Ишчи гуруҳ аъзолари юртимиз бўйлаб сафар қилиб, аёллар муаммоларини ўрганмоқда, улар билан дилдан суҳбатлашиб, кекса, камхарж, ёлғиз онаю опа-сингилларимиз ҳолидан хабар олмоқда.

Айни кунда улар Сурхондарё вилоятида бўлишиб, Сариосиё ва Олтинсой, Денов туманларида отинойилар билан турли тадбирларни ўтказишмоқда.

Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси Омила Арипова, Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти Гавҳар Фузаилова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар масаллари бўйича бўлим мутахассиси Марям Абдуллаева, УМИ Сурхондарë вилояти вактлининг хотин кизлар масалалари буйича ëрдамчиси Х. Қосимова ва бошқалар Сариосиё туманидаги “Биллур” маҳалласида яшовчи 102 ёшли онахон Холпошша Дарвешованинг хонадонига бориб, унинг ҳолидан хабар олишди.

Шунингдек, маҳаллаларнинг фаол аёллари иштирокида хотин-қизларнинг жамиятда ва оиладаги ўрни ҳақида турли давра суҳбатлари бўляпти. Бундай учрашувларда бир қатор муаммолар, айниқса, қизлар тарбияси, онанинг саломатлиги каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Ташрифлар давом этмоқда

Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here