Оила инсон учун мукаддас ва улуғ даргохдир. Инсон анашу даргохда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани мамлакатнинг кичик бир муътабар парчаси деб қиёслаш мумкин. Инсон болаликдан вояга етгунга қадар ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс тарбиясида бўлади. Бола вояга етгач, ўзи мустақил оила қуради. Одам қайси оилада бўлишидан катъий назар, унга садоқатли бўлиб қолиши зарур. Айниқса, оила аъзоларининг ўз хонадонига содиқ бўлиб колиши билан бир қаторда, шу оиланинг ор- номуси учун курашмоги, шаънига доғ тушурмай яшамоги зарур.Оила-жамиятнинг бир бўлагидир. Мустаҳкам оила эса-мустаҳкам жамиятдир.Шундай экан эр-хотин оилада бир-бирини ҳурмат қиладиган,иноқ ва тарбияли бўлишса,бир-бирини тушуниб яшаса бу оилада оқил ва етук фарзандлар улғаяди. Ҳозирги кунда тобора авжига чиқиб келаётган оиладаги ажримлар муаммоси ҳеч кимга сир эмас албатта. Баъзи ёшларимизнинг оила деб аталмиш муқаддас тушунчани англай олмаганлиги ва натижада ўртада туғилган фарзандлар «тирик етим» бўлиб қолаётганлиги ачинарли ҳолатдир. Салимжоннинг оиласига кўз тегди. Яхшигина ҳавасли турмуш кечираётган хонадонда икки жажжи фарзанд ҳам бор. Жанжал арзимаган муаммодан чиқди. Оила соҳиби тўнини тескари кийди ажрашаман деб туриб олди.. Рафиқаси Азизахон эса аразидан тушмади. Бу ҳол аста маҳаллага чиқди. Вақтида бартараф этилмаган масала катталашди. Эр отдан тушмади, хотин эгилмади. Ҳар икки тарафни маҳалла-кўй ҳам инсофга келтиролмади. Оқибат дурустгина оила ажрим ёқасида қалқиб қолди. Не- не машаққатлар билан оила яраштирилди. Кундан кун ажримлар сони кўпайиб бормоқда. Буни сабаби сабр ва шукрнинг йўқлиги.Тўқликга шўхлик, тилга эрк беришликнинг оқибатида оилалар бузилиб норасида гўдаклар тирик етим бўлиб қолмоқда. Шундай вақтда бир ривоят ёдимга тушади. Бир киши хотини билан ҳеч яхши чиқишолмайди. Уйда ҳар куни оддий нарсалар туфайли тортишув бўларди. Киши бу тортишувлардан безор бўлиб ажрашишни истади. Буларнинг муноқашалари туфайли икки тараф оилаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушади. Киши бир кун паришон ҳолда, маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир аҳли илм зотнинг олдига бориб, аҳволини айтади. У зот: — Энди ажрашсанг ҳам ҳеч бир ўзгариш бўлмайди. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дейди. Бу гапни эшитган киши даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетади. Йўлда учраган танишларидан рози ризолик сўрай бошлайди. Уйига қайтиб, «хотин кел, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилолмадим, мени кечир, мендан рози бўл, дейди. Хотини, «тавба, бу одамга нима бўлди, бундай гаплар гапиряпти», деб унга раҳми келиб: — Вой, аслида сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дейди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланади… Кейин эр, хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам, қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун жаннатий ҳаётда яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар… Лекин у киши, хотинига, муҳтарам зот айтгани ҳақида ҳеч гапирмайди. Бир ой тўлишини санай бошлайди. Кунлар яқинлашгунча яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди. Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинини ҳам, икки оиланинг ҳам муносабатлари илиқлашиб, яхшиликлари ортиб борарди. Бир ой ўтади. Ҳа бугун ўлади, эртага эса… Лекин ўлмайди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир, деб ўйлайди. Бир неча кун кутди, яна ўлмади. Кейин у зотнинг олдига бориб сўрайди: — Афандим, мен ўлмадим. — Ўлиш нимаси? — дейди у зот. — Афандим, сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой бўлди. Бироқ мен ўлмадим. У зот эса: — Биродар, мен сени қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун албатта ўласан. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингиздан хурсандмисан? — дейди. — Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз. — Қани, энди шундай давом этинглар, — дейди у зот. У оиланинг икки фарзанди бўлиб, гулдай яшнаб улғаядилар. Ҳаётимиздаги кўп муаммолар ўлимнинг ҳақ эканини унутишимиз туфайлидир! Уруғни қаерга экканингизни эсдан чиқариб қўйсангиз, аниқки, тез кунда ёмғир уни қаерга экканингизнинг хабарини беради. Шунинг учун қаерда бўлса, яхшилик уруғини экаверинг. Кимга бўлса ҳам яхшилик қилаверинг. Чунки сиз қачон ва қаерда унинг манфаатини кўришингизни билмайсиз. Лекин албатта манфаатини кўрасиз. Яхшилик қилинг. Яхшилик қилишингизга арзимасада, қилаверинг. Чунки яхшилик уруғи қаерга экилса ҳам, ҳеч қачон зое бўлмайди. Яхшилик улашиш қандаям яхши. Чунки гоҳида унинг мукофотини дунёда оласиз ёки охиратингизга захира бўлиб туравеарди. Ҳа, хайрли ишга имзо қўйган киши, агарчи ўзи кўздан ғойиб бўлса ҳам, унинг гўзал имзоси сақланиб қолаверади. Жаннат сиз каби яхшилик қилувчиларга муштоқ!!! Ҳеч қачон бировнинг дилини оғритманг, унинг қувончини йўқотманг! Чунки умримиз қисқа, қабримизда ётганимизда бизни дуойибад қиладиганларга эмас, балки, бизни хайрли дуо қиладиганларга муҳтож бўламиз. Кунингизни ҳурмат-эҳтиром, инсонийлик, ихлос, тоат-ибодат ва тартиб-интизомда ўтишига одатланинг.Ўйлаб кўринг…яхшилаб, кимга қачон яхшилик қилдик. Шошилинг умр қисқа вақт ғанимат. Бир куни донишманд у́з шогирдларига савол берди: — Нима учун инсонлар бир — бирлари билан тортишиб колсалар, овозларини ку́тариб бакирадилар? — Биринчи шогирд жавоб берди — чунки улар у́з тинчлигини йу́котадилар. — Нима учун овоз кутариб бакириш керак, у инсон сенинг ёнингда бу́лса? — савол берди донишманд. Нега секин гапириш мумкин эмас? Сен ёмон холатда бу́лсанг, нима учун бакиришинг керак? Хар бир шогирд у́з фикрларини айтдилар, аммо хеч бир жавоб донишмандни кониктирмади. Ту́гри жавоб эшитмагач, донишманднинг у́зи су́з бошлади. — Качонки инсонлар бир бирларидан норози бу́лсалар, ораларига совуклик тушса, уларнинг юраклари ажралади я’ни юраклар узоклашади. Ва бу юраклар орасидаги бу́шликни ту́лдириш учун ва бир бирларини эшитишлари учун уларнинг овозлари бир бирларига нисбатан баландлашади. Канчалар нафрат кучайган сари, шунчалик баланд гапирадилар. Аксинча бу́лсачи? Инсонлар бир бирларини севсалар? Улар бакирмайдилар, аксинча паст овозда гапирадилар. Чунки юраклар бир бирига якин, улар орасидаги масофа жуда кичик. Севги кучлирок бу́лсачи? — унда паст овозда, пичирласалар хам бир бирларини эшитишади ва янада оралари якинлашади. — Кейинчалик уларга хатто бу пичирлаш хам кераксиз булиб колади, бир бирларини ку́з карашларидан тушунадилар . Бу айнан, икки бир бирини севган инсонларда номоён бу́лади. Келинг шундай экан, юраклар, калблар бир бирларидан узоклашишига сабабчи бу́лманг. Хеч бир каттик су́з демангки, калблар бир биридан узоклашмасин, юраклар огримасин. Чунки шундай вактлар келиши мумкинки, бу узоклашиб кетган калбларга, узингиз хохласангиз хам, якинлашишга йу́л тополмаслигингиз мумкин. Шундай экан мехрли бу́лайлик, юрак огриги, калб огриги билан у́зимизга хамда якинларимизга азоб бермайлик, аксинча севгимиз, мехримиз билан юраклар бир бирига якинлашсин.

 

ЎМИ Сурхондарё вилояти вакилининг хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Хосият Қосимова.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here