Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор Юнусов Шўрчи туманидаги “Домла Қосим” жоме масжидига ташриф буюриб, масжид аҳли билан аср намозини адо этдилар.

Аср намозидан сўнг шукроналик, юртимизда диний-маърифий соҳаларда амалга ширилаётган ислоҳотлар натижалари, бемазҳабсизликдан эҳтёит бўлиш ва бошқа мавзуларда қилинган мавъизалар намозхонларни тўлқинлантириб юборди.

Суҳбат якунида масжид аҳли томонидан йўлланган саволларга жавоб берилиб, ватанимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги, халқимиз фаровонлиги ҳақида  дуолар қилдилар.

Сурхондарё вилоят вакиллиги матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here