Моварауннахр ўлкаси қадим замонлардан бери узининг буюк уломоларию фузолалари билан жаҳонга машҳур бўлиб келган. Уларнинг бой меросини ўрганиш учун мустақиллик неъмати бизларга жуда катта йўл очиб берди. Имом бухорий, имом термизий,имом насафий ва қанчадан қанча саниғи адоғига етмайдиган олму авлиёлар етиштирган заминдир бу юрт. Шундай улуғ уламолардан яна бири Умар Термизийдир. У киши муфассир, воиз, сўфий, фақих, ва бир қанча илмлирни ўзлаштирган. у кишинг ҳаёти хақида маълумотлар оз бўлсада ёзаган тафсири суратул ихлос китобидан у кининг жуда донишмандлиги яққол кўриниб турибди. Умар Термизий ҳижрий IX аср, милодий XV-асрларда яшаб ўтган. Умар термизийнинг ойиласи ва туғилган манзили хамда қабри хақида бизгача маълумот етиб келмаган. Фақт қўлимиздаги “Тафсири суратул ихлос” китоби етиб келган. у хам бўлса китобнинг нусхасидир асли эса Миср кутубхоналаридан бирида сақланаяпди.
“Тафсири суратил ихлос” китобини хижрий - 857 йил, милодий - 1453 йиларда вафот этган Миср подшохларидан бири Зоҳир Муҳаммад Абу Саъид учун таълиф этади. Бу ҳақда муаллиф асарнинг муқаддимасида айтиб ўтади, китобда подшоҳнинг адолатли эканлиги аҳли илмларни севишлигини айтиб ўтади. Подшоҳга китоб орқали холисликга, риёдан узоқ бўлишга ва бир қанча эзгу ишларда янада бардавом бўлишликга чақиради.Нафақат подшоҳга балким китоб орқали барча ўқувчиларга ўз насихатларини етказади . Умар термизий ёзилажак китобини подшохга ином этиш нияти борлигини ва бу ишни туғри қилиш қилмаслигига ўзи ҳам иккиланади “мен гавхарни денгизга улоқтирган одамга ўхшаб қолмайманми”, деб ўтади. Хар қанча иккиланса ҳам китобни подшоҳга тақдим этади.
Биз агар “Тафсири ихлос китобини”таркибий қисмини ўрганадиган бўлсак унинг асл нусхаси қўлимизда йўк Миср кутубхонасидан нусха олинган бўлиб 250 бетга яқин. Ёзилиш услуби ат-тафсир бил маъсур йўналишида ёзилган бўлиб оят, хадис ва турли ривоят ва шеъриятдан хам фойдаланган. У киши таълиф этилажак китобини бош қисмида шундай дейди: “Биз аввало ихлоснинг ҳақиқати, фазли ва даражаларини баён қиламиз. Сўнгра суранинг тафсири, унинг таъвили, нозил бўлиш сабаблари ҳамда Замаҳшарийнинг ал-кашшоф китобига эъробларини мувофиқ тарзда жойлаштирамиз”.
Муаллиф ўз китоби орқали амалларни холис қилишликка ва қалбдан риё, сумаъ, васвас ва бир қанча ёмон иллатлардан покланиш хақида панд насихатлар қилади. Китобда келтирилган баъзи хадис ва ҳикматларни келтирамиз “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар: “Қирқ кун амалларини холис Аллоҳ учун сидқидилдан бажарган кишининг ҳикмат булоқлари қалбидан тилига кўчади”. Амирул мўминин Али розияллоҳу анҳу: “Сизлар амалларингизнинг озлиги учун ғам чекманглар. Балки унинг қабул бўлиши борасида қайғуринглар. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга: “Амалингни холис қил. Шунда унинг ози ҳам сенга кифоя қилади”, дедилар. Муаллиф подшоҳга шундай насихат беради: Билгинки, эй олим, одил, подшоҳ Аллоҳ сени асрасин ва сенга ўзи ёрдам берсин. Ихлосли бўлиш учун нафсни синдириш, таъма қилмаслик, охират учун мухлис бўлишлик керак. Баъзи шайхлардан келтирилади: Мен ўттиз йил намозни масжидда, биринчи сафда ўқир эдим. Бир куни баъзи сабалар билан иккинчи сафга етишдим. Одамлар мени иккинчи сафда кўрган пайтда, мени ҳижолат ўраб олди. Билдимки одамлар назари мени аввалги сафда изларди. Бу жуда нозик сир эди риё ва ихлос ўртасидаги. Фақатгина ўша холатда амалларни риёдан Аллоҳ саломат қилган кишигина сақланади. Риёдан ғафлатдагилар охиратда барча савобларини гунохга айланганини кўрадилар ва бўнга далил Аллоҳ таоло зумар сурасининг 47-оятида: “Ва уларга Аллоҳ томонидан ўзлари хаёлларига ҳам келтирмаган нарсалар зохир бўлур”. Ва яна жосия сурасининг 33-ояти далил: “ Ва уларга қилган амалларинг ёмонликлари аён булди ва уларни ўзлари истиҳзо қилиб юрган нарса ўраб олди.” Ва яна каҳф сурасининг 103-оятида: Сен: “Сизга амаллари юзасидан энг зиёнкорларнинг хабарини берайми? Улар бу дунё ҳаётидаёқ саъйи-ҳаракатлари ботил бўлган, ўзлари эса, гўзал иш қилаяпман, деб ҳисоблайдиганлардир”, дегин.
Ихлос ҳақида бир воқиани шундай келтиради: Бани Исроил вақтида узоқ йиллар ибодат қилган бир обид киши , одамлар Аллоҳни қўйиб, дарахтлардан бирига сиғинишаётганини эшитиб қолди. Обид қаттиқ дарғазаб бўлди ва дарҳол болтасини елкасига олиб, ўша дарахтни чопиб ташлаш учун йўлга тушди. Бироқ, йўлда унга иблис шайх суратида йўлиқиб Аллоҳ сени рахмат қилсин қаерга кетаяпсан деди. Обид деди: Мана бу дарахтни кесгали. Шунда шайтон айтики: Нима қилганинг ибодатингни қўйиб ,нафсинг учун бошқа нарсалар билан машғул бўлиб.
Обид деди: Албатта бу хам менинг ибодатим. Шайтон деди: Мен сенга кестирмайман. Шунда иккови бир-бири билан олишувга киришди. Жангда обиднинг қўли баланд келиб, иблисни ерга юзтубан қулатди. Обид унинг кўкрагига ўтириб олди. Шайтон макр-ҳийласини ишга солиб, музокара йўлига ўтди ва деди: Қўйиб юбор мени, хаммасини сенга айтаман. Қўйиб юборди ўрнидан турди. Шайтон деди: Эй,сен Аллоҳ таоло сендан бу ишинг учун ғазабланди ,сенга буни фарз қилмаганди! Сен дарахтга ибодат қилмайсанку сенга нима? Аллоҳ таолонинг пайғамбарлари бор ернинг хохлаган жойига юборади хохласа дарахтни кесишни унга амр қилади. Обид айтдики: Дарахтни кесмасам бўлмайди барибир кесаман . Шунда иккови бир-бири билан яна олишувга киришди Жангда обиднинг қўли яна баланд келиб, иблисни ерга юзтубан қулатди. Обид унинг кўкрагига ўтириб олди. Шайтон макр-ҳийласини ишга солиб, музокара йўлига ўтди ва деди:
Сен билан ўртамизда бир келишув бор у сенга яхши хам манфаатлидир.
Обид деди: Нима у? Шайтон айтди: Мени бўшат сенга тушунтирай! Шайтон яна гапида давом этиб: Сенинг ҳеч вақонг йўқ камбағал одамсан,агар мен айтганларимни қилсанг сен одамларнинг энг бойи ва уларнинг энг олийси ва қўшниларингнинг энг ҳимматлиси бўласан. Обит кўнди. Шайтон деди: “Қўй!“, деди у – “уйингга қайтиб кет. Бу дарахтни кесишдан нима фойда?! Уни кесганинг билан одамлар барибир ибодат қилиш учун бошқа дарахт топиб олишади“. Маккор душман васваса қилишда давом этди: “Агар дарахтга тегмай уйингга қайтиб кетсанг, ҳар куни сенга икки динордан тилла бераман. Уни ҳар тонгда ёстиғинг остидан топасан!“. Уни ўзинга ва аҳли аёлинга ва буродарларинга садақа қиласан мана шу сенга дарахтни кесишдан фоидалироқ бўлади. Уни кесишлигинг бирор нарсани ўзгартирмайди на фоида беради на зарар. Обид фикр қилди ва деди: Шайх тўғри айтаяпди мен пайғамбар эмасман бу дарахитни кесиш вазифам бўлса, Аллоҳ буни менга буюрмаган, кесмасам гуноҳкор бўлсам ва шайхнинг таклифи менга манфатли деди ва қасам ичиб аҳдлашди.
Обид ибодатхонасига қайтиб кетди. У ўша кундан бошлаб ҳар тонгда келишганларидек ёстиғи тагидан икки динор тилла топадиган бўлди. Лекин учунчи ва туртинчи куни кутилмаганда ёстиқ остидан динор чиқмади. Бундан ғазабга минган обид дарҳол болтасини кўтариб, яна дарахтни кесиш учун йўлга тушди. Йўлда иблис шайх суратида унга рўбарў бўлиб, қаерга кетаяпсан деди. Обид деди: Дарахтни кесгали. Шайтон айтди: Ёлғон,Аллоҳга қасамки сен бунга қодир эмассан ва сенга у учун йўл йўқдир. Иккови уришдилар. Лекин, бу сафар иблис бир деганда обидни ерга қулатди. Обид унинг оёғи остида чумчуқдек ожиз бўлиб қолган эди. Шайтон деди: Сени бу ишдан қайтармаганмидим ёки сени ўлдирайми? Обид бундан ҳайратга тушиб, “Нима учун бу сафар енгилдим, ахир, олдинги сафар уришганимизда, сени осон мағлуб қилган эдим-ку?!“, дея иблисга савол берди. Иблис жавоб берди: “Чунки, олдинги сафар сенинг ғазабинг Аллоҳ учун эди. Шу боис сенда шундай куч-қувват пайдо бўлдики, уни қаршилашга менда ҳеч қандай тоқат йўқ эди. Шунинг учун ҳам олдингда яшин тезлигида мағлуб бўлдим. Бу гал эса ғазабинг динорлар тўхтаб қолгани учун пайдо бўлди. Табиийки, аввалгидек қувват ҳосил бўлмади сенда. Натижада ҳузуримда яшин тезлигида мағлуб бўлдинг“. Бу ҳикоя билан муаллиф ҳар бир ишда фақат холис Аллоҳнинг важҳини ирода этишликка чақиради.
Бундан ташқари Умар Ризо Каҳоланинг (1323-1408/1905-1987) маълумот беришича, сўфий ва воиз Умар Термизийнинг “Китаб ун-нийя” (Ният китоби) Қоҳирадаги “Ал-Хадайвия” кутубхонасида 2/173, 17945 рақам остида сақланаётгани ҳақида маълумотлар бор.
Ушбу китобни камина тамонидан бугунги кунда таржима ва таҳқиқ ишлари олиб борилмоқда. Келажакда ёшларимиз учун маънавий тарбияланиш учун бир қўлламма бўлади деган умиддамиз.
Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбашунослик бўлими илмий ходими: Мухиддин Чориев