Хар бир мусулмон киши дунё ва охират учун харакат кидали мукаддас ислом динимиз инсонларни яхшилик килишга чорлайди яхшилик килишга Курони каримда ва Расулуллох саллоллоху алайхи васалламни дурдона хадислари жудаям купдир ояти каримада «Эхсонни мукофати Эхсон» деган
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу
алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси – одамларга энг кўп
манфаат келтирувчисидир”, дедилар”. Имом Тобароний ривоят қилган.
Динимиз мўмин-мусулмонларни бир тану бир жон бўлиб, ўзаро бир бирлари Билан хамжихатликда яшашга таргиб килади.
Аждодларимиз “Халққа хизмат – олий ҳиммат” деб бежиз
айтмаганлар. Бугунги кунда ҳукуматимиз Ҳурматли Президентимиз етакчилигида
эл манфаатини барча нарсадан устун қўйиб, фуқароларимизнинг оғирини енгил қилишга тинмай ҳаракат қилмоқда.
Бунга жавобан фуқароларимиз халқимиз элимиз манфаатлари йўлида амалга оширилаѐтган ислоҳотларни қўллаб–қувватлашлари, жамиятимизнинг ижтимоий ҳаѐтда фаол қатнашишлари лозим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда
марҳамат қилиб айтадики:
“Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган
насибангни ҳам унитмагин….”- дедилар. (Қасос сураси, 77-оят).
Бундан ташкари илохой хадисда Аллох Паоло шундай деди
«Эй Одам фарзанди! Менга бўлган қалбингдаги муҳаббат сенинг дунёга бўлган майлинг миқдоридадир. Албатта Мен Ўзимга бўлган муҳаббат билан дунё муҳаббатини ҳеч қачон бир
қалбда жамламайман.
Эй Одам фарзанди! Тақво қил, Мени танийсан. Оч юр, Мени кўрасан. Ибодатимга берил, Менга етасан. Амалингни риёдан халос эт, муҳаббатим сенга либос бўлажак. Зикримга вақт ажрат, фаришталар ҳузурида сени эслайман.
Эй Одам фарзанди! Қалбингда Аллоҳдан ўзгаси бўлатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан умид қилатуриб, Аллоҳдан ўзгасидан қўрқатуриб, яна қачонгача (дилда эмас, фақат тилда) «Аллоҳ
олий», дейсан?! Агар ҳақни таниганингда Аллоҳдан ўзгаси сени машғул қилолмас, Аллоҳдан
ўзгасидан қўрқмас, Аллоҳнинг зикридан тилингни тўхтатмас эдинг. Тавба қилган ҳолда гуноҳда
давом этиш ёлғончиларнинг тавбасидир.
Эй Одам фарзанди! Агар қашшоқликдан қўрққанинг каби дўзахдан қўрққанингда эди,
кутилмаган жойдан (ризқ бериб), сени бой қилиб қўйган бўлардим.
Эй Одам фарзанди! Агар дунёга қизиққанингдек жаннатга рағбат қилганингда эди, иккала
диёрда (дунё ва охиратда) ҳам сени саодатманд этар эдим. Бир-бирларингизни эслагандек,
зикр қилгандек Мени ҳам зикр қилганларингизда эди, фаришталар эртаю кеч сизларга салом
йўллаган бўларди. Агар дунёни яхши кўрганингиздек ибодатимга муҳаббат қўйганингизда эди,
сизларни ҳам пайғамбарларга кўрсатилган ҳурмат билан ҳурматлаган бўлардим. Бас, қалбингизни дунё муҳаббати билан тўлдирманг, чунки дунёнинг заволи яқиндир».
Юртимизда Жадаллик билан олиб борилаѐтган ислоҳотларга Ўзи барака ато қилсин! Аллоҳ таоло
барчаларимизни яхши ниятли, яхши амалли ва ихлосли бандаларидан қилсин!
Шурчи туман бош имом хатиби А. Хабибуллаев