Муштипар ва ёлғиз она хаётидан нолимайди. Ризқи оз бўлса хам соғ саломат юрганидан Яратганга минг-бор шукр дейди. Кўзининг нури хаётининг қувончи борлиғию ишонган тоғи яккаю ёлғиз ўғли омон булса бас.
Она ва бола экваторга яқин ўлкаларнинг бирида яшашади. Йил бўйи қурғоқчилик. Фақат ёмғир мавсумидагина сув неъмати сероб бўлади. Онага мархум эридан биргина уй мерос қолган холос унинг хам томи йуқ эски таъмирталаб холатда. Фарзанди туғилганидан буён тўрт йил қурғоқчиилик бўлиб номигагина ёмғир ёққан эди.
Эрталабдан онанинг кунгли ғаш чехраси маъюс тортди : осмонни булут қоплаганди. Шомол тўхтаб ёмғир шаррос қуйди. Момақалдироқ овозидан чўчиб уйғонган жажи болакай онасининг пинжига кириб уни махкам қучоқлади.
Она бошдан оёқ ивиди. У ўзидан эмас кўпроқ боласининг шамоллаб қолишидан хавотирда эди. Шундай холатда яшашсада она ўз ўғлига гўзал тарбия берган одобини чиройли қилиб борига қаноат қилиб хаёт кечиришга ўргатганди. Вазиятдан чикиш учун атрофига синчиклаб қаради . Ёғоч эшикни жойидан кўчирдида деворга қия қилиб тияди ва ўғли билан эшик остига беркинди. Шунда болакайнинг кўзлари порлади болаларча самиймият билан “Ойижон яхшиям эшигимиз бор эшиги йўқ одамлар ёмгир ёққанда нима қилишар экан а?” деди . она ўғлига жилмайиб қаради : “Аллох мехрибон болам”
Икковлари ёмғирга термулганича Аллохнинг мархаматидан қувонишди.
Қаноат борга шукр қилиш эмас балки йўқлигида хам сабр қилишдир. Пайғамбаримиз с.а.в. бундай дердилар : “Бойлик молу дунёнинг кўплигида эмас балки кўнгилнинг тўқлигидадир.” (Имом Бухорий) Қаноатли мўмин фақирликдан қўрқмайди ва бахиллик хам қилмайди. Бу хикоядаги она бола фақирлик ва йўқчилликда хаёт кечирсада лекин қаноат сабабли уларнинг турмиши гўзал кўнгиллари хотиржам оиласи тинч хаёти фаровон.
Аллох –раззоқ зот. Бандаларига ризқ бериш Унинг зиммасида. Биз хар қанча уринмайлик тақдир қилинганидан ортиғини эришолмаймиз.Агар Аллох берган озми кўпми нарсага қаноат қилсак икки дунёда хам камлик бўлмайди. Бугун сизга қанча ризқ берилади, мана шунга қаноат қилинг, ҳаддан ташқари елиб-югурманг, яъни ибодат вақтини, ота-онанинг кўнглини овлаш пайтини, оила билан бўлиш вақтини фарзанд тарбияси билан шуғулланиш вақтини қаноатсизлик қилиб ортиқча ризқ учун эмас балки оилангиз фаровонлиги учун сарф этинг. Бебахо умрингизни бекорга сарфламанг. Зеро ҳар бир вақтнинг сониянинг ҳисоб китоби бор.
Ҳозирда кўпчилигимиз тўйларимизга эътибор берадиган бўлсак, бечора уйланадиган йигитнинг ёхуд қизнинг ота-онаси ортиқча хою хавасни деб ўзини сочини учигача қарзга боттириб, одамлар учун тўй беришади. Мақсад ўғлини уйлантириш ёки қиз чиқариш эмас, у ку бир баҳона, балки шунча пайтдан бери уни камситиб келган ошналарига ўзининг кимлигини кўрсатиб қўйиш, хотини эса қўшниларни лол қолдириш, қудалар бир бирига ким ўзарга мусобақалашиш. Борини бериб қизингни куёвга чиқаравер десангиз баъзилар одамлар у дейди бу дейди биттаю битта қизимиз деган сузларни бахона қилишса баъзан ноқобил фарзанд ота-онани жабрга қўйиб уни қилиб бермасанг уйланмиман буни қилиб бермасанг тегмайман дийишади. Лекин икки ёшнинг бахти оиласи шу билан тўкис бўладими. Бу орада эса ёш оила зиммасига қарз устига қарз, фоиз устига фоиз. Кўрибсиз ки, чилласи чиқмаган келин-куёв узоқ-узоқларда бориб қарздан қутулиш ғамида. Хуллас барчасига қаноатсизлигимиз сабабдир балки.
Пайғамбаримиз с.а.в. хадисларида “Қайси бирингиз тонгда уйқудан уйғонганда оиласи тинч, тани соғ ва уйида бир кунлик егулик бўлса, билсинки, унда дунёдаги барча неъматлар мужассам экан” деганлар.
Аллохга бехисоб шукр бугун юртимиз тинч турмушимиз фаровон хаётимиз гўзал. Биздан талаб қилинадигани шу неъматларга шукр қилиб қаноат ва сабр ила яшаш. Зеро Аллох куръони каримда “Агар сизлар менинг берган нъматларимга шукр қилсаларингиз мен уни зиёда қилурман ” деган. Аллох юртимизга тинчлигимизни абадий барчаларимизга оиламизни фаровон хётимизни гўзал фарзандларимизни баркамол бўлмоғини насиб қилсин.

“Мухторхон хожи” жоме
масжиди имом хатиби З.Омонов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here