)суянади.
فإن وجد في المنقول ما هذا في معناه بحيث يدرك من
ر فضل فكر وتأمل أنه لا فارق بينهما، كما في الأمة بالنسبة إلى العبد المنصوص عليه في إعتاق الشريك، جاز له إلحاقه به والفتوى به. وكذلك ما يعم اندراجه تحت ضابط منقول ممهد في المذهب، وما لم يكن كذلك فعليه الإمساك عن الفتيا فيه.
ومثل هذا يقع نادرًا1 في حق2 مثل الفقيه المذكور، إذ يبعد كما ذكر الإمام أبو المعالي ابن الجويني3: أن تقع واقعة لم ينص على حكمها في المذهب.
Юқоридаги матннинг хулосаси, агар жудаям очиқ ойдин ўхшашликлар бор жойларда бир ҳукмни иккинчисига ўхшатиб (қиёс эмас, илҳақ) ҳукм бериши мумкин. Масалан, эркак қул ҳақидаги ҳукмни аёл қулга бериш каби очиқ – ойдин ўхшашлик бўлса.
Шунда ҳам, агар имомдан фатво топмаса! Сўнг бундай ҳолат деярли учрамаслиги, аксар масалаларда фатво бериб бўлинганини имомул ҳаромайндан ривоят қилган.
Кейин бу ва ундан олдинги ҳолатдаги фатво бермоқчи бўлган одам учун мазҳабнинг аксар фатволарини зеҳнида ёддан билиши шарт эканини айтади:
قلت: وينبغي أن يكتفى في حفظ المذهب في هذه الحالة، وفي الحالة التي قبلها، بأن يكون المعظم على مد ذهنه، ويكون لدربته متمكنًا من الوقوف على الباقي بالمطالعة، أو ما يلتحق بها على القرب كما اكتفينا في أقسام الاجتهاد الثلاثة الأول، بأن يكون المعظم على ذهنه.
Сўнгра юқоридаги тақсимни бундай гаплар билан хотималайди:
فمن انتصب في منصب الفتيا وتصدى لها وليس على صفة واحدة2 من هذه الأصناف الخمسة، فقد باء بأمر عظيم، {أَلا يَظُنُّ أُولَئِكَ أَنَّهُمْ مَبْعُوثُون, لِيَوْمٍ عَظِيمٍ} ، ومن أراد التصدي للفتيا ظانًّا كونه من أهلها فليتهم نفسه، وليتق ربه تبارك وتعالى، ولا يخدعن عن الأخذ بالوثيقة لنفسه والنظر لها.
Гапининг хулосаси: фатво берувчи мана шу беш даражадан бири. Ким шундан бири бўлмасдан фатво беришга киришса улкан ишни бўйнига олган бўлади (Улар Қиёматда қайта тирилмаймиз деб ўйлайдиларми?!) Кимда ким (мана шу тоифадан бўлмай) ўзини фатвога аҳл деб ўйлаб фатво беришга қадам ташлаган бўлса, Аллоҳдан қўрқсин,
Шундан сўнг биз ва биз билган домлалар ҳолатидаги – бир нечта фиқҳ китобидан ўқиб, фиқҳни тушунган бироқ юқоридаги 5 ҳолатдан бири бўлмаган одам фатво берса бўладими? Оми одам ўзича билганини қилиб юрганидан ўша олимдан фатво сўрагани яхши эмасми, деган саволга, бошқа давлатдан бўлсаям юқоридаги 5 ҳолатдан бири бўлган муфтийни қидиради, деб жавоб беради:
إن قلت: من تفقه وقرأ كتابًا من كتب المذهب، أو أكثر، وهو مع ذلك قاصر لم يتصف بصفة أحد من «أصناف»4 المفتين الذين سبق ذكرهم، فإذا لم يجد العامي في بلده غيره فرجوعه إليه أولى من أن يبقى في واقعته مرتبكًا في حيرته.
قلت: إن كان في غيره بلده مفت يجد السبيل إلى استفتائه فعليه التوصل إلى استفتائه بحسب إمكانه، على أن بعض أصحابنا، ذكر أنه إذا شغرت البلدة عن المفتين فلا يحل المقام فيها
ثم لا يعد هذا القاصر بأمثال ذلك من المفتين، ولا من الأصناف المذكورة المستعار لهم سمة المفتين، وإن لم يجد مسألته بعينها ونصها مسطورة فلا سبيل له إلى القول فياه قياسًا على ما عنده من المسطورة، وإن اعتقده من قبيل قياس لا فارق الذي هو نحو قياس الأمة على العبد في سراية العتق، لأن القاصر معرض لأن يعتقد ما ليس من هذا القبيل داخلا في هذا القبيل
Шундан сўнг имом мана шу 5 ҳолдаги муфтийларга оид 16 та фаръий масалаларни зикр қилади: қул бўлса, фатво берса бўладими? Имомдан икки қарама-қарши ривоят бўлса, таржиҳ бўлмаса, нима қилади? Ва шундай масалалар орасида Аҳмад Қодир биродаримиз келтирган иқтибосдаги гапни айтади:
13-масала: имом Шофеий “Қандай саҳиҳ ҳадис бўлса, менинг мазҳабим ўша” деган, муфтий саҳиҳ ҳадисни имомнинг қавлига хилоф ҳолда топса, унга қараб фатво берадими?
أبو الحسن الطبري في كتابه: «في أصول الفقه»، وليس هذا بالهين، فليس كل فقيه يسوغ له أن يستقل بالعمل بما يراه حجة من الحديث.
Абу Ҳасан ат-Тобарий “Усул” китобларида: Бу осон – енгил иш эмас, дейди.”
وروينا عن ابن خزيمة3 الإمام البارع في الحديث والفقه، أنه قيل له: «هل تعرف سنة لرسول الله صلى الله عليه وسلم في الحلال والحرام لم يودعها الشافعي في كتبه؟ قال: لا»
Имом Ибн Хузаймадан ривоят қилишди: расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам суннатларидан имом Шофеий китобларида келтирмаганини биласизми? У: “Йўқ”, деди.
وعند هذا أقول: من وجد من الشافعيين حديثًا يخالف مذهبه نظر، فإن كملت آلات الاجتهاد فيه إما مطلقًا، وإما في ذلك الباب؛ أو في تلك المسألة على ما سبق بيانه كان له الاستقلال بالعمل بذلك الحديث، وإن لم تكمل آلته ووجد في قلبه حزازة من مخالفة الحديث بعد أن
ث فلم يجد لمخالفيه عنه جوابًا شافيًا فلينظر:
هل عمل بذلك الحديث إمام مستقل؟ فإن وجده فله أن يتمذهب بمذهبه في العمل بذلك الحديث، ويكون ذلك عذرًا له في ترك مذهب إمامه في ذلك ، والعلم عند الله تبارك وتعالى.
Таржима:
“Мана шу жойда айтаман: шофеийлардан ким мазҳабига хилоф ҳадис топса, унда олдинги бобларда баён қилинганидек, мужтаҳидлик даражасида бўлса, ўша ҳадисга амал қилади. Агар мужтаҳидлик даражасига етмаган бўлса-ю, қалбида ўша ҳадисга хилоф қилишдан ғашлик топса ва мазҳаби имомидан ўша ҳадисга хилоф қилиши сабаби – жавобини очиқ ойдин топмаса, қарайди: бошқа бирор мустақил мужтаҳид унга амал қилганми? Агар топса, ўша имом мазҳабига ўша ҳадисга амал қилишда эргашади ва бу у учун мазҳабини ташлашида узр бўлади.”
Энди юқорида келтирганларимни хулосаласак:
1. Кўриб турганимиздек, Аҳмад биродар келтирган матн “шофеий мазҳабида бўлган инсон” – ҳар қандай бир одам ҳақида келмаган. Бу 5 ҳолатдаги фатво беришга ҳақли уламолар ҳақида келган. Китобнинг “Муфтийлар шартлари, аҳкомлари” қисмида, фатво берувчиларга оид 16 ҳукмдан бири ўлароқ келтирилган.
2. Фатво берувчиларнинг эса энг ками бир мазҳабнинг аксар фатволарини ёд олган бўлиши керак экани айтилди. Мазҳаб имомларидан ва атболаридан 100 мингдан ортиқ масалада фатволар келган, шуларнинг аксарини ёд олган, яна анча шартлар топилган одам ҳақида айтилган гапни сиз ва биз каби домлалар ва талабаларга, ҳатто ҳали арабчани, умум билан хусусни, муқайяд билан мутлақни ажрата олмайдиган авомга татбиқ қилиш инсофдан ва омонатдан бўладими?!
3. Имом кўрганингиздек, матннинг давомида бу иш ўша фатво берувчи учун бу масалада мазҳабидан чиқишига узр бўлади, деяпти. Ҳозирги бир мазҳабни тутмай, ҳар ёқдан фатво бераётганлар “мазҳабдан чиқиш учун узр керак экан” дейдиларми? Аслида, уларда бирор мазҳаб бормики, ундан чиқишга узр қидирсалар?
4. Сиз келтирган матндан бир-икки жумла олдин имом бу иш жуда оғир иш эканини, яъни татбиқда бундай масала топилиши жуда нодир эканини келтиряпти. Қолаверса, имомнинг ўша ҳадисни олмасликка очиқ сабабини топмаса деяпти. Ҳозир мазҳабдан мазҳабга хоҳлаганча кўчаётганлар имомларнинг бирор бир ҳадисни олмасликда сабаблари бор-йўқлигига қарайдиларми?
5. Шайхулислом Ибн Солаҳ «Бошқа мустақил мужтаҳид ушбу ҳадисга амал қилганми, шунга қарайди» деганда 4 мазҳабдаги мужтаҳидларни тушуниш керак бўлади. Сабаби, шайхулислом Ибн Солаҳнинг ўзи 4 мазҳабдан чиқиш жоиз эмаслигига ижмо бор эканини, ҳақ мана шу 4 мазҳаб ичида чекланган эканини айтди.
Шундай экан, бирор китобдан нақл қилмоқчи бўлган одам ўша китобни ўқиб тушунишга, китоб эгаси ўша иқтибос қилинган жумлани ким ҳақида қандай шартлар асосида айтанини, ўша имомнинг бошқа сўзларини жамлаб тўғри тушуниб, тўғри етказишга ҳаракат қилиши лозим.
Мен ўша мақолани кўрибоқ, Ибн Солаҳнинг китобини ўқиб чиқинг, ўша ердан жавоб топасиз, дейиш билан кифоялансам бўларди. Бироқ мақола муаллифи ўқиса ҳам, у мақолани ўқиб, маъқуллаганларнинг аксари ўқимасликлари эҳтимоли юқори эди. Шунинг учун бу у муборак китобни иккинчи марта ўқиб чиқдим ва унинг хулосасини тақдим қилишни лозим кўрдим.
Юқоридаги Ибн Солаҳ тақсимидан оладиган фойдаларимиз:
1. Шайхулислом, буюк муҳаддис ва фақиҳ, мусталаҳ илмининг муассисларидан бўлган бу имом мужтаҳид мутлақ узоқ замонлардан бери йўқ бўлган, дедилар. Ҳозиргача бор, демадилар. Агар изоҳларни кўрсангиз, баъзилар шайх Ҳузайр мужтаҳид мутлоқ дейишгача борган. Иккаласининг фарқини қаранг!
2. Имом Ибн Солаҳ шофеий мазҳабининг аксар китобларини ёзган кибор уламоларини, 600-ҳижрийгача ўтган аксар фуқаҳоларини муқаллид деб атади ва уларни ҳатто 2-ҳолатга ҳам қўшмадилар, 2-ҳолатнинг ҳам, 3-нинг ҳам ижтиҳодлари имомнинг қавллари билан чекланишини айтдилар. Энди ҳозир 5 ҳолатнинг бирортасига кирмайдиган одамлар бемалол хоҳлаган мазҳабидан фатво беришига бу буюк имомнинг муносабати қандай бўлади?!
3. Муфтий 5 ҳолатининг энг қуйи даражаси учун ҳам мазҳабнинг аксар фатволарини ёддан зеҳнида сақлашни шарт қилди. Масалан, имом Сарахсийнинг “Мабсут”и 12 мужаллад, унда 100-150 минг атрофида фатво борлиги айтилади. Ҳозир бемалол фатво бериб, таржиҳ қилаётганларимизда шу сифат борми?
4. Ибн Солаҳ ушбу китобида янги йўл чиқариб олиш мумкин эмаслигини таъкидлаганлар. Ҳозир эса айнан шундай бўлгани сизга сир эмас.
Мен ушбу асарни майдалаб, эринмай келтирдим. Сизни маъқуллаганларнинг аксари барибир бу китобни ўқимаслигини билганим учун, ҳеч бўлмаса шундай шаклда бир имомнинг сўзлари хулосасини етказарман дедим.
Энди ўзингиздан сўраб кўринг, бу имом билан ўз манҳажингиз бир деб айта оласизми?
Мен худди шундай қилиб Нававий, Ибн Амир ал Ҳаж, Ибн Обидийнларнинг ҳам ушбу масаладаги батафсил қавлларини келтирмоқчи эдим, бироқ матн жуда чўзилиб кетди. Инсоф ва ихлос қилган ҳамда онги таассуб булути билан мастур бўлмаган мусулмон учун мана шу кифоя деб ўйлайман. Юқорида сўраганингиз саволларга жавобни китобнинг хулосасини ўқишдан топдингиз деб умид қиламан.
Агар топмаган бўлсангиз, жавобим шуки, бугунги салафийлар даъватчиларнинг аксари фатво бериш даражасида эмаслар. Агар бир мазҳабни пухта ўрганиб, ёдлаб, чуқур тушунсалар, ўша асосида фатво беришлари, сўнгра муайян ҳолатларда мазҳабларидан уламолар белгилаган шартлар асосида чиқишлари узрли бўлади. Энди бундай асосларсиз «бу рожиҳ, бу маржуҳ» деб ўтириш сўзсиз Ибн Солаҳ, Нававий, Ибн Амир ал Ҳаж, Ибн Обидийн йўлларига – балки охирги минг йил ёки ундан кўпроқ даврда ўтган деярли барча фуқаҳолар йўлларига мутлақи зиддир.
Аллоҳ барчамизга инсоф берсин! Фатвога журъатли бўлишдан, янги йўллар ўйлаб топадиган бўлишдан асрасин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сурхондарё вилояти қозиси бош имом-хатиби Алиакбар Сайфидинов