Истиқлол шарофати билан серқуёш юртимизда диний ва миллий қадриятларимиз қайтадан тикланди. Виждон эркинлиги қонун билан кафолатланди. 2000 дан зиёд масжид 10 га яқин мадраса, олий маъхад ва ислом уневерситетларнинг фаолияти йўлга қуйилди.Уларда бемалол ибодат ва таълим олишлигида ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқи қонун билан кафолатланди.Диёримиз мусулмонларининг асрий орзуларидан бўлган муборак Ҳаж ва Умра сафарларига кенг имкониятлар яратилди. Диний адабиётларимизнинг нашри йўлга қуйилди ва йилдан йилга адади ошиб борди. Бир қанча диний соҳадаги ижобий ишлар қисқа муддатда амалга ошди. Бошқа соҳаларда тараққиёт ақл бовар қилмас ҳолатда юксалтирилди. Буларнинг барчаси юртимиз фуқароларининг тинч ва обод яшашлиги учун маданияти ва маънавияти юксалиши учун олиб борилган саъйи ҳаракатлардир.
Афсуски, шу неъматлардан фойдалана туриб, ношукурлик қилиб, юртимиз душманлари ноғараларига ўйнаб, ўз юртига хиёнат қиладиган кимсаларнинг борлиги ғазабимизни қузғатади. Ироқ ва Сурия давлатларида бўлаётган хунрезликларни содир этаётган шахслар “ислом давлати” номини ниқоб қилгани билан аслида ислом динининг очиқ душманларидир.
Ўзларича халифаликни даъво қилаётган бу каби жангариларининг қайси хатти ҳаракатлари муқаддас ислом дини аҳкомларига тўғри келади? Ислом бировни ноҳақдан ўлдириш тугул унга заррача озор бериш ҳам қаттиқ қораланадику?.Бошқаларга тили, қули билан озор бермаган киши ҳақиқий мусулмон деб шарафланган. Бу нобакорлар ислом ҳимоячилари эмас, балки сиёсий мақсадларни кўзлаб, динни ниқоб қилиб олган, бир гуруҳ жиноятчи бузғунчилардир. Ислом давлати шиори остида четдан туриб бошқарилаётган ушбу туда ўзини гуёки ислом тартиб қоидаларига тўлиқ риоя этувчи қилиб кўрсатиб, динимизга буткул зид ишларни амалга оширмоқда. Ўзини “халифа” деб атаган туда боши Абу Бакр Боғдодий маҳаллий аҳолини байъат беришга мажбур қилмоқда, рад этганларни эса ваҳшийларча ўлдириб юбормоқда. Пайғамбаримиз с.а.в. ҳидиси шарифларида “Халифалик мендан сўнг ўттиз йил, сўнгра подшоҳлик ва амирликлар бўлади” деганлар.
Бузғунчилар “Ҳижрат қилмасанг кофир бўласан!” деб нотўғри хабар тарқатмоқда .Хозирги кунда бу каби бўзғунчи ташкилот ва оқимлар “ҳижратни” ўз қора мақсадларига мос равишда талқин қилиб, масжидларда жамоатларда беш вақт намоз адо этилиб турган, мусулмонлар ислом арконларги эмин эркин амал қилиб келаётган мамалакатларни ҳам дорул-ҳараб (уруш диёри) ёки дорул куфр (куфр диёри)га чиқаришмоқда. Бу борада нозил бўлган оят ва ҳадисларни бўзуб талқин этиб, ғўр кишиларни бўндай жойларга ҳижрат қилишга чорламоқда. Аслида эса “Ҳижрат” сўзининг луғавий маъноси “тарк қилиш”, “ташлаб кетиш”, “ўз ватанидан бошқа жойга кучиш” дир. Истилоҳда эса гуноҳ маъсиятни тарк этиш.Б утўғрисида Пайғамбаримиз с.а.в “… Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларни тарк (ҳижр) қилган инсон ҳақиқий муҳодирдир.” –деганлар. Юртимиздан баъзи адашган нобакорларнинг ёлғон чақириқларига кўр курона эргашиб кетиши тўғрими? Юртимизда динимизнинг ҳамма фарзлари тўлиқ амал қилишга шарти шароитлар мужассам бўлса, ҳеч бир тусиқсиз бемалол эмин эркин адо этилиб турган бўлса, Пайғамбаримиз с.а.в. “Фатҳдан (Макка) кейин ҳижрат йўқ” –деб марҳамат қилган бўлса шу ишлари тўғрими? Албатда йўқ..
Бузғунчи ақидаларга таянганлар ҳозирга кунда ислом динига зид бўлган жуда кўп жиноятларни амалга оширмоқда. “Жиҳод” тушунчасини бузуб талқин этилиши бузғунчиларнинг террорчилик ҳаракатларига ғоявий асос бўлмоқда. Аслида “Жиҳод” сўзи луғатда “жидду жаҳд”, “бирон нарсага эришиш учун бор имкониятини ишга солиш” каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса душмандан ҳимояланишда қули,тили ёки кучи билан ғайрат қилишдир. Умумий ҳолда жиҳд уч турга бўлинади. Бирнчиси нафс билан жиҳод. Икиинчиси шайтон билан жиҳод. Учунчиси босқинчиликга қарши курашиш жиҳодидир. Шундан кўриниб турибдики уларнинг жиҳоди на лўғатга ва на истилоҳга тўғри келади.
Хулоса қилиб айтганда барчамиз бутун вужидимиз билан масулиятни ҳис этиб, бу каби ғаламусларнинг ғоясига қарши курашишимиз ва юртдошларимизни тўғри йўлга бошлашлигимиз зарур. Зеро, ўзоро ихтилофлар , инсонларнинг қирқпичоқ бўлиши, ислом тарихидаги халифалик, жиҳод, ҳижрат, шаҳид каби тушунчаларни бузуб талқин қилиш, ислом дини ва мусчулмонларни ёмон отлиқ қилиб кўрсатиш ортида фақат ва фақат учунчи қулнинг мафаатлари ётганини барчамиз зинҳор унутмаслигимиз керак.
Денов тумани “ Ҳожи Миён Абдуссамал”
жомеъ масжиди имом хатиби М.Саидов