Мавлиди Шариф ойи хақида
Бу ой инсоният учун нажод умидини тақдим этган, улкан бахту саодатлар эшигини очган ойдир. Бу ой икки жахон сарвари, Одам болаларининг афзали, охир замон Пайғамбари севикли Набийимиз Мухаммад соллаллоху алайхи васаллам таваллуд топган ойдир.
Бу ой барча мусулмонлар учун қадрли бўлган ой хисобланади. Шунинг учун бутун ислом олами бу ойни ўзгача тайёргарлик билан кутиб олади ва мусулмонлар истиқомат қилаётган деярли барча мамалакатларда бу ой Расулуллох соллаллоху алайхи васалламнинг сиратларини ўрганиш ойидир. Ахли сунна ва жамоа ақидавий масхаби ва тўрт фиқхий масхабларга эргашганлар “Мавлид” маросимини ўтказишликка қадим-қадимдан одатланганлар.
Шу жумладан бизнинг юртимизда хам расмий жоме масжидларда расмий имом-хатиблар томонидан мавлид китобларини ўқиш анъанага айланган. Ўрта Осиё ва кўплаб мусулмон юртларида Мавлид маросимларида шомлик олим ва шоир Жаъфар Барзанжий рахматуллохи алайхининг “Мавлуд” асарини ўқиш урф бўлган. (Жаъфар Барзанжий Жаъфар Содиқнинг ўғли Хусайин Ибн Али (р.а)га бориб тақалади Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг авлодларидан хисобланади. У киши 1126 хижрий санада Мадинаи Мунавварада таввалуд топган. Лақаблари Зайнулобидин бўлган. У ёшлигида ота-онасидан таълим олган. Шайх Исмоил Ямонийдан Қуръони каримни ёд олган, кейин Маккаи Мукаррамага бориб қариб беш йилдавомида кўплаб уламолардан тахсил олган. У 1159 хижрий санада Мадинаи Мунавварада Масжиду Набавийда мударислик қилган. Сўнг Мадина муфтийси лавозимида ишлаган. 1177 йил Мадинаий Мунавварада вафот этган ва Бақеъ қабристонига дафн этилган)
Бизнинг юртимизда хам Имом Жаъфар Барзанжийнинг назимга солинган насрий асари ўқилади. Муаллиф ўз асарида хамду санодан сўнг Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг насабларини бирма-бир санаб ўтган, сўнг у зотнинг таввалудларида содир бўлган холатлар хақида, ундан сўнг у зотнинг туғулишлари ва гўдаклик даврлари баён қилинган. У зотнинг Халима онамиз тарбияларида бўлган кунларини, “Шаққи Садир” (кўкрак ёрилиши) воқеасини зикр қилган.
Сўнг йигитлик пайтларини Хадича (р.а) га уйланганликларини, илк вахий ходисаларини, Меърож воқеалари, ул зотнинг шамоиллари, ахлоқлари хақида хам қисқа маълумот бериб асарнинг охирини мос бир дуо билан якунлайди.
Мавлидга қарши чиқганлар бўлган. улар бу ишни бидъат санаганлар,(“Бидъат”- сўзи луғатда бир нарсани янгитдан “яратиш, пайдо қилиш” дегани) чунки Пайғамбаримиз (с.а.в) “Хар бир бидъат залолатдир. Хар бир залолат дўзахдир” деган сўзларини хужжат қилиб бу иш пайғамбар алайхиссаломнинг, сахобаларнинг ва салаф солихларнинг даврида мавлид деган нарса бўлмаган хамда Қуръон ва суннатда мавлид қилиш хақида хеч қандай буйруқ йўқ дейдилар.
[justify]Мавлид ўқишликка тарафдор бўлганлар эса “Дастлабки вақтда мавлид бўлмаган бўлсада хам қадимдан хамма мавлид қилиб келган. Пайғамбар (а.с) ни эслаш, у зотга саловот айтиш ва хаётларини ўрганиш ёмон иш бўлмаган” ва яна “Пайғамбар (а.с)ни эхтиром қилиш у зотни сийратларини ўрганиш ва ўргатиш хамда у зотга саловат айтиш шариатда йўқ дейиш мутлоқо нотўғри” дейдилар. Чунки Қуръони каримда Пайғамбаримиз (с.а.в) га саловат айтишликка амр бор яъни : “Албатта, Аллох хамда унминг фаришталари пайғамбарга саловат айтурлар. Эй мўминлар (сизлар хам) унга салавот ва салом айтингиз!” (Ахзоб 56)
Хофиз Жалолиддин Абул Фазил (р.а) мавлид хақидаги фатволардан бир қанча хулосалар олган.
1.Мавлид бидъати Хасана 2. Қуръон тиловати, 3. Пайғамбар алайхиссаломнинг рисолатлари хабарларини ривоят қилиш. 4. У зотнинг туғилишларидаги мўъжизаларни ривоят қилиш. 5. Охирида егулик нарсаларни улашиш. 6. Бошқа нарсаларни зиёда қилмасдан тарқалиш. 7. Мавлид қилган одамда савоб берилиши ва хокозо
Имом Жалолиддин Суютининг маълумотларига кўра биринчи бўлиб мавлуд маросимини ташкил қилган одам Ирбил шахрининг подшоҳи Малик Музаффар бўлган экан. Бутун ислом оламида Расули акрам с.а.в таваллуд топган Рабиъул аввал(мавлид) ойи қутлуғ ой хисобланади.
Жорий йилнинг 12 декабр шанба куни мавлид ойининг биринчи куни