Жорий йилнинг 9-февраль куни Олтинсой тумани “Сайрак” маҳалласида янги “Саид Муҳиддинхон” номли жомеъ масжиднинг очилиш маросими бўлиб ўтган эди. Ушбу хурсандчиликка яна бир хурсандчилик қўшилди. Яъни Олтинсой тумани “Ҳовуз” маҳалласида янги, барча шарт-шароитларга эга, замонавий “Абдурахмон ибн Авф” жоме масжидининг тантанали очилиш маросими ўзгача файз баҳшида этди.

Ушбу маросимда ҳам Сурхондарё вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоят вакили Алиакбар Сайфидиновлар  иштирок этдилар. Очилиш маросимида Сурхондарё вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов сўзга чиқиб, Олтинсой тумани аҳолисига ўзининг энг яхши тилакларини изҳор қилиб, барчани шундай юртда яшаётганидан хурсанд бўлиб шукрона қилишликка чақирди. Шундан сўнг Сурхондарё вилоят вакили Алиакбар Сайфидинов Қуръон тиловат қилиб, эл-юрт тинчлиги ва юртимиз ободлиги, ҳаётимиз янада фаровон бўлишини тилаб хайрли дуоларқилдилар.

Албатта бундай хурсандчиликнинг барчаси мустақиллигимиз шарофати, қолаверса муҳтарам юртбошимизнинг ислом динига қаратган катта эътиборларининг исботидир. Воҳамизда масжидларнинг кўпайиши келажакда фарзандларимизни ватанга садоқат ва муҳаббат руҳида вояга етишига ҳамда ёшларимизни турли хил ёт ғояларга қўшилиб кетишини олдини олишда ўзининг улкан ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

Сурхондарё вилоят вакиллиги

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here