Зино ҳаром амалдир.Ҳар қандай эркак ва аёл учун ўзининг жуфти ҳалолидан бошқа номах-рамлар билан жинсий алоқа қилиш зинодир.Яна кўз зиноси,қулоқ зиноси,тил зиноси ҳам мавжуд-дир.Зинокорлар учун Парвардигори Олам ўз каломида шундай жазони белгилаб қўйган.Яъни “Зинокор аёл ва зинокор эркакни ҳар бирига юз даррадан уринглар.Оллоҳ динида уларга жазо беришда,агар Оллоҳга ва охиратига иймон келтирган бўлсаларингиз,икковига шафқат қилманглар.Уларнинг азобига мўминлардан бир жамоа гувох бўлиб турсинлар” дейилади. (Нур 2-Оят).Парвардигори Олам зинонинг гунохи Оғирлигини билдириб,бошқа кўп оятларда мусулмонларни қайтарган.Зино сабабли икки оила барбод бўлади ёки эру хотин орасида совуқ-қонлик тушиб орасида мухаббат йўқолади,ҳамда бир бирларига ишонч йўқолади.Ота-она билан фарзандлар ўртасида иззат икром йўқолади,халқ орасида обрўйдан махрум бўлади.Саҳобалардан бирлари айтган эканларки: Зинодан узоқ бўлинг!Чунки унда 6 та ёмон иллат бор дейди.
Учтаси дунёда учтаси эса охираттадир.Дунёдагиси:
1) Ризқидан барака йўқолади
2) Яхшиликлардан махрум бўлади
3) Одамлар қалбида унга нисбатан ёмон фикр пайдо бўлади
Охиратдагиси эса:
1) Парвардигори оламни ғазабига дучор бўлади
2) Ҳисоб китоби қаттиқ бўлади
3) Дўзахга тушиш каби хорликларни кўриши мумкин.
Энг ёмони эса ҳароми болани туғилишидир.Ҳароми болаларни кўпайиши билан инсонларни насл-насаби бузилади.Улар кейинчалик покиза инсонлар билан турмуш куришиб,оила бола чақалик бўлиб кетганда ҳам у аввал ҳаромилар авлоди бўлади,қони бузилган наслга айланадилар.Кўпчилик покиза оилалар билмасдан улар билан қуда анда бўлишадида,уларнинг насабаларига ҳам путур етади.Жаноб Пайғамбар а.с айтганларки: “Битта ҳароми бола туғулган шаҳардан қирқ йил барака кетади,шу шаҳар одамларини дуолари қирқ йил ижобат бўлмайди ва дуолари қайта-рилади” дейдилар.Зино сабабли хорлик шармандаликдан ташқари кўп юқумли касалликларга дучор бўлишадики бунинг оқибати эса ўлим билан тугайди.Айниқса ҳозирги замонда бутун дахшат солаётган ОИТС (СПИД) касаллиги ҳам фақат зино сабабли пайдо бўлади ва шу сабабли юқади. Ногирон болаларни пайдо бўлиши ҳам мана шу сабаблидир.Чунки зино кўчасига кириб оладилар, ўзларини аёллари билан ёки эрлари билан жисмонан чамбарчас бўлганларида,хаёллари эса ўзлари-нинг аввалги айш ишратларида бўлади,ўзлари бир жойдаю,кўнгиллари бошқа жойда бўлганлик-лари учун пайдо бўлган бола ногирон бўлиб туғулишига сабаб бўлар экан.Мухтарам азиз аҳли ислом биродарлар,мана юқорида айтиб ўтилган ҳаром ишлар,харом нарсалар,ҳаром таомлар,ҳаром ичимликлар,ҳаром чекишликлар,ҳаром ишлардан узоқ бўлишимиз қалбларимизни пок бўлишига, жисмимизни,рухимизни соғлом ва енгил бўлишига сабабчи бўлар экан.Одамлар олдида юзимиз ёруғ бўлар экан.Парвардигори Олам биздан рози бўлар экан.Бандачилик билан саҳву хатолар билан илгари мазкур хатолардан қилиб қўйилган бўлса ёки бўлмаса ҳозирда қилиб юрган бўлса бу хато-лардан тавба қилмоқлик лозим.Чунки Жаноб Пайғамбаримиз а.с. айтганларки: “Қазо бўлишдан илгари намозга шошилинглар,ўлимдан илгари тавбага шошилинглар” деганлар.Парвардигори Оламни даргохи кенг,бандаларига меҳрибон агар қилган гунохларига тавба қилсалар кейинги ҳаётларини яхши амаллар билан ўтказсалар,у бандани гунохини Оллох таоло кечиради.Чунки Парвардигори Олам каломи орқали ваъда берганки “Кимки гунохларидан тавба қилса,кейин яхши амаллар билан машғул бўлса,албатта Оллох таоло ҳузурида унинг тавбаси қабул бўлади” дейди.(Фурқон 71-оят).
Олтинсой туман “Сўфи Оллоҳёр”
жомеъ масжиди имоми: К.Азимов