​Инсон жисми бир-бирига зид унсурлардан яратилганни каби унинг маънавий олами хам бир-бирига карама карши феъл атворлардан иборат. Ғазаб ва ҳилим, енгиллик ва босиқлик, кибр ва тавозу, хасислик ва саховат каби феъл атвор хар бир инсонга ёнма ёндир.
​Инсоннинг жисминий саломатлиги унинг хилкатидаги унсурлар мўтадиллигига боғлиқ бўлса, маънавий тўкислиги ва саодати гўзал феъл атворигабоғлиқдир. Расуллох (Саллоху алайху вассаллам) бундай деганлар: “Уч нарса халокатдур хасислик, хавоий навсга эргашиш ва ўзидан мағрурланиш” (Табароний) Жобр (Розиоллоху анху) ривоят қилади. Расуллох (Саллоху алайху вассаллам) айтадилар : “Хасисликдан сақланинг чунки хасислик сизлардан олдингиларни халокат килгандур” (Имом Муслим) яна бир хадисда сахийлик Оллох таолонинг карамидандир сахий бўлинг, Оллох таоло сизга мархамат кўрсатади. Сахховат Жаннатдаги бир дарахтдир унинг шохлари дунёга эгилган. Ким унинг бир шохига илинса Оллоох таоло уни жаннатга киритади. Саховат иймондандир. Иймон Жаннатдандур деганлар (Табароний) бизларни хам саховатли сахий бандалардан бўлишимизни, имкон кадар бир кишига ёрдамимиз тегадиган инсон бўлишимизни Оллох таоло барчаларимизга наситб етсин.

Музработ туман
Бош имом хатиби ​​​​​Бобохон Косимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here