Ислом дини келмасидан аввалги жоҳилият даврида разолат шу даражага етган эдики , қиз фарзанд ор- номус ҳисобланиб , қиз фарзанд туғилишини исташмас эдилар. Агар оилада қиз туғилса уялишар , ғам — аламга ботишар эдилар.
Ҳозирги даврда ҳам баъзи бир инсонлар , муқаддас динимиз таълимотидан хабарсизлигидан юқорида зикр қилинган разолатга юзланмоқдалар . Аёл зотини паст санаш, одам ӯрнида кӯрмаслик ва қизларимизнинг ҳақ — ҳуқуқлари поймол бӯлишига йӯл қӯйиб, гуноҳ ишга қадам қӯймоқдалар.
Муқаддас динимиз таълимотида эса қиз ӯстирганларга юқори даражадаги башоратлар берилган.
Расулуллоҳ соллалллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг учта қизи бӯлса , уларнинг хархашалари , оғирликлари ва енгилликларига сабр қилса , Аллоҳ уларга кӯрсатган раҳмати туфайли уни жаннатга киритур «, — дедилар. Бир киши :
» Иккита бӯлса- чи , ё Расулаллоҳ ?»- деди.
«Иккита бӯлса ҳам » ,- дедилар. Бир киши :
» Битта бӯлса- чи, ё Расулаллоҳ?»- деди.
«Битта бӯлса ҳам», — дедилар.
( Имом Аҳмад ривояти )
Қадрингизни йӯқотманг қизлар !!!
Осмоннинг порлаган юлдузи қизлар,
Дунёни буркаган чамани сизлар.
Юрагим зорини эшитинг сизлар.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Отангизни нозик бир жонидурсиз,
Ака-укангизни номусу- оридурсиз,
Бир паҳлавон интиқ кутган ёридурсиз.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Ӯткинчи ҳою-ҳавасларга берилманг,
Иблисни кӯрсатган йӯлларга бурилманг,
Ӯзбекка ёт сиймоларда кӯринманг.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Ҳар кимнинг қӯлида қӯғирчоқ бӯлманг,
Вақтинча хушловчи овунчоқ бӯлманг,
Эскиргач отилган ӯйинчоқ бӯлманг.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Ёмонларнинг фаҳшли хаёли бӯлманг,
Яхшиларнинг ёмон гумони бӯлманг,
Гул умрингиз хазон этган заволи бӯлманг.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Яқинлар юзини ерга қаратманг,
Номингизни номаъқул сӯзга булғатманг,
Эртанггиз пойдевори битмай қулатманг.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Йигитлар орзуси иймонли ёрдир,
Пазанда, ширинсӯз вафоли ёрдир.
Гар Кумушсиз, Отабекдек севгиси бордир.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Суйкалган ҳаёсизга, ёмон назар қилади,
Кӯнглида севмайди, ҳазар қилади,
Бундай қиздан ҳар ким нафратланади.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Европа модаси ӯзига бӯлсин,
Ӯзбек қизларимиз, ӯзбекча бӯлсин,
Сизни кӯрган кӯзлар қувончга тӯлсин.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Мини юпка, тор шимни кийишни ташланг,
Атлас, адрас олиб тикишни бошланг,
Ахлоқингиз ӯзбек қизига мосланг.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Ҳаёси тилда достон, Увайсий бӯлинг,
Темурни ошиқ этган Бибихоним бӯлинг,
Тил таъриф этолмас, бир аёл бӯлинг.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Мана-ман дегани сизга чин ошиқ бӯлсин,
Сиз учун ёнсин, борини берсин,
Сиз учун ҳатто, ширин жонини берсин.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Яхши қизларнинг қадри бӯлади,
Кӯрган ҳар ким, ҳавас қилади,
Уйларига тинмай совчи келади.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Кеч бӯлмасдан қайтинг афсусланмайсиз,
Умрбод бахтсиз бӯлиб қолмайсиз,
Вафот этгач азобланиб, ӯтда ёнмайсиз.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Отангиз, акангизни фахрли сӯзи бӯлинг,
Севар ёрнинг, қувонган кӯзи бӯлинг,
Ширин- шакар фарзандлар, онаси бӯлинг.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Таниган, танимаган опам, синглимсиз,
Сиз учун қайғурдим, куяр жонимсиз,
Илтимос сӯзимга қулоқ солинг сиз.
Қадрингизни йӯқотманг қизлар.
Аллоҳ таоло қизларимизни ҳаёли — иболи , бахтли — саодатли қилиб, оилаларимиз қувончига айлантирсин.
А.Мирзаев
Денов туман Муҳаммадқул жоме масжиди имом хатиби