Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар Аллоҳ таоло жаннат аҳлини жаннатга киритишни ҳоҳласа,
бир фариштани ҳадя ва кийимлар билан юборади. Ўша кишилар жаннатга киришни ҳоҳлашса фаришта уларга «Тўхтаб туринглар, менда оламлар Робби томонидан ҳадя бордир» дейди. Жаннат аҳллари: «У қандай ҳадя?» деб сўрашганида, фаришта шундай дейди: Унта муҳр урилган мактуб бордир.
Мактубда:
- «Сизларга тинчлик-омонлик бўлсин! Хуш келдингиз! Бас, унга мангу қолгувчи ҳолларингизда кирингиз».
- «Ғам-ғуссалар сизлардан кўтарилган.
- «Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган жаннат шудир».
- «Сизларга кийим ва зийнатларни кийдирамиз».
- » Биз сизларга оҳу кўз ҳурларни жуфти ҳалол қилиб қўйгандирмиз. Мен бугун сизларни сабр-тоқат қилганликларингиз сабабли мукофатладим. Сизлар ҳақиқий бахт-саодатга эришгувчидирсизлар».
6.»Бугунги мукофатларингиз қилган тоатларингиз сабабидандир».
7.»Ёш йигитга айландинглар, абадий қаримайсизлар».
- «Омонликда бўлдинглар, сизларга абадий хавф етмайди».
9.»Набийлар, сиддиқлар, шаҳидлар, солиҳлар билан бирга бўлинглар».
10.» Арш сохиби Карим ва Рахмон сифатли Аллоҳнинг ёнидан макон топдинглар», деб ёзиб қўйилган. Тинчлик омонликда жаннатга киринглар», деб айтади.
Улар жаннатга кириб : «Биздан хафаликни кетказган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Албатта Роббимиз махфиратли ва озгина яхши амал учун кўп мукофот ато қилгувчидир. Ва
бизларга ваьдасини рост қилган ва бизларни бу жаннат ерига ворис қилган
ҳамда жаннатдан ўзимиз ҳоҳлаган тарафдан жой ўрин олишимизга (муваффақ қилган) Аллоҳга ҳамд бўлсин», деб айтадилар. Бас, чиройли амал қилгувчи зотларнинг ажр-мукофоти нақадар яхшидир.
Агар Аллоҳ дўзах аҳлини дўзахга киритишни ҳоҳласа уларга бир фариштани юборади. Унда ҳам муҳр урилган мактуб бордир. Унда:
1.»Дўзахга киринглар, у ерда абадий ўлмайсизлар ҳам, тирилмайсизлар ҳам, чиқмайсизлар ҳам».
2.»Азобга шўнғинглар, сизларга рохат йўқдир».
3.»Рахматимдан ноумид бўлдинглар».
4.»Абадий ғам-ғусса билан хафаликга киринглар».
5.»Кийимларингиз олов, овқатларингиз заққум, ичимликларингиз қайноқ сув, ётадиган нарсаларингиз ва ўранадиганларингиз ҳам ўтдандир».
6.»Бугунги жазоларингиз қилган амалларингиз сабабидандир».
7.»Ғазабим сизларга дўзахда абадий бўлсин».
8.»Тавба ва надомат қилмасдан, катта гуноҳларга қасд этганингиз учун сизларга лаънат бўлсин».
9.»Дўзахдаги яқинларингиз абадий шайтонлардир».
10.»Дунёни ҳоҳлаб, охиратни тарк қилиб шайтонга эргашганинглар учун мана шу дўзах мукофотдир», деб ёзиб қўйилган.
Азизлар бу дунё ўткинчи охират кунига тайёргарликни кўриб ибодатларимизни хушу-хузу билан Аллоҳ таоло даргоҳида қабул этадиган қилиб адо этишимиз керак.
Аллоҳ таоло барчамизни охиратда жаннат боғларидан бир боғ билан, жаннат қасрларидан бир қаср билан сийлашини, Фирдавс жаннатларида Пайғамбаримиз Муҳаммад саллолоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ бўлишимизни насиб айласин.
А.Ташбулат
Олтинсой тумани «Ахмад Яссавий» жомеъ мухтасиби