Ўтган йилнинг сентябрида Саудия Арабистони ҳукумати 49 мамлакат фуқароларига сайёҳлик учун электрон виза беришни бошлаган эди, шундан бери 400 минг чет эллик виза олди. Бу ҳақда “Ал-Арабия” хабар тарқатди.

Саудия Арабистони туризм ва миллий мерос кенгаши раҳбари Аҳмад ал-Хотибнинг айтишича, бу рақамда умра учун виза олганлар кирмаган.  

Шунингдек, у мамлакат туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва 2030 йилгача сайёҳлар сонин 100 миллионга етказиш режалаштирилаётганини маълум қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here