Бугунги синовли кунларда Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида ҳам хайрия акциялари ташкил этиляпти. Туман ҳокими Р.Ғаффоров ва сектор раҳбарлари ташаббуси билан аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман марказида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилди.
Мазкур ярмаркада 2 тонна картошка, пиёз ва 1000 дона қолипли нон бепул тарқатилди. Хайрия акциясида ҳар бир фуқарога маҳсулотлар 2 килограммдан берилди. Халқ бошига тушган ташвишдан ҳеч ким ўзини четга олмай, аксинча ҳамжиҳатликда бир-бирига ёрдам қўлини узатмоқда.
Туманда фаолият кўрсатаётган “Турон” савдо мажмуасида эса ҳар бир харидорга 2 дона нон бепул улашиляпти. Бундан ташқари, туман марказий шифохонасида бепул ниқоблар тарқатиляпти.