Аллох таоланинг инсонларга берган энг қадирли неъматларидан бири бу хаётдир.Шу хаётнинг энг жўшқин даври ўсмирлик ва ёшликдир.Пайғамбаримиз (с.а.в) муборак хадисларида бу хаётнинг қадрига етиб яшаш хақида шундай деганлар «Ёшлигингизни кексалик келишидан олдин ғанимат билинг».Ёшлик даврининг эътибор берадиган жихатлари жуда кўп.Ўспиринлик вақти инсоннинг феъл-атвори ва рухияти шакилланадиган асосий давр бўлиб, айни шу даврда уларга алохида ахамият қаратмоқ лозим.Жумладан,ёшларни ахли солиҳ кишилар билан дўсту биродар бўлишларини таъминлаш зарур.Муҳаммад (с.а.в) муборак хадисларида «Яхши хамсухбат мисоли мушку амбар сотувчисидир.Атиридан олмаган тақдирингда хам унинг хушбуй хиди димоғингни чоғ қилади.Ёмон хамсухбат эса бамисоли темирчининг босқонидир.У гарчи кийимингни куйдирмасада, тутини димоғингни ачитади.» — деганлар.Шундай экан бу дунёда фарзандларимизни яхши солиҳ инсонлар билан таништириб, олиму-уломалар, илмли, зиёли,мехнатсевар қолаверса, Аллаҳу таолонинг берган барча неъматларининг қадрига етадиган инсонлар билан бирга хамсухбат қилишида ёрдам беришимиз лозим.Уларнинг насихатларига амал қилса, худо хохласа тўғри йулдан адашмай, ота-онасига, ватанига содиқ фарзанд бўлиб етишади.Маълумки, ёшлик инсоннинг ақлий ва жисмоний ревожланиш даври бўлиб, айни шу онларда уларни ота-оналар илмга ва касб хунарга тарғиб қилиш лозим.Пайғамбаримиз (с.а.в) «Ёшликда ўрганилган илм тошга ўйилган нақш кабидир, кексаликда ўрганилган илм эса сувга ёзилган ёзув»,-деганлар.Имом Абу Абдуллоҳ бин Ханбал (р.а) дан ривоят қилади «Суфённинг онаси ўғлига бундай деб насихат қилди: «Эй ўғлим, мен арқон эшиш касби билан нафақангни таъминлаб тураман. Сен фақат илм талабида бўлгин, билим эгаллашга интилгин».Бу улуғ зотнинг оналари арқон эшиб, рўзғор таъминотини амалга оширадилар ва ўғилларининг илм олишига имкон яратарди.Бир куни ўғилларига дедилар: «ўнта харф ёзганигдан кейин ўз ботинингга назар солгин, ўзингдан худодан қўрқиш, хилм, сабр,қаноат, одамийлик ва бошқа гўзал хулқни кўрасанми ёки йўқми.Агар бу хислатларни кўрмасанг, шуни билгинки илмдан бахра олмабсан, балки зарар топибсан. Шундай солиҳа, тақводор, илмни севувчи она тарбияси натижасида ўғиллари имомлик даражасига етишдилар. Шундай экан бизлар хам табаррук зот оналаридай ўз фарзандларимизга имкон яратиб берсак, иншаоллоҳ фарзандларимиз юксак марраларга эришиб икки дунёда юзимиз ёруғ бўлади.Ибн Масъуд (р.а) илм талаб қилаётган ёшларни кўрсалар: «Марҳабо илму хикмат манбаълари, зулматни ёритувчи чироқлар, кийимлари юпун бўлсада қалблари пок инсонлар» дер эдилар.(Имом Байҳақий ривояти) ёшлик даври қалбнинг мусаффолигини сақлаш, уни имон нури билан тўлдириш учун энг қулай фурсатдир.Азиз ёшларимиз бу фурсатдан оқилона фойдаланса икки дунёси обод бўлади инша Оллоҳ.

Хайитобод жоме масжиди имом хатиби МИРЗАЕВ АСАДУЛЛО

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here