Ҳар бир инсоннинг дунёга келиши, вояга етиши, комил инсон бўлиб тарбия топишида ҳеч ким ота-онанинг ўрнини боса олмайди. Шу боис, қадим-қадимдан хилқимизда ота-онани ҳурматлаш азалий қадриятларимиз қаторидан ўрин олгандир.
Ота-онанинг ҳаққи буюк ва динимизда уларнинг мақомлари юксак бўлиб, уларги яхшилик қилиш тавҳиднинг шериги, уларга шукр қилиш Аллоҳ таолога шукр келтиришга боғланган, уларга яхшилик қилиш эса Аллоҳ таоло ҳузурида амалларнинг энг буюги ва суюклиси ҳисонланади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шандай деди: «Аллоҳга ибодат қилингиз ва Унга бирон нарсани шерик қилмангиз ва ота-онага яхшилик қилингиз!» (Нисо: 36);
Ота-онага яхшилик қилиш – соғлом табиатлар иқрор бўлган, самовий шариатлар иттифоқ келган нарса бўлиб, у – пайғамбарлар ахлоқи ва солиҳ инсонлар одатларидандир.
Ота-онга яхшилик қилиш исломий шариат гўзалликларидан биридир. Ота-онага берилган шундай буюк мартаба, уларга яхшилик қилиш учун қатъий буйруқ ва уларга оқ бўлишдан қаттиқ таъқиқлаш бўлишига қарамай талайгина одамлар бу эслатмаларни унутиб, ота-она ҳаққини риоя қилмаяпдилар ва оқ бўлишга ҳам эътибор бермаяпдилар.
Оналарни рози қилган муминлар жаннатда Пайғамбарлар билан қушни бўлади бу тўғрисида жуда кўп ҳикоятлар етарлича топилади. Шулардан бири Ҳазрати Мусонинг жаннатдаги қўшниси
Пайғамбарлардан бири Мусо (алайҳиссалом) кунларнинг бирида дуо қилиб: “Эй Аллоҳ! Менга жаннатда мен билан бирга бўладиган дўстимни кўрсат”, деб илтижо қилдилар.
Аллоҳдан ваҳий келиб: “Фалон шаҳарнинг фалон бозорига бор. У ерда бир қассоб бор, у жаннатда доим сен билан бирга бўлади”, деди.
Мусо (а.с.) бориб, ўша дўконни топдилар, кун ботгунча қассобни кўзатдилар. Кун ботгач, қассоб бир парча гўшгни саватига солиб дўконидан чиқди. Мусо (алайҳиссалом) унинг олдидан чиқиб, уйингда бир кеча меҳмон бўлсам майлими, дедилар. Қассоб рози бўлди ва уйига олиб борди. Қассоб ҳалиги гўштдан мазали шўрва тайёрлайди, сўнгра каптар боласи каби бир заифа кампирни саватда кўтариб келдида, чиқарди. Таомни кампирнинг оғзига солиб, қорнини тўйғазди. Кейин кийимларини ювди, тоза кийим кийдириб, яна саватга қўйди. Шу лаҳзаларда Мусо (а.с.) кампирнинг лаби қимирлаётганини кўриб қолдилар ва қулоқ тутдилар. Кампир пичирлаб: “Ё Парвардигор! Ўғлимни жаннатда Мусо билан бирга қил”, деб дуо қиларди. Қассоб саватни бир қозиққа илиб қўйди. Мусо (а.с.): “Нима учун бундай қилдинг?” дедилар. Қассоб: “Бу аёл онам, қариб кучлари кетиб, ҳатто ўтира олмайдиган бўлиб қолганлар”, деди.
Шунда Мусо (а.с.): “Эй биродар! Сенга хушхабар бор. Мен Мусо пайғамбарман, сен эса менинг жаннатдаги қўшнимсан”, дедилар. Мана азизлар оналарин рози қилганларни қиёматда қандай мукофатлар борлиги ушбу ривоятдан маълумдир шуннг учун ҳар биримизнинг оналаримиз олдимизда ҳаёт бўлсалар хизматини ҳурмат қилиш фарзандлик бурчи ҳисобланади
Бошқа бир ҳадисда шундай дейилган. яъни: “Аллоҳнинг розилиги ота-онанинг розилиги ва Аллоҳнинг ғазабида ота-онанинг ғазабидадир”.
Шунингдек, кимки Аллоҳ таолони рози этаман деса, ота-онасини рози қилишга ҳаракат
қилсин. Чунки ота-она фарзанди учун қилган дуолари мақбул бўлади Ота-оналаримизнинг тирикликларида дуоларини олиб қолайлик. Пайғамбаримиз (сав) марҳамат қиладиларки:
яъни: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир.
Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандларини койиб
қилган дуоси”.
Дарҳақиқат, ота-она боласи учун қандай дуо қилса, ҳеч шубҳасиз қабул бўладиган
дуолардан экан. Шунинг учун, фарзанд доимо ота-онасини хайрли дуоларини олишга
ҳаракат қилиши лозим. Аксинча, дуоибад бўлишидан эҳтиёт бўлиши зарур. Ота-онаси вафот этишганидан кейин ҳам яхшилик қилишни истаган фарзандлар
ота-оналари номидан хайру садақа ва эҳсонлар қилсинлар. Қилган садақалари савобини
ота-оналарига бағишласалар, иншоаллоҳ, манфаати улкандир. Ота-Онанинг тирикликларида хизматларида лаббай деб турайлик.

Шурчи тумани бош имом-хатиби ​​​А.Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here