Бугунги кунда инсон маънавиятига қарши йўналтирилган, бир қарашда арзимас туюладиган кичкина хабар ҳам ахборот оламидаги глобаллашув шиддатидан куч олиб, кўзга кўринмайдиган, лекин зарарини ҳеч нарса билан қоплаб бўлмайдиган улкан зиён етказиши мумкин. (И.Каримов)
Мустақиллик йилларида азиз Ватанимиз Ўзбекистон республикасида яшаётган ватандошларимиз ўртасида миллий-маданий мерос ва қадриятларга асосланган ўзаро ҳамжиҳатлик тотувлик ва бағрикенглик бир-бирини ҳурмат қилишнинг қадрлаб келинаётгани энг муҳим ютуқларимиздандир. Ўтган асрнинг охири ва ҳозирги асрнинг бошида ахборот воситаларининг жадал ривожланиши 21 асрнинг “ахборот асри” деб аталишига сабаб бўлди. бугинги кунда ахборот асосида таълим тарбия жараёни олиб борилмоқда ва ижтимоий ҳаёт самарали бошқарилмоқда. Ҳозирги кунда бирор бир соҳани ахборотсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Инсоният янги 21асрга қадам қўйди. Бироқ янги даврнинг таҳдид ва хавф хатарларини кўриб тушуниб, англай олган инсонлар ҳар жиҳатдан дунёнинг жуда мўрт эканлигига амин бўладилар. Маънавий қашшоқлик, экология муаммолари, оммавий касалликлар, диний ақидапарастлик, терроризм ва бошқа муаммолар 20 асрдан 21 асрга мерос бўлиб ўтди.
Бугинги кунда оммавий ахборот воситалари (интернет) да ғарбона чет эл турмуш тарзини, беҳаё тасвирлар ва видеоларни тарқатишлар мусулмон диёрларда, айниқса бизнинг ўзига хос ажойиб маданияти ва миллий ғоялари бор бўлган мамлакатимиз ёшларининг одоб ахлоғига жиддий таъсир кўрса таяпти. Чунки оммавий ахборот воситалари жамият ҳаётига катта таъсир ўтказиш қувватига эга. Қандай катта кучга эга эканини уларга нисбатан ишлатиладиган “тўртинчи ҳокимият» атамаси қўлланишидан ҳам билса бўлади. Айни пайтда ахборотнинг аксарият қисми интернетда тарқалаяпти. У эса жуда тезкор восита. Ҳозирги кунда интернетга кириб бир назар ташласангиз унда тарқатилаётган ҳақиқий, реал, керакли, фойдали умумий ижобий ахборотлардан ташқари ишониш қийин бўлган ёлғон, иғво, туҳмат, ғийбат, бировларнинг обрўйини тўкиш каби фисқу фасодлар билан биргаликда чет элдан тарқатилаётган турли хилдаги ниҳоятда хунук ва жирканчли видеолар ва тасвирларга кўзингиз тушади. Шундай экан нима қилиш керак? Аввало бунақа сайтларга асло кирмаслик керак. Худодан қўрқиш керак. Чунки қасддан шундай сайтларга кириб томоша қилишлик, дуч кеган ёлғон маълумотларни ўқиб шундай экан деб уни тарқатишлик, интернетдаги иғво ва ғийбатларга аралашиб қолишликда улкан гуноҳ (гуноҳи кабира) бор. Эшитилган ҳар қандай маълумотни аниғини билмасдан ишониб кетаверишдан Пайғамбаримиз (ас) қайтарганлар. Ва яна ҳикматларда шундай дейилган: “Қалам хиёнатидан кўра ёмонроқ нарса йўқдир! Хиёнатчи ўқ бир кишининг ҳаётига зомин бўлади. Хиёнатчи қалам эса бутун миллатни ҳалок қилади. Солиҳ Салафларнинг биридан сўрашди; “Кўзни номаҳрамлардан, харом нарсалардан тийиш учун нима қилиш керак?” деб. У зот; “Аллоҳнинг сенга қаратилган назари қараётган нарсанга қаратилган назарингдан муқаддам эканини унутмаслик керак”. деди. Яъни сен номаъқул нарсага назар солишингдан олдин Аллоҳ бу номаъқул ишингни кузатиб турибди.
Шунинг учун инсон Худодан қўрқиб, ҳар бир иш, ҳар бир гап, ҳар бир тарқатаётган ахбороти ва ҳоказолардан масул (сўралувчи) эканини ҳис қилиб тақво қилиб яшаши керак. албатта Аллоҳ тақвадорларни яхши кўради ва улар билан биргадир. Ҳикмат: Бир кишига: “Бизга тақвони сифатлаб беринг” дейишди. “Тиконзорга кириб қолсанг нима қиласан?” деди у. “Ўзимни эҳтиёт қиламан” дейишди. “дунёда ҳам шундай эҳтиёткор бўл ана шу тақводир”. деди у.
Бугун интернет бунёдкор ва вайронкор ғоялар жанг майдонига айланиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Шундай экан биз ўзимизда ахборотларни саралаб олиш кўникмасини шакллантириб олишимиз зарур. Биз ҳар қандай ёт ғояларга ўзимизни ва ёшларимизни шай турувчи қилиб уларга муносиб жавоб қайтаришимиз зарур. Акс ҳолда ёшлар тарбияси Оломонча маданият яъни “Оммавий маданият” таъсирига тушиб қолишлиги мумкин. Мусулмон киши зийрак ва сезгир бўлиши, Исломий иймон эътиқоди билан чиниққан, унинг соф анҳорларидан туйиб-тўйиб ичиб, илму маърифат неъмати билан сероб бўлиши лозим. Зеро донишмандлардан бири: “Инсоннинг ҳеч кимни алдамаслиги унинг хушёрлигидан, ҳеч кимга алданмаслиги эса ақлининг комиллигидандир.” деган эканлар. Афсус надоматлар бўлсинки интернет оркали чорловчи турли хил фирқаларнинг макру ҳийлаларига учиб умрини хазон қилиб ота -онасидан оиласидан ва жонажон ватанидан жудо бўлиб, воз кечиб умрини хор қилиб чет мамлакатларда ўзича динга, мусулмонларга ёрдам берган бўлиб, сарсон- саргардонликда юрганлар ҳам учраб турибди. Ниҳоятда соф покиза ҳақни ботилдан ажратиб берувчи Ислом динимиз кўрсатмалари эса улар ўйлагандек эмас. Ислом ва Қуръон кўрсатмалари инсон ўзини азобларга маҳкум қилишдан қаттиқ қайтаради. Шундай экан Исломни тўғри тушиниш ва тўғри амал қилиш лозим, шунингдек интернетдан фойдаланишда ҳам одоб ахлоқ доирасидан узоқлашмаслик зарур.
“С.Бахромхон” жомеъ масжиди
имом хатиби; Ў. Алимов