Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар ва икки олам сарвари Пайғамбаримизга салавоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ таоло яратган барча махлуқотлар ичида энг мукаррам ва азизи инсондир. Бу хакда Қуръони каримда бундай дейилади:

яъни: «Дархақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик…» (Исро, 70).

Бу ояти каримада Аллоҳ, таоло инсоннинг нақадар улуғ бир мавжудот эканига гувоҳлик берди, шу билан бир қаторда инсониятнинг зиммасига динни омонат қилиб юклади.

Муҳаммад (с.а.в.) сиз билан биз умматларига доимий равишда панду насиҳат ва ваъзу иршод қилишга буюрилганлар. Шунинг учун хам Пайғамбаримиз (с.а.в.) қиёматгача ўз умматларини рушди ҳидоятга бошлаш, нафсу шайтон йулларидан қайтариш мақсадида пайғамбарлик йилларининг охиригача Қуръону хадис таълимоти асосида фаолиятларини олиб бордилар. Аллоҳ таоло:

яъни: «Эслатинг (яъни, Сиз умматларингизга панду насихат килаверинг)! Зеро, эслатма (бу ишингиз) мўминларга манфаат етказур» (Зориёт, 55), деб мархамат килади. Бу ояти карима орқали Ҳақ таоло Пайғамбаримиз (с.а.в.) га барча умматларини ҳидоятга бошлашга кўрсатма бўлгани учун хурсанд бўлиб кетдилар. Бу нарса Сарвари оламнинг (с.а.в.) ўз умматларига нақадар меҳрибон бўлганлари, бирорталарини ҳам гумроҳликда қолдирмасликка бўлган рағбатлари аломатларидандир.

Кейинги пайтларда юртимизнинг айрим минтақаларида ўз жонига қасд килиб, турли воситалар ёрдамида дунёдан фожиали равишда ўтаётган эркак ва аёллар, ҳатто навқирон ёшлар борлиги аччиқ бўлсада ҳақиқат. Аллоҳ таоло омонат берган жонни арзимаган сабаблар билан зое қилаётган кимсаларни огоҳлантириш ҳар бир мусулмоннинг масъулиятли вазифасидир.

Аллоҳ таоло инсонларга хитоб килиб:

яъни: «…Албатта, Аллоҳ, сабр қилувчилар билан биргадир» (Бақара, 153), деб мархамат килинган. Дунё ҳаёти синовлардан иборат кимгадир кенг дунё кимгадир тор дунё. Инсоннинг бошига Аллоҳнинг оғир синови келганда сабр билан қарши олишлик керак. Юқоридаги ояти карима сабрга чорламоқда. Инсон оғир кунларда фақат Аллоҳдан мадад сўраши ва ундангина нажот умид қилиши керак. Бошқа оятда Аллоҳ-таоло шундай марҳамат қилди

яъни: «…Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!» (Бакара, 195)

«Саҳиҳи Бухорий» ва «Саҳиҳи Муслим»да ривоят килинадики, Расулуллох. (с.а.в.) айтдилар:

яъни: «Ким тоғ тепасидан ташлаб, ўзини-ўзи ўлдир­са, ўлгандан сўнг жаханнамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади.  Агар захар ичиб ўзини-ўзи ўлдирса, жахан­намда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса, у шахс темир парчаси қорнига суқилган холда жаханнам ўтида абадий қолади».

Аллоҳ таоло барчаларимизни тўғри йулдан адаштирмасин. Барчаларимизг азиз ва мукаррам қилиб яратилган инсонийлик сифатига муносиб бўлиб яшашимизни насиб айласин. Омин!

Шўрчи тумани бош имом-хатиби А.Ҳабибуллаев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here