Кўпгина машҳурлар, жумладан, фан соҳасида машҳур бўлган кимсаларни ҳам бу дард четлаб ўтмаган. Масалан шоир Салоҳ Жоҳиннинг ўлимига агар ягона бўлмаса биринчи сабаб тушкунлик бўлган. Напалеон қувғин қилинганида мана шу дард сабабли вафот этганлиги тарихдан маълумдир.

Бундан бир неча йил аввал ахборот марказларининг тарқатган хабарлари бутун дунё матбуотининг биринчи саҳифаларини эгаллади. Олмониялик бир аёл ўзининг уч нафар гўдакларини ўз қўли билан ўлдирди, бунга сабаб унинг тушкунлик дардига мубтало бўлганидир. Фарзандларини қаттиқ яхши кўрганлигидан уларга азоб, қийинчилик келишидан қўрқиб, уларга бундай азоблардан «роҳат» бериш мақсадида ўз жигарбандларини кейин эса ўзини ўлдирган.

Бекорчилар яхши ишлар қилиб, одамларга фойда келтириб, касал ҳолидан хабар олиб, қабрларни зиёрат қилиб, масжидлар барпо қилиб, хайру-саҳоват ишларида ҳамжиҳат бўлиб, дўстлар билан дийдорлашиб, уй-ҳовлиларни тартибга келтириб, фақир-ожизларга ёрдам бериб, ўзларининг бекорчилик «касбларини» мана шундай ишлар учун бўшатиб беришлари айни муддаодир.

Умар розияллоҳу анҳу айтадилар: «Ҳаётимдаги бор матлабим қазо ва қадарга кўнишдан иборат».

Айтдиларки, икки чорпойдан қайси бирининг устида кетаётганимнинг фарқи йўқ. Камбағаллик устида бўлсам сабр қиламан, бойлик устида бўлсам шукр.

Абу Зуайб ал-Ҳазлийнинг бир йилда саккиз ўғли вабо касали билан вафот этишди. Шунда у Парвардигорининг қазосига таслим бўлди ва шуларни айтди:

Замон ишидан кўнглим бузилмас

Сабрим қалбим учун таскин берар.

Тақдир ўз тирноғин санчганида

Тақиб олган қайси тумор вафо қилар.

Ибн Аббос кўзи ожиз бўлганида ўзига ўзи тасалли бериб деди :

Гарчи Оллоҳ кўзларимнинг нурин олсада

Қалбимдадир ўша нурлар, ўша кўзлар.

қалбим хушёр, ақлим менинг расодир

Оғзимдадир қилич каби кескир сўзлар.

Бу гарчи озгинаси кетсада инсонга берилган кўп неъматлар билан қаноат қилиш демакдир.

Урва ибн Зубайрнинг оёғи синган кунда ўғли вафот этди. Шунда Урва: Оллоҳим Сенга ҳамд бўлсин, олсанг бергувчи Ўзингсан, имтиҳон қилсанг саломат қилгувчи ҳам Ўзингдирсан. Менга тўрт аъзо бериб эдинг, биттасини қайтариб олдинг, тўрт фарзанд берган эдинг бирини олдинг. «Сўнг уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб (дерлар): «(Оллоҳ Йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Охират диёри нақадар яхши!»». (Раъд сураси, 23-24-оятлар).

Дурайднинг укаси Абдуллоҳ ибн Симма жангда ўлдирилди. Дурайд ўз укасини қўлидан келганича ҳимоя қилганини эслаб ўзини ўзи овутди. Тақдир учун ҳийла қилиб бўлмаслигини англади.

Неча марта ўлимдан қўрқдик, лекин ўлмадик.

Неча марта шу ниҳоя деб ўйладик, кейин эса у янгитдан тикланиш, қувват, давомийлик эканлигини билдик.

Неча марта йўлимиз тор бўлди, арқонимиз узилди, юзимизда уфқлар зулмат босди, кейин билсак у ғалаба ва яхшилик бўлиб чиқди.

Неча марта йўлимиз қоронғулашди, кенг Ер бизга торлик қилиб қолди, кейин билсак, у эзгулик, фаровонлик экан.

Имом ибн Таймийя айтади: «Ла ҳавла ва ла қуввата»ни айтишлик билан юклар енгиллашади, даҳшатлар тин олади, улуғликка етилади.

Эй банда, сен ҳам шу сўзларни айтгин! Зеро, у жаннат хазиналаридан бир хазинадир, роҳат йўлидир, қалб шодлигидир.

 

Шўрчи тумани «Домла Косим» жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусурманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here