Қурбонлик Оллоҳ субхоноху ва таоло учун сўйиладиган ҳайвондир. Қурбонлик ҳожати аслиядан ташқари пули, моли-дунёси бўлган одамга вожиб бўлади. Қурбонликка қўй, эчки, қорамол, туя жоиз, товуқ, ғоз, индук, от булар қурбонлик учун жоиз эмас. Қўй ёки эчкини икки кўплашиб олибқурбонлик қилиш дуруст эмас. Қўй ёки эчкини бир киши қурбонлик қилиш мумкин. Сигир яъни қора мол ва туяни бир кишидан тортиб етти кишигача қурбонлик қилишлари мумкин. Аммо шериклар иттифоқ қилиб, қора мол ёки туя гўштини тарозига қўйиб тўғрилаб тортиш лозим. Чама билан бўлмайди. Териси фақирларга бериб юборилади. Ёки терини сотиб пулини садақа қилинади. Қурбонлик гўштини учга бўлинади. 1.Яхшилаб пишириб халққа, болаларга, қўшниларга едирилади.

2.Қурбонлик қилмаган қўшниларга, қариндошларга, дўстларга, етим-фақир ва мискинларга борича бўлиб берилади. 3.Қолган қисмини уйида олиб қолса ҳам бўлади. Қурбонликни хайит куни хайит намозини ўқиб бўлгандан сўнг сўйиш лозим. Агар хайит куни молини сўяолмай қолса иккинчи-учинчи кунлари сўйса ҳам бўлади. Қурбонликни хайитнинг учинчи куни офтоб ботгунича сўйса қурбонлик ҳисобига ўтади. Ундан кечикса ҳисобга ўтмайди. Масалан бир киши қурбонликнинг  1-2-3 кунлари молини сўяолмаса  шу молнинг ёки молнинг бахоси миқдорида садақа қилиш вожиб бўлади.           Қурбонлик қилинадиган ҳайвон ориқ, ( сўядиган жойгача юриб боролмаса) чўлоқ, оқсоқ, қулоғининг учдан бири кесилган ёки думининг учдан бири кесилган, икки кўзи ёки бир кўзи кўр, оғзида битта ҳам тиши қолмаган ҳайвон қурбонликка ярамайди. Қурбонликка соғлом оқ ва кўк рангли ҳайвонлар афвзалдир. Расулуллоҳ (с.а.в) Сизларнинг қиладиган қурбонликларингиз Сирот кўпригидаги уловларингиздир. Қурбонликни кечаси сўйиш макрухдир. Қўйдан 6 ойликдан юқориси эчкидан 1 ёшдан юқориси, қора молдан 2 ёшдан юқориси, туядан 5 ёшдан юқориси қурбонликка сўйилса яхшироқдир. Қурбонликка айланбош (кал), шохсиз, бичилган ва қўтир (семиз) ҳайвонларни сўйса бўлади. Қурбонликни сўйишни яхши билса қурбонлик эгаси ўзи сўйса яхши билмаса бошқа биладиган кишига сўйдиради. Қурбонлик қилиш Ислом шариатига ҳижрий сананинг иккинчи йилида киритилган. Бизнинг ханафий мазҳабимиз бўйича қурбонлик қилиш вожиб амал. Қурбонлик мусурмонларнинг Оллоҳ таолога нисбатан юксак одоблари. Қурбонлик Оллоҳ таолога атаб қилингани учун қилинадиган қурбонлик соғ-саломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлиши шарт. Инсонлар қиладиган қурбонликлари билан камбағалларнинг кўнгилларини кўтаради.     Камбағаллар эса ўзларини муҳтарам кишилар қаторида ҳис этади. Уларнинг қалбларида катта сурур пайдо бўлади. Оллоҳ таоло ҳар биримизнинг қиладиган қурбонликларимизни даргоҳида ҳусни қабул айласин. Хайит намозларимиз муборак бўлсин азизлар!

 

Жарқўрғон тумани “Хожа Абдул Варроқ Ат-Термизий” жоъме масжиди

имом ҳатиби Ш.Хасанов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here