Аллох таола хадиси Кудисияда шундай дейди.
«Эй Одам фарзанди! Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан. Менга шукр қил, Ўзим сени сероб қиламан. Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман. Агар
Менга дуо қилсанг, ижобат этаман. Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан.
Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман. Қариндошлар билан алоқани узмагин, умрингни умрингни зиёда киламан. дейди
Дархакикат Силаи раҳм – қариндошлик ришталарини боғлаш бўлиб, у инсоний муомалаларнинг энг афзалидир. Унинг акси бўлган қариндошлик ришталарини узиш эса, қотиур-раҳм бўлиб, у энг оғир гуноҳлардан ҳисобланади.
Қариндошлик ришталарини мустаҳкамлашга ҳаракат қилиш инсонни ризқини кенг ва умрини узун бўлишига сабаб бўлади. Силаи раҳм қиладиган инсон бу дунёда кўп яхшиликларга эга бўлиш билан бирга охиратда улуғ ажру мукофотлар соҳибига айланади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: “Ким ризқи мўл-кўл қилинишини ва умри узайтирилишини истаса, силаи раҳм
(қариндошлари билан алоқа) қилсин!” (Имом Бухорий ривояти).
Демак, силаи раҳм қилишлик билан инсоннинг умри зиёда, моли кўп,
ризқи кенг бўлади, ажали орқага сурилади, ўз аҳли ва қариндошларининг
муҳаббатига сазовор бўлади.

Шурчи туман бош имом хатиби
А. Хабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here