Бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш жаҳон ҳамжамиятида долзарб масалага айланган. Юртимизда бегуноҳ кишиларнинг қони тўкилиши, обод жойлар вайрон бўлиши, аҳоли ўтасида ваҳима, парокандалик келиб чиқишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Зеро, Президентимиз томонидан асослаб берилган «Ғояга қарши фақат ғоя, фикрга қарши фақат фикр, жаҳолатга қарши фақат маърифат билан баҳсга киришиш, олишиш мумкин», — деган гаплар фикримиз далилидир.

Хўш, жаҳолатнинг ўзи нима? У қандай кўринишларда намоён бўлмоқда?
«Жаҳолат» арабча «жаҳила» феълининг ўзаги бўлиб, «билмаслик» маъносини англатади. Ислом динидан олдинги даври «жоҳилият даври» деб аталишининг сабаби ҳам шунда. Ўша даврларда кишилар билимсизлиги, жоҳиллиги туфайли қиз болаларни тириклай кўмганлар. Аёлларни одам ўрнида кўрмаган, уларнинг ҳеч қандай ҳақ-ҳуқуқлари бўлмаган, жамият ширк ботқоғига ботган замон бўлган. Ислом дини кириб келгач, жаҳолат ўрнини маърифат эгаллади. У хотин-қизлар шаънини кўкларга кўтарди.
Уч қиз тарбиялаб, уларни турмушга берган она жаннатий бўлиши, жаннат оналар оёғи остида экани баралла айтилди. Одамлар онги ва қалбида маърифатнинг мутлоқ устувор бўлишига эришиш, кишилар тафаккурини бойитиш, уларда соғлом эътиқодни шакллантириш учун кураш бошланди. Бу йўлдаги назарий ва амалий ишларни ҳозиржавоблигини таъминлаш, таъсирчанлигини ошириш долзарб  вазифалардан бири бўлди. Афсуски, бугунги кунда ҳам жаҳолат турли кўринишларда ўзлигини намоён қилмоқда. Шулардан бири, диний билимсизликдир. Диний саводхонлиги паст бўлган кишилар ўзларини ислом динининг жонкуярлари қилиб кўрсатиб, аслида ҳокимиятни эгаллашни мақсад қилган. Мамлакатимизда диний билим оламан деганлар учун кенг имкониятлар яратилган. Ислом академияси, Ислом институти, мадрасалар ва масжидлар қурилган..  Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Самарқанд вилоятида ташкил этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Ҳадис илми мактаби бунга тўла асос бўла олади. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, бу марказ мамлакатимизга илм, барака олиб келади. Ёшларимизга билим, куч беради. Бу ерда ўқиганлар, зиёратга келганлар катта маънавият, маърифат олади.
Бугунги таҳликали замонда биз ота-оналар ўз фарзандларимизнинг тарбияси билан шуғулланишимиз, бўш вақтдан унумли фойдаланиш зарурлигини уларнинг онгига сингдиришимиз керак. Ёшларни аждодларимиз Имом Термизий, , Имом Бухорий, Нақшбандий ва Яссавий,  Нассафий, Замахшарий таълимоти асосида тарбиялар эканмиз, турли ислом ниқоби остидаги ғаразли гуруҳлар билан буюк аждодларимиз амал қилиб, бизга ҳам тавсия этган мусаффо ислом ўртасидаги фарқни ажрата оладиган даражада билимли қилишимиз зарур..
Бугунги кун талаби эса, ёшларни экстремистик оқимлар таъсиридан сақлаш, атрофимизда рўй бераётган ҳолатларни синчковлик билан кузатиб, тўғри хулоса чиқаришдан иборат. Иллохим Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо булсин. Фарзандларимиз юртимиз келжаги учун хизмат қиладиган оқилу доно, юртпарвар фарзандлар бўлиб етишишсин.

 

 

 

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here