«… Биз дин бундан буён ҳам аҳолини олий руҳий, ахлоқий ва маънавий қадриятлардан, тарихий ва маданий меросдан баҳраманд қилиши тарафдоримиз. Лекин биз ҳеч қачон диний даъватлар ҳокимият учун курашга, сиёсат, иқтисодиёт ва Қонуншуносликка аралашиш учун байроқ бўлишига йўл қўймаймиз. Чунки бу ҳолни давлатимизнинг хавфсизлиги, барқарорлиги учун жиддий хавф-хатар деб ҳисоблаймиз»

Ислом Каримов

Ислом дини инсоният тарихида буюк таълимотлардан бўлиб, донишмандлик, ҳикмат манбаъидир. Эътиқод асосларини ўзида мужассам этган Қуръони карим энг сўнгги илоҳий таълимот ва аҳкомлар мажмуасидир. Тарихдан маълумки, ушбу таълимотни қабул қилган халқлар дунё маданияти юксалишига катта ҳисса қўшганлар. Жумладан, марказий Осиё минтақаси жаҳонга фан ва маданиятнинг турли соҳаларида буюк намоёндаларни етиштириб берган. Инсоният тараққиёти тарихида ўчмас из қолдирган мўътабар зотларнинг асарлари ҳозирги кунга қадар ўз аҳамиятини йўқотмай келмоқда.

Ислом дини бирон бир давлат, миллат ёки муайян гуруҳларга мансуб бўлмай, унинг ҳаётбахш таълимотлари, аввало, инсонни энг азизу- мукаррам зот сифатида эъзозлайди. Унинг маънавий камолотига ва ҳаётий манфаатларига хизмат қилади. Инсонпарварлик руҳи устуворлиги ва адолат ғоялари мужассамлиги билан ислом динининг таъсир доираси бутун жаҳонга кенгайиб келган.

Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка юз тутиши том маънодаги диний, демакки, маънавий-руҳий эркинликларга ҳам йўл очиб берди, ҳақиқий диний эътиқод эркинлиги шаклланди. Миллий истиқлол мафкурасида муқаддас ислом динимизнинг моҳияти, унинг инсонпарварлик ғоялари, динга соғлом муносабат масалалари ўзининг оқилона ифодасини топди.

Минг афсуски, XX аср ниҳоясига келиб кишиларни ўзаро меҳр-оқибат, тотувликка чорловчи асл диний қадриятларни ҳокимият пайида юрган ёвуз ниятли кучлар ва уларнинг югурдаклари — жангари тўдалар ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида «ислом давлати тузиш, халифаликни тиклаш, жиҳод уюштириш» каби даъватлар билан алмаштиришга уриндилар. Динларнинг, хусусан, ислом динининг асл моҳиятини бузиб талқин қила бошладилар.

Натижада ўзларининг ғаразли мақсадлари йўлида ушбу вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлган гуруҳлар томонидан республикада ислом дини таълимотлари асрлар давомида ҳанафия мазҳабига эргашиб келган халқимиз учун ёт бўлган бошқа мазҳаблар нуқтаи-назаридан қайта сингдиришга уриниш ҳоллари содир бўла бошлади.

Ислом дини ҳақида фикр юритилар экан, «ИС­ЛОҲ» сўзини назардан четда қолдирмаслигимиз керак. Ислом дунёсида ислоҳ  моҳиятини  фарқлаш керак. Исломда динни ислоҳ этиш ҳақида сўз юритилмайди. Балки, Исломни бузиб талқин этиш ва тушунмасликка қарши ислоҳ қилиш лозимлиги уқтирилади. Шундай қилиб, Исломда ислоҳ деганда диннинг асл сарчашмаларини бузмаслик назарда тутилади.

Юртимизда мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ, мамлакат аҳолисининг маънавий эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Ислом дини равнақига кенг йўл очиб берилди. Мустақил Ўзбекистон сиёсатини белгилашда Ислом динига бўлган муносабат тубдан ўзгарди.

Ўлкамизда халқимиз руҳига мос келадиган имон-эътиқод, адлу инсоф, диёнат, меҳру оқибат, ор-номус, иффат ва ҳаё каби эзгу фазилатлар ўз аксини топди.

 

Терроризм — сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлиғига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа моддий объектларнинг йўқ қилиниши (шикастлантирилиши) хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон-бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга,  қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаш-тиришга қаратилган, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексида назарда тутилган зўрлик, зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш ёки бошқа жиноий қилмишлар;

Террорчи — террорчилик фаолиятини амалга оширишда иштирок этаётган шахс;

Террорчилик гуруҳи — олдиндан  тил бириктириб террорчилик ҳаракатини содир этган, бундай ҳаракатга тайёргарлик кўрган ёки уни содир этишга  суиқасд қилган шахслар гуруҳи;

Террорчилик ташкилоти — икки ёки ундан ортиқ шахснинг ёки террорчилик гуруҳларининг террорчилик фаолиятини амалга ошириш учун барқарор бирлашуви;

Террорчиликка қарши операция — террорчилик ҳаракатига  чек қўйиш ва унинг оқибатларини минималлаштириш, шунингдек жисмоний шахсларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳамдатеррорчиларни зарарсизлан-тиришга қаратилган, келишилган ва ўзаро боғлиқ махсус тадбирлар мажмуи;

Террорчиликка қарши операция ўтказиладиган зона — жойнинг ёки акваториянинг алоҳида участкалари, ҳаво бўшлиғи, транспорт воситалари, бинолар, иморатлар, иншоотлар, хоналар ҳамда террорчиликка қарши операция ўтказиладиган доирадаги уларга туташ ҳудудлар;

Террорчилик фаолияти — террорчилик ҳаракатини уюштириш; режалаштириш, тайёрлаш ва амалга оширишдан  террорчилик ҳаракатига ундашдан, террорчилик ташкилотини тузишдан, террорчиларни ёллаш, тайёрлаш ва қуроллантиришдан, уларни молиялаштириш ва моддий техника жиҳатдан таъминлашдан иборат бўлган фаолият;

Террорчилик ҳаракати — гаровда ушлаб туриш учун шахсларни қўлга олиш ёки ушлаб туриш, давлат ёки жамоат арбобининг, аҳолининг миллий, этник, диний, бошқа гуруҳлари, чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлар вакилларининг ҳаётига тажовуз қилиш, давлат ёки жамоат аҳамиятига молик объектларни босиб олиш, шикастлантириш, йўқ қилиш, портлатишлар, ўт қўйишлар.

 

ИСЛОМ ТЕРРОРГА ҚАРШИ

 

Терроризм – муайян сиёсий мақсадларда, жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш ва аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотиш учун зўравонлик ишлатиш ёки зўравонлик ишлатиш билан қўрқитиш.

 

Терроризм (лотинча-қўрқув, даҳшат) –маълум ёвуз мақсадлар йўлида куч ишлатиб, одамларни жисмоний йўқ қилишдан иборат бўлган ғояга асосланган зўравонлик усули. Террор йигирманчи мелодий асрнинг охирига ва йигирма биринчи асрнинг аввалига келиб оламшумул муаммога айланди. Бу бало жаҳон ҳамжамиятини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Энди жаҳон уруши, ядро ҳалокати хавфи ҳақида гаплар қолиб ҳамма террор ва унинг хавф – хатари ҳақида гапирадиган бўлиб қолди. Кўпчилик иттифоқ бўлиб террорнинг дини, ирқи ва миллати бўлмайди ҳаммамиз бу офатга қарши биргаликда курашишимиз лозим демоқда. Авваллари бўлмаган бу нарсани таърифлашга ҳам ҳаракат қилинмоқда.

Экстремизм — (лотинча – «ақл бовар қилмас даражада», «ҳадданошиш») жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган, кескин радикал қарашлар ва ҳаракатларни англатади. Бундай ҳаракатларга диний тус бериш диний экстремизмга олиб келади.

Диний экстремизм — жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидаларни рад этиш, уларга зид бўлган ғояларни алдов ва зўрлик билан тарғиб қилишга асосланган назария ва амалиётни англатади.

Ҳали террорнинг таърифида бир қарорга келинмаган бўлса ҳам кеўчилик террорни ўз мақсадига эришиш йўлида бошқаларнинг жони, моли ва обрўсига куч ва қурол ишлатиш йўли билан зарар етказишни террор деб атамоқдалар.

Ўз – ўзида бу масалаларга Ислом дини таълимотларида қандай қаралади деган савол пайдо бўлади. Албата, бу каби саволларга Қуръон ва Суннатда жавоблар тайёр. Жавоб беришдан аввал террордан тортилаётган зарарларга бир назар солайлик. Уларнинг рўйхати бошида бегуноҳ одамларнинг кўплаб ҳалок бўлиши туради. Кейин кишиларнинг молу мулклари зое бўлиши, шарафларига футур етиши, халқлар орасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши, дунёда хавф – хатар бардавом бўлиши каби кўпгина инсонятга зарарли нарсалар келади. Ислом инсониятга зарар етишига мутлақо қаршидир. Ислом Аллоҳ таоло томонидан инсоният бахт – саодатини таъминлаш учун жорий қилинган диндир. Ислом динининг таълимотлари, қонун-қоидалари ва амалларидан бешта бош мақсад кўзда тутилгандир:

  1. Инсон ҳаётини муҳофаза қилиш мақсади.
  2. Инсон ақлини муҳофаза қилиш мақсади.
  3. Инсон динини муҳофаза қилиш мақсади.
  4. Инсон наслини муҳофаза қилиш мақсади.
  5. Инсон молу-мулкини муҳофаза қилиш мақсади.

Террор эса айнан ушбу мақсадларга қарши фаолиятдан иборатдир. Террорнинг бош зарари бегуноҳ инсонларнинг ўлдирилишига Ислом қанчалар қарши эканини билишнинг ўз бу илоҳий диннинг террорга қанчалар қарши эканини очиқ – ойдин кўрсатиб беради.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: «Ким бир жонни ноҳақдан ёки ер юзида фасод қилмаса ҳам ўлдирса, худди ҳамма одамларни ўлдирган бўлади. Ким уни тирилтирса, худди ҳамма одамларни тирилтиргандек бўлади» деган.

Исломда ҳар бир жон жуда ҳам юқори баҳоланади. Шу боис бир беайб инсонни ўлдирган одам бутун бошли инсониятни ўлдиргандек жиноят қилган ҳисобланади. Чунки жонлар кўп бўлгани билан ҳаёт кечириш ҳаққи битта. Ҳар бир жон ҳаёт кечириш ҳаққига эга. Ана ўша жонлардан биттасини ўлдирган одам ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққига тажовуз этган бўлади. Аксинча, битта жоннинг ҳаётини сақлаб қолиш эса, ҳамма жонларнинг ҳаёт кечириш ҳаққини сақлаб қолган билан тенг.

 

Шеробод тумани бош имом хатиби У.Бўронов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here