Мустақиллик йилларида мамалкатимизда она ва бола саломатлиги масалаларига давлатимиз томонидан эътибор давлат сиёсати даражасида алохида аҳамият бериб келинмоқда. Диёримизда “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида амалга оширилган хайрли ишлар ҳам фикримизнинг яққол исботидир. Мустақил давлатимиз тарихида 2005 йил “Оналар ва болалар йили”, 2008 йил “Ёшлар йили”, 2010 йил эса “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинди ва уларга тааллуқан ишлаб чиқилган Давлат дастурлари доирасида катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилади. Ватанимизнинг порлоқ келажагини ҳар жиҳатдан соҳлом ва баркамол авлод таъмин этади. Фарзандларни эртанги куннинг муносиб эгалари ҳамда ворислари қилиб вояга етказиш ота-оналарнинг арзуси, маъсулияти бурчидир. Азаладан жамият ва турли диний маълумотларда оила муқаддас саналиб, оилавий муносабатларга алоҳида эътибор қаратилган, Оила қуриш Исломдан олдин ҳам бўлган, лекин оилада эрнинг ва аёлнинг ҳуқуқлари ва маъсулиятларини том маънода Ислом дини кўрсатиб берди. Расулуллоҳ (с.а.в) муборак ҳадиси шарифларида ота оналарни ёш болаларга меҳрибонлик ва ғамхурлик кўрсатиш, тўғри ақида ва соғлом тарбия асосида вояга етказишга ундаганлар: “Фарзандларингиздан шаръан буюрилган ишларни қилишни ва қайтарилган нарсалардан сақланишни талаб этинглар, шу ишларинг уларни дузахдан сақлаганларинг бўлади: (Ибн жарир ривояти) Кенгроқ мушоҳада юритадиган бўлсак, ёш авлодни юксак инсоний фазилатлар соҳиби қилиб тарбиялаш нафақат жамият, балки ҳар бир оила ва ҳар бир ота-онанинг ҳам асосий вазифаларидан бири эканлиги маълум бўлади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, фарзандга меҳр қўйиш фақат ўларнинг қорнини тўқ, устини бут қилишдан иборат эмас, балки ёшлик чоғидан бошлаб уни миллий тарбия, ахлоқ-одоб ва юксак маънавият асосида вояга етказиш ҳар бир ота-онанинг вазифасидир. Бўлажак ота-она бола тарбиясининг зоҳирий асослилари унинг ақлий салоҳиятини юқорига кўтариб, фикр ва онгини тўғри йўлда ушлаб турувчилардир. Чунки гўдак туғилганида соф ҳолда бўлади ва қайси муҳитда тарбия кўриб, ўсиб улғайса, уни муҳитдан таъсирланади. Расулуллоҳ (с.а.в) “Эркак ўз аҳлига раҳбар ва қўл остидагилардан маъсул. Аёл эрининг уйида раҳбар ва ўз қўл остидагилардан маъсулдир…”. дебдилар. Ислом таълимоти нақадар гўзал оила мавзуда баён қилинган ушу ҳадис замирида эр ва хотиннинг зиммасидаги бурчлари эътироф этилган. Кўпгина оилада ота-она ва фарзандлар оиланинг бошқа аъзолари орасида ҳам турли келишмовчиликлар бир-бирини тушунмаслик каби ҳолатлар учраб туради. Аслида бунга ким ёки нима айбдор? Оила хаётнинг учратаётган мутаҳассислар таърифига кўра, бу жиҳатнинг бир қанча сабаблари борлиги кўзга ташланади. У кўп кишилар фарзандларини ўз ҳолларига ашлаб қўядилар, одоб-тарбия бермайдилар, уларнинг ҳоҳиш истакларини амалга оширишга ҳаракат қиладилар. Бу ёрдамлари билан баъзида фарзандларининг бахтига зомин бўладилар. Ота-онанинг фарзандларига лоқайд-бефарқ бўлиши охири хунук оқибатларга сабаб бўлади. Лоқайдлик ёмон иллат бўлиб, у фарзанд тарбиясининг бузилишига катта йўл очади.натижада баъзи фарзандларнинг ота-онасига муносабат, муомилаларида, хатти-харакатларида хурматсизлик, ахлоқ-одобга зид холатлар, афсуски, учраб туради. Афсус ила эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда “Ноқобил фарзанд” номи остида улғаётган фарзандларининг оилалари ўрганилганда, бундай оилапарварнинг аксариятида ота-она ўртасидаги турли келишмовчилик, жанжаллар, ичкиликбозлик оқибатлари, носоғлом муҳитнинг мавжудлиги билан изохланар экан. Аллоҳ таоло барчамизни оила тотувлиги ва фарзандлар тарбияси хақида жон куйдирадиган бир-биримизга меҳр-мурувватли солиҳ бандаларидан этиб, икки дунё саодатига мушарраф айласин.
Шурчи тумани
“Имоми Аъзам Абу Ханифа”
жоме масжиди имом хатиби Х.Хасанов