Ҳар қандай халқ аввал ўзи туғиб тарбиялаган буюк мутафаккир зотлари инсоният тамаддунига улкан ҳисса қўшган олиму уламолари билан ғурурланади. Шу жиҳатдан олиб қараганда ҳақиқатанҳам халқимизнинг ғурури баланд. Чунки бизнинг юртимизда туғилиб вояга етган узининг илмий-ижодий фаолияти билан дуне аҳлини лол қолдирган буюк алломаларимиз номи ҳар биримизнинг калбимизни фахру ифтихорга тулдиради.
Ўзбекистон ҳудуди азалдан маданият бешиги бўлиб келган. Шу боис унинг халқи бой маданий меросга эга. Айни шу хусусият жонажон ватанимиздан илм-фаннинг турли тармоқлари буйича машҳур алломаларнинг етишиб чиқишига сабаб бўлган. Улар жаҳон маданиятининг тараққиётига салмоқли ҳисса қўшганлар.
Имом Бухорий, Имом Термизий, Хожа Аҳмад Яссавий, Хожа Баҳоуддин нақшбанд, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва бошқа кўплаб буюк аждодларимиз миллий маданиятимизни ривожлантиришга улкан ҳисса қўшдилар ҳамда халқимизнинг миллий ифтихори бўлиб колдилар. Уларнинг номлари жаҳон сивилизатсияси тараққётига қўшган буюк ҳиссалари бугун дунёга маълум. Азиз дуслар Юртимизда ўзининг илмий-ижодий фаолияти билан улкан ҳисса қўшган ва бизларга илмий-маънавий мерос қолдирган алломаларимизнинг руҳларини шод этиш учун дойим уларни ҳурмат эҳтиром қилиб бизларга қолдирган илмий-маънавий мэросларидан фойдаланиб юртимиз равнақи учун халқимизга етказайлик. Истиклол шарофати билан бу буюк зотлардан қанча-қанчаларининг ҳаёти ва асарлари илмий асосда урганилиб, кенг оммага етказилди. Уларнинг табаррук номлари тикланиб, абадий ором топган мақбаралари обод қилинди ҳамда муборак зиёратгохларга айлантирилди. Энг аввало бу ишларни амалга ошириш замирида савоб дэган олижаноб тушунча ётади. Савоб-улуғ инсоний фазилат юксак исломий кадриятлардан биридир. Савоб ишни ҳарким қилиши керак савоб ишни хар кун қилиш керак. Савобли амаллар қилиш эса халқимизга хос азалий хислатдир.савобли ишларни қилган одамга унинг элу юртига албатта Аллоҳнинг раҳматлари ёғилади.Биз эзгу ишларни канча кўп қилсак улуғ аждодларимизнинг иззат-икромини жойга қўйсак уларнинг табаррук номларини бутун дунёга тараннум этсак Яратганимизнинг Ўзи бизга куч-кудрат ато этади йулимизни очиб беради.Яратганимизнинг Ўзи барча эзгу амалларимизга мададкор бўлсин омин.

«Домулло Муҳаммад Шариф» жоме масжиди имиом хатиби Д. Камолзода

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here