Осуда ва тинч жамиятдагина мустахкам оила курилади. Жамият эса минглаб оилалардан ташкил топади. Илк жамият, илк оила аъзолари Одам (алайхиссалом) ва Хавво онамиз булганлар. Яхши, мустахкам оилалардан мустахкам ва кучли жамият ташкил топади. Шунинг учун динимиз оила тотувлиги ва салохиятига жиддий эътибор каратган. Нисо сурасидаги оятларда Аллох субхонаху ва таоло солиха аёлларни сифатлар экан:

« (Аёллар ичида) солихалари – бу (Аллохга ва эрига) итоатли, гойибга Аллох саклаганича химоятли (яъни, эрларининг сирлари, мулклари ва обруйларини сакловчи) лардир» деб, эр – хотин уртасидаги оилавий сирни саклаш мухимлигига ишора килмокда.

Дархакикат, киз бола гувохлар хузирида: «Багишладим» де бёки ишора  билан розилигини билдирса, йигит кишининг «Кабул килдим» дейиши билан икковлари уртасидаги муносабат инсоний алокалар ичида энг мукаддас булмиш эр – хотин алокасига айланади.

Жамоатчилик гувохлигида урнатилган алока, албатта, мукаддас булади. Ижоб ва кабулдан сунг эр – хотинга айланганлар уртасида сакланиши лозим булган сир хам вужудга келади. Куп холларда уртадаги сирнинг ошкор этилиши бу жуфтлик орасига совукчилик тушишига, эл орасида ушбу оиланинг обруси кетиши, натижада унинг бузилишига хам сабаб булади. Бугун хар бир махалла идорасида яраштурув хаъйати тузилган. Минг афсуслар булсин бу хаъйатларнинг можороли ташвишлари купайиб бормокда. Эр – хотин ёки кайнона келин уртасида кутарилган жанжалнинг дархол оиладан ташкарига чикиши доимо ушбу олианинг фойдасига эмас, зарарига хизмат килади ва яъна афсуслар ила айтамизки арзимас нарса устида узаро тортшувлар окибатида хатто Аллох тоалонинг буюк аршини хам ларзага кетирувчи «талок» сузига ёшларимизнинг тиллари осонгина айланиши жамият масулларини ва ота – оналарини жиддий ховотирга солмокда. Ривоятларнинг бирида хотини билан ноилож ажрашишга мажбур булган эридан хотинининг айбини сурашганда: «Бировнинг айбини сураб нима киласизлар.? Агар мен у билан кайта ярашиб кетсам, уз хотинимнинг айбини бировларга очган хисобланаман, ярашмасам, бегона бир аёлнинг айбини фош килган буламан.

У хам, бу хам одобдан эмас» деган экан.

Аллох таоло бундай мархамат килади: «Улар сизлар учун либос, сизлар улар учун либосдирсиз»

Узун оятдан келган ушбу кискагина жумла билан Аллох таоло олам – олам маъноларни баён килган. Куръони каримнинг бошкаларни ожиз колдирувчи хакикий илхий Китоб эканига имон келтириш учун ёлгиз шу муборак жумлани тафаккур килиб куриш етарлидир.

Одатда либос – кийим бир неча мухим максадлар учун ишлатилади. Агар кийим булмаса, уша максадларга эришилмайди ва инсоннинг хайвондан фарки хам колмайди. Келинг, уша кийимдан кузланган максадлар ва эр – хотин орасидаги мунособатнинг унга ухшатилиши хакида мушохада килиб курайлик.

Биринчидан, либос – кийим уни кийган кишининг айбини беркитиб туради. Куръони карим эр – хотинни бир – бирига «либос» деб таърифлагач, улар хам бир – бирларининг айибларини беркитиб туришлари керак. Эр – хотин бир – бирининг айибларни очиш узаро мунособатларни бузувчи энг катта омилдир.

Иккинчидан, либос уни кийган шахсий зийнатлаб курсатувчидир. Шундай экан, Куръони карим да узаро «либос» деб аталган эр – хотин хам бир – бирларини зийнатлашга харакат килишлари керак.

Учунчидан, либос уз эгасини ёзда иссикдан, кишда совукдан саклайди. Бас, шундай экан, эр – хотин хам бир – бирларини хаётнинг иссик – совуклардан асрашлари лозим булади.

Туртинчидан, либос уни кийган шахсининг вужудига энг якин нарсадур. Либос билан уни кийган киши орасида хеч нарса булмайди. Куръони карим эр – хотин бир – бирига «либос» деб билар экан, улар хам узаро энг якин шахслар булиши ва ораларига хеч кандай бегона кирмаслиги керак.Зеро, эр – хотин бир – бирига танмахрамдурлар.

Бешинчидан, либос уни кийган шахсга турли нохуш нарсалар, хатто чанг хам юктирмаслигига хизмат килади. Бир – бирига либос хисобланувчи умур юлдошлари хам бир – бирларига турли ёкимсиз нарсалар, хатто гард юктирмасликка харакат килишлари лозим. Олилаларимиз тинчлиги хакида кайгурар эканмиз, ушбу маъноларни хаётга татбик килиш хар биримизнинг бурчимиз, хатто, энг аввало, бахту саодатимиз эканини хам унутмаслигимиз зарур.

 

Шеробод туман Шеробод жоме масжиди имом ноиби С.Пулатов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here