Аллоҳга шукрки жондан азиз бўлган Ватанимиз йилдан-йилга обод бўлиб, тинчликсевар халқимизнинг ҳаёти борган сайин яхшиланиб, шаҳару-қишлоқларимиз чирой очмоқда. Буларнинг ҳаммаси юртимизда ҳукм сураётган тинчлик туфайлидир.

Юртимиздаги барча соҳаларда бўлаётган ислоҳотлар, муҳтарам Юртбошимиз бошчиликларида илгари сўрилаётган эзгу ишлар, нафақат барча соҳа ходимлари учун, балки Ватанимизда яшаётган ёшу – қари, эркагу-аёл барча инсонларга улуғ Роббимиз тарафидан берилаётган ҳисобсиз неъматлардир. Аллоҳ Таолло: “Сунгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сураласиз” – деган  (такосур сураси-8 оят).

Берилган неъматлар суроғига осон жавоб беришлигимиз учун кечаю-кундуз ушбу неъматларнинг шукронасини адо этиб боришимиз зарур.

Аввало ўзимиз яхши ва савобли ишларни кўпроқ қилишимиз, ёмон ишлардан эса тийилишимиз ва албатта фарзанду-набираларимизни эзгуликка бошлаб, ёмонликдан қайтармоғимиз лозим бўлади. Ана шундагина улуғ Роббимизнинг ваъдасига мувофиқ ушбу неъматлар бунданда зиёда бўлади!

Аллоҳ Таолонинг берган неъматларига шукр қилиш фазилатдир. “Шукр қилиш имоннинг яримидир”, дейилган. Аллоҳ Таолло; “Шукр қилувчиларни эса, албатта, мукофотлаймиз” деган. (Оли Имрон сураси-145 оят).

Шукр қилувчиларга улуғ ажру савоблар ваъда қилинган экан. Бугунги тинч хотиржам ҳаётимизни, фаровон утаётган кунларимизни ғанимат билиб, ушбу неъматларни кўролмайдиган турли ғаразли кучлар ва жирканч тоифаларнинг найрангларидан ҳамиша эҳтиёт бўлишимиз ва албатта фарзандларимизни эҳтиёт қилишимиз лозим бўлади.

Тинч ва осойишта юртда яшаётганимиз улуғ неъмат эканлигини ҳис қилиб барчамиз ушбу неъматни давомли бўлишини Аллоҳ Таолодан тинмай сурайлик.

Абдуллахон Мирзаев   

Денов тумани Муҳаммадқул жоме масжиди имом-хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here