Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тасаввуф илми ва унинг тарихи
Шарк халклари тафаккурини асрлар давомида нурафшон этиб, халкимизнинг маънавияти ва маърифатига чукур таъсир утказган тасаввуф – суфийлик таълимоти VIII асрнинг урталари IX асрнинг бошларида шакллана бошлаган ва ундан кейин кенг ривож топган.
Исломда зохидлик анъаналари пайдо булиши ва ривожланишининг сабаблари мусулмон жамоаси яшай бошлаган дастлабки икки асрдаги ижтимоий-сиёсий ихтилофлар, чукур гоявий ва маънавий изланишлар билан давом этган диний хаётнинг мураккаблашуви натижасидир.
Суфизм (тасаввуф) аслида комил инсон ва инсон камолоти тугрисидаги таълимот деса булади. Комил инсон булиш учун эса аввало жисм ва нафс эхтиёжи ва таъмасини енгиш керак. Дунёга, бойликка мехр куйиш инсонни нафсга кул килиб куяди. Суфийлик йулини тутган киши нафсни рад этади. Нафс барча худбинлик ва разолат, фалокат ва маънавий халокатнинг сабабчиси. Нафс инсонни тубанлик боткогига ботирувчидир. Ана шу фалокат ва иллатлардан фориг булишнинг бирдан-бир тугри йули нафс эхтиёжини енгиш, босиб утишдир. Бунинг учун дунё мухаббатидан воз кечиш ва Аллох мухаббатига кунгил боглаш даркор.
Суфийлик буни инсоннинг узлигини англаш йули деб карайди. Хожа Бахоуддин таъбири билан айтганда: Уз нафсининг ёмонлигини таниш узлигини танишдир.
Машхур тарикат (сулук) шайх (йулбошчи, байрокдор) лари тасаввуф тушунчасига киска ва лунда килиб нафс билан богланган холда таъриф берганлар. Чунончи Шайх Нурий «Тасаввуф нима?» деган саволга: «Тасаввуф – нафс лаззатларидан воз кечишдир»; Шайх Сафий Алимшох: «Тасаввуф нафс манзилларини босиб утишдир»; Шайх Равим: «Тасаввуф – Худо йулида нафсдан кечмокдир»; Суфий шоир Бобо Тохир: «Тасаввуф – нафсоний – хайвоний хаётда улмок ва инсоний хаётда яшамок», — деб жавоб кайтарганлар. Хуллас, тасаввуфда нафс бузуклиги, очкузлиги, худбинлиги хар томонлама кораланади.
Тасаввуф ахли учун асосий масала калбни поклаш, уни худбинлик зангидан тозалаш булган. Улар бу ишни нафсни поклашдан бошлаганлар. Бунинг учун нафсни поклаш йулларини ишлаб чикканлар. Нафсни ва шу оркали кунгилни поклаш эса риёзат чекиш оркалигина булади. Риёзат чекиш шунчаки, сабр-токатли булиш, кийинчиликларга бардош бериш эмас. Балки, Хак йулида онгли равишда инсон уз олдига улуг бир максадни белгилаб, унга етишиш учун ихтиёрий равишда барча кийинчиликларни зиммасига олиб, тусикларни енгиб утиб, олга максад сари интилиш риёзат булади. Тасаввуф тарикатлари риёзат чекиш оркали инсон нафси ва кунглини поклаш йули булиб, уни темирчининг оловли курасига киёс этиш мумкин. Унда инсон кунгли аввал мумдек юмшаб шакл олади, сунг чиниктирилади ва сайкал берилади. Охирида кунгил пулат кузгу сингари сайкал топадики, узида илохий нурни акслантириб, ой сингари нурланиб, узи хам атрофга зиё тарата бошлайди. Ана шундай кунгил эгаси комил инсондир. Бундай инсон узидан атрофга зиё таратади, узга инсонлар рухини хам маърифатли этади, кунгилларни нурлантиради. Буюк суфийлар, тасаввуф тарикатларининг йулбошчилари ана шундай комил инсон булганлар. Улар риёзат чекиш оркалигина у дунё ва бу дунё саодатига эришганлар.
Тасаввуф гарчи VIII аср урталари ва IX аср бошларида юзага келган булсада, унинг назарияси ва амалиёти X-XIII асрлар давомида тасаввуф адабиётларида ишлаб чикилиб узининг олий боскичига кутарилган ва накшбандия тараккиётида мукаммал нихоя топган. Уларда инсон ва унинг Худога муносабати кандай булиши кераклиги, Худо ва инсон бирлиги, инсонни Аллох билан кушилиши хакидаги таълимот акс этган. Рухий-маънавий камолотга эришиш йуллари курсатиб берилди.
Бу йўллар тўрт босқичдан иборат.
1 Шариат
2 Тариқат
3 Маърифат
4 Хақиқат
Шариат. Бунга кура суфийлик йулини тутган тарикат ахли аввало шариатнинг барча талабаларига буйсуниши, уларни бекаму-куст эгаллаши ва амал килиши керак.
Тарикатга кутарилиши мумкин. Бунда муридлар уз пирлари-муршидларга (шайхларга) итоат этиши, уз шахсий истакларидан воз кечиши шарт. Яъни мурид уз ихтиёрини бутунлай пир (устоз) ихтиёрига топшириши лозим.
Маърифатга кутариладилар. Бунда коинотнинг (борликнинг)бирлиги Худога мужассам булиши, яхшилик ва ёмонликнинг нисбийлиги акл билан эмас, балки калб билан англаб етилади.
Хакикат хисобланиб, суфий (зохид) «шахс сифатида тугаб» «хакикат»га, Худога етишади, унга сингиб кетиб абадийликка эришади. Бунга суфийлар махсус рухий ва жисмоний харакатлар-сигиниш ва ибодатлар оркали интиладилар.
Юқорида айтилган даражага эришиш учун инсон қалбининг поклиги, нафсидан устунлиги, Оллохга мухаббати мустахкам бўлиши лозим[1]ва Сўфийликда тариқатлар жуда кўп бўлган.
1. Накшбандия
2. Яссавия
3. Кубравия.
Бундан ташкари хозиргача айрим Шарқ мамлакатларида сақланиб келаётган Қодирия (Эрон ва Афғонистонда) рифоия (Эрон) тайфурия (араб мамлакатлари) мавлавия (Туркия) чиштия (Ҳиндистон ва Покистон) Бектошия (Туркия) Савафия (Эрон) ва бошқалар шулар жумласидандир
Ўрта Осиёда эса илгаридан Нақшбандия, Кубровийлик, Яссавийлик тариқатлари тарқалган.
А) Тариқатдаги сулуклар
Бутун дунёга маълум ва машхур бўлган буюк аллома ва азиз-авлиёларимиз орасида Абдулхолиқ Ғиждувоний ва Бахоуддин Нақшбанднинг муборак сиймоси алохида ажралиб туради. Ота боболаримиз улуғ авлиё Бахоуддин Нақшбандга чин дилдан ихлос қўйиб уни “Бахоуддин балогардон”деб таърифлаб келишида теран маъно бор. “Унинг дилинг оллохда, қўлинг мехнатда бўлсин” деган хаётбахш хикмати динимизнинг олийжаноб маъно – мохиятини ёрқин ифодалаб, худдики шу бугун айтилгандек жаранглайди.
Албатта ҳар бир тариқатнинг асли Пайғамбар саллоллоҳу алайхи вассалламга бориб тақалади. Шу сабабли унинг томирлари узун хисобланади. Аммо маълум шайх номи ила машхур бўлган катта тариқатларнинг аксари бешинчи ва олтинчи хижрий асрларга тўғри келади.
Бундан айнан ўша асрларда тасаввуф ўз равнақи чўққисига чиққанини билиб олсак хам бўлади. Тасаввур ва маълумот учун баъзи машхур тариқатларни қисқача зикр қилиб ўтамиз
1) Рифоъия тариқати
Бу тариқатнинг асосчиси Ахмад бин Али бин Ахмад ар-Рифоъий рахматиллохи алайх булиб, У Ироқнинг Басра ва Восит орасидаги Умму Убайда қишлоғида 512 хижрий санада таваллуд топган. Ёшлигида отасидан ажраб етим қолган ва тоғасининг тарбиясини олган. Аввал Шофеъий мазхаби буйича фиқхни урганган, кейин тоғасидан тасаввуф бўйича таълим олган ва унинг ўрнига тариқат шайхи бўлган. Ахмад ибн Ахмад ар-Рифоъий рахматуллохи алайх 578 хижрий санада вафот этган.
2) Шозилия тариқати
Бу тариқат Абул Хасан аш-Шозий рахматуллохи алайхга нисбатан берилган. У 593 хижрий санада туғилиб 656 хижрий санада вафот этган. Абул Хасан аш-Шозилий рахматуллохи алайх олим, обид, зохид ва машхур суфийлардан бўлган. У Тунис, Миср, Ироқ ва Макка томонларга кўп сафар қилган. Қохиранинг Комилия мадрасасида қози Иёзнинг “Шифо” китобини, “Рисолаи Қушайрия”ни, “ал – Мухарар ал Важийз”ни талабаларга ўқитган. У узлотни ва махрумлик хаётини ўзига эп кўрмаган. Одамларга аралашиб дунё неъматларидан бахраманд бўлиб яшаган.
3) Қодирия тариқати
Бу тариқат ўз муассиси Абу Мухаммад Мухиймддин Абдул Қодир ал-Жайлоний рахматуллохи алайхнинг номи билан аталган. Абдул Қодир ал-Жайлоний рахматуллохи алайх 470 хижрий санада Боғдодда таваллуд топган ва ўша ерда 562 хижрий санада вафот этган. У машхур фақих бўлиб хам шофеъий хам ханбалий мазхаби ила фатво берган.
4) Мавлавия тариқати
Мавлоно Жалолиддин Румий рахматуллохи алайхга нисбатан берилган ва бу тариқат Она дўлида кенг тарқалган. Мавлоно Жалолиддин Румий рахматуллохи алайх 604 хижрий санада таваллуд топган. Унинг насаблари ота тарафидан Абу Бакр Сиддиққа, она тарафидан Моварауннахрда хукм сурган хоразмшохлар сулоласига бориб тақалади. У кўплаб сафарлардан кейин Султон Алоуддин Салжуқийлар давлатининг пойтахти Қўния шахрида узоқ вақт яшаб, ўша ерда вафот этган.
У шаръий илмларни, кўзга кўринган — ханафий фақих бўлган ўз отасидан олган. Мавлоно Жалолиддин Румий рахматуллохи алайх ўз умрининг биринчи даврида мударрис, Воиз ва фақих бўлган. Кейин эса суфийлик, шоирлик ва хакамлик билан шухрат қозонган.
5) Яссавия тариқати
Бу тариқат улуғ мутасаввиф Хожа Ахмад Яссавий рахматуллохи алайхнинг номи билан аталган. У киши 562 хижрий санада вафот этганлар. Хожа Ахмад Яссавий рахматуллохи алайх шайх Юсуф Хамадонийнинг халифаларидан бўлганлар. У киши Бухорода тахсили илм қилганлар. Яссавийлик тариқати силсила жихатидан нақшбандликка алоқадордир. Бу тариқатда зикр жахрий бўлади.[3]6) Кубровия тариқати
XII асрда Марказий Осиёда вужудга келган яна бир йирик тасаввуфий тариқат “Кубровия” мусулмон оламидаги энг забардаст мутасаввиф донишмандлардан бири Шайх Нажмиддин Кубро номи билан боғлиқдир. Унинг тўлиқ исми Ахмад ибн Умар Абдул Жанноб Нажмиддин ал-Кубро ал-Хивақий ал-хоразмий бўлиб 1145-1146 йилда Хивақ шахрида дунёга келган. Нажмиддин Кубро ўз даврида “Шайхи ва литарош”, яъни “валилар тарбиялайдиган шайх” номи Билан хам машхур бўлган.
Нажмиддин болалик пайтидаёқ илм истаб Миср ўлкасига равона бўлади. Мисрда у Рузбехон Вазон ал-Мисрий (1188й вафот этган) исмли олим даргохида таълим олади. Ал-Мисрий эса машхур мутасаввиф донишманд Абу Нажиб ас Сухравардийдан таълим олган ва унинг қўлидан хирқапуш бўлган Исмоил Қасрий (1198й ваф.этган) каби улкан мутасаввиф донишмандлардар тасаввуфга оид кўпгина зохирий ва ботиний илмларни эгаллайди.
Унга Мисрдаги Шайх Иброхим “Нажмиддин” деган ном берган бўлса, Табриздаги Шайх Исмоил Қасрий “Кубро” яъни “улуғ” лақабини беради. Сўнгра у ватани –Хоразмга қайтиб келиб хонақох қуради, шогирдлар тарбиясига киришади. “Кубровия” ёки “Захобия” тариқатига асос солади. Бу тариқат хадис ва шариатга таянган бўлиб, ўз даврида Хуросон, Мавороуннахр, Ҳиндистон ва бошқа мусулмон мамлакатлари халқлари орасида кенг тарқалади.
Мазкур тариқат солиқлари (Аъзолари) орасидаЗикрнинг овоз чиқармасдан (хуфия) ижро қилиш усули жорий бқлган.
Нажмиддин Кубронинг кейинги хаёти ўта оғир, шиддатли ва мураккаб шароитда кечади. Бу даврда мўғулларнинг Марказий Осиёга қилаётган хамлалари кучайиб Чингизхон лашкарбошилари Мавороуннахрдаги йирик шахарларни бирин-кетин бефёв босиб олаётган эдилар.
1221 йилнинг июль ойида Чингизхоннинг лашкарбршиларидан бири Хулагухонга қарши 76 ёшлик кекса Шайх Нажмиддин Кубро халқ орасидан лашкар тўплайди, қўлига найза ушлаб,дуойи фотихалар ўқиб, ажойиб-ғаройиб мўъжизалар кўрсатади. Урганч қалъасини бир неча кун душман хамласидан сақлаб туради. Ушбу шиддатли жанг пайтида (1221 йилда) Шайх Нажмиддин Кубро мўғул босқинчилари томонидан вахшиёна қатл қилинади.
Нажмиддин Кубро араб ва форс тилларида “Рисолат мин муаллифот аш – Шайх –ул – миллат ва ад-дин ал — Кубро” “Шархи рисолайи одоб-ул-Зокирийн”
“Рисолайи Шайх Нажмиддин ”каби қимматбахо асарлар ёзиб қолдирган бўлиб,мазкур асарлар Ўз ФА Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар хазинасида сақланмоқда. Баъзи маълумотларга кўра Кубро асарларининг сони 8 ёки 10 тадан ошади.Улар дунёнинг турли юртларидаги кутубхоналарда сақланмоқда.Шайх Кубронинг Ватанпарварлик хақидаги фикрлари хам ғоятда мухим долзарб ва ибратомуздир. У “Ватан деб, унинг химояси йўлида шахид бўлмоқ,шаходат жомини нўш айламоқ-Худо васлига ноил бўлмоқдур!” деб ёзган ва Урганч қалъасини душманлардан химоя қилаётиб,жасурона шахид бўлган. Ўз она тупроғини химоя қилиб, бир қўлида қилич, иккинчи қўлида тасбех ушлаб,халойиқни Ватан душманларига қарши хает-мамот курашига илхомлантирган бузруквор, оташнафас Шайхимиз биз учун ғоятдда қимматли ва азиздур. Яссавий ва Хожагон (Нақшбандия) хамда бошқа йирик тасаввуфий тариқатларда ва кўринишларда ифодаланган халоллик, поклик, мехр-шафқат, мурувват, футувват, мехнатсеварлик, фаоллик, художўйлик, хурфикрлилик каби мухим умуминсоний ахлоқий қадриятлар Шайх Кубро таълимотида хам яққол кўзга ташланади. Айниқса Кубровия таълимотидаги мурувват, футувват, жавонмардлик, ватанпарварлик, ва инсон камолоти каби эзгу қимматбахо ахлоқий қадриятлар бизнинг замонимизда хам ўз қийматини йўқотмайди деб ўйлаймиз.
Низомиддин қори Тошболта ҳожи ўғли-Термиз шаҳар бош имом хатиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here