Аллоҳга шукрлар бўлсинки ҳаж ойларига ҳам етиб келдик муҳтарам азизлар! Ҳаж–Ислом арконларидан бири бўлиб, мўмин-мусулмон умрида бир марта адо этиши фарздир . “Ҳаж” сўзи луғатда «мақсад қилиш» маъносини билдиради, истилоҳда эса маълум вақтда маълум жойларни зиёрат қилиб, маълум амалларни бажаришдир. Ҳаж ҳам жисмоний , ҳам молиявий ибодатдир. Фиқҳий китобларда кишига ҳажнинг фарз бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши таъкидланади: аввало, мусулмон, балоғат ёшига тўлган, оқил, тани соғ бўлиши, бориб келгунча йўл харажатларига етадиган маблағга эга бўлиш. Шу билан бирга ҳажга бориб келгунига қадар оила аҳлини уларнинг эҳтиёжларига етадиган нафақа билан таъминлаган бўлиши керак. Шунингдек, йўлнинг очиқ ва хавф- хатарсиз бўлиши ҳам ҳажнинг фарз бўлиш шартларидандир. Аёл кишига эса, юқоридаги шартлари билан бирга эри ёки бирорта маҳрами ҳамроҳ бўлиши шарт қилинади Қуръони каримда ҳажнинг фарзлиги ҳақидаги оятда шундай дейилган: яъни: “Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Аллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш (фарзи) бордир” (Оли Имрон сураси, 97- оят). ​​​​​ Ҳаж ибодатини адо қилувчи мўмин-мусулмон киши аввал қилиб юрган хато-камчиликларини тўғрилаб ва гуноҳ ишларидан қайтиб, келгусида ҳақиқий тавба билан гуноҳ ишлардан ўзини тиймоқлиги шарт. Зиммасида ўзгаларнинг ҳаққи бўлса уларни эгасига қайтариши, қарзи бўлса, уни адо қилиши керак. Хусусан Комунал тўловлардан ҳам қарздорлиги бўлмаслик керак. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин мана шундай кунларга етказганига ҳаж ибодати боболаримизнинг орзулари бўлган ҳар йил Юртимиздан етти минг мусулмонлар ушбу муборак ибодатни қилиш бахтига муяссар бўлишмоқда. Ҳаж инсоннинг умрида бир марта насиб бўлиши мумкин бўлган ўта масъулиятли, ўта шарафли ва кўп эътибор қаратилиши лозим бўлган ибодатдир. Шунинг учун бу улуғ сафарни ният қилган сафарга отланган Юртдошларимизнинг ҳажнинг моҳиятини яхши тушуниб олишлари, уни адо этиш тартибларини пухта ўзлаштиришлари, сафар одобларига қатъий риоя қилишлари керак. Катта харажатлар сарфлаб, қанча навбат кутиб, Аллоҳ розилигини топаман деб борган айрим ҳожиларимиз, афсуски, ғанимат дамларнинг қадрига етмай, кўп вақтларини беҳуда амаллар, дўкон айланишлар, қуруқ сафсаталар билан ўтказиб юборишади. Ҳаж зиёратига отланган кишилар зиммаларидаги фарз, вожиб, суннат амалларни иложи борича жамоат билан, ўз вақтида адо этишга ғайрат қилсинлар. Кўпроқ Қуръон тиловати, нафл ибодатлар, зикр, истиғфорлар айтиш, ёрдамга муҳтож кишиларга кўмак бериш каби савобли ишларни қилишлари зарур Юртимизнинг Тинч ва осойишталигига кўпроқ дуолар қилсинлар. Яна сафар давомида иложи борича билимдон ва солиҳ кишиларга йўлдош бўлиш, Гуруҳ раҳбарларига итоат қилишлари, Пайғамбаримиз ﷺ тавсия қилган дуоларни ёдлаб , айтиб юришга интилиш ҳам мақбул амаллардандир. Шундагина иншааллоҳ ҳажлари мабрур, ибодатларимиз мақбул бўлади, иншааллоҳ? Бу йил ҳаж сафарига йўл олган воҳадошларимизни ибодатларини Яратган Парвардигор ўз қабул айласин ҳаж сафарини ният қилган барча мумин мусулмонларга Аллоҳ-таола насиб қилсин.

Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here