Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Инсониятни тарбия қилишга элчиларни юборган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтамиз. Биз умматнга гўзал тарбияни ўргатиб кетган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у зотнинг аҳллари ҳамда саҳобаларига саловоту саломлар бўлсин.

Барчамизга маълумки, инсонлар оила қуриб фарзанд кўрар экан, зурриёдининг кўзни қувонтирадиган, ота-онасининг юзини ёруғ қиладиган, хурмат-эҳтиромини жойига қўядиган, барчанинг ҳаваси келадиган ва икки дунё яахшилигини олиб берадиган авлод бўлиб етишишини орзу қилади. Бу орзуни амалга ошириш учун биринчи навбатда фарзандга Аллоҳни танитиш, сўнгра гўзал тарбия бериш керак. Бунинг учун ота-онадан масъулият талаб қилинади. Халқимиз бежизга “Қуш уясида кўрганини қилади”, деб айтмаган.  Чунки фарзанд тарбияни оиладан олади. Сизу биз фахрланадиган улуғ алломаларимиз ҳам оиладаги тарбия гўзал бўлгани учун бугун бутун дунё уларни танийди, улар қолдириб кетган меъросларини ўқиб шрганади. Хўш, бугун биз фарзандларимизга қандай тарбия беряпмиз?

Бизнинг аждодларимиз оиласини боқаётган луқмасига эътиборли бўлишган.  Оналаримиз таҳоратсиз эмизишмаган фарзандларини. Бугун биз қайси ишимиз билан фарзандимга энг яхши тарбияни беряпман деб мақтана оламиз? Ота бўлган эркакларимиз қайси йўл билан пул топаётганига эътибор беряптими? Оналик бахти насиб қилган аёлларимизчи, фарзанди тарбияси учун қанчалик вақт ажратяпти?

Ёши улуғ устозларимиздан бири айтиб берган эди:

“Мен ҳар куни набираларимин боғчага олиб бориб, олиб келаман. Бир куни боғчада ишлайдиган тарбиячилардан бирлари ёнимга келиб менга раҳмат айтди. Сабабини сўрасам у аёл: “Сизнинг набираларингиз жуда одобли. Доим овқатланганда қўлларини ювиб Бисмиллоҳни айтиб ўнг қўл билан овқатланади. Қанийди боғчадаги болаларнинг барчаси шунақа бўлса. Лекин баъзи болаларни қилаётган ишини кўриб ҳайрон қоламиз. Масалан битта оиладан келадиган иккита бола бор. Улар доим сув ёки чой ичишса аввал риёласини бир бириникига тўқиштириб кейин ичади. Ким ўргатади уларга бунақа ишларни?”, деди. Фарзанд ота-онасидан кўрганларини ўрганади, бизни ёш ота-оналаримизга нима бўлди?”, деган эди.

Фарзанд тарбиясида онанинг рўли катта. Она солиҳа ва тарбияли бўлса, фарзанд солиҳ бўлади. Лекин ўзида тарбия бўлмаган она фарзандига тарбия бера олмайди. Бугун тўйларда еркаклар орасига кирволиб, ҳаё пардасини йиртган аёл тавба қилиб Аллоҳга қайтмас экан, ҳеч қачон Бухорийлар ва Термизийлар туғилмайди.

Хулоса ўзингиздан азиа ўқувчилар. Аллоҳ барчамизни тўғри йўлда бардавом қилсин. Омин!

Қумқўрғон тумани Шох Машраб жоме масжиди имом ноиби И. Салохиддинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here