Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар ва икки олам сарвари  Пайғамбаримизга салавоту саломлар булсин.

Аллоҳ таоло яратган барча махлуқотлар ичида энг мукаррам ва азизи инсондир. Бу хакда Қуръони каримда бундай дейилади:

яъни: «Дархакикат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам килдик…» (Исро, 70).

Бу ояти каримада Аллоҳ, таоло инсоннинг накадар улуғ бир мавжудот эканига гўвохлик беради шу билан бир қаторда инсониятнинг зиммасига динни омонат қилиб юклади.

Мухаммад (с.а.в.) сиз билан биз умматларига доимий равишда панду насихат ва ваъзу иршод килишга буюрилганлар. Шунинг учун хам Пайғамбар (с.а.в.) қиёматгача ўз умматларини рушди хидоятга бошлаш, нафсу шайтон йулларидан қайтариш мақсадида пайғамбарлик йилларининг охиригача Куръону хадис таълимоти асосида фаолиятларини олиб бордилар. Аллох таоло:

яъни: «Эслатинг (яъни, Сиз умматларингизга панду насихат килаверинг)! Зеро, эслатма (бу ишингиз) муминларга манфаат етказур» (Зориёт, 55), деб мархамат килади. Бу ояти карима оркали Хак таоло Пайгамбаримизга (с.а.в.) барча умматларини хидоятга бошлашга курсатма булгани учун хурсанд булиб кетдилар. Бу нарса Сарвари оламнинг (с.а.в.) уз умматларига накадар мехрибон булганлари, бирорталарини хам гумрохликда колдирмасликка булган рағбатлари аломатларидандир.

Кейинги пайтларда юртимизнинг айрим минтакаларида ўз жонига қасд килиб, турли воситалар ёрдамида дунёдан фожиали равишда утаётган эркак ва аёллар, хатто навкирон ёшлар борлиги аччиқ бўлса ҳақиқат. Аллох таоло омонат берган жонни арзимаган сабаблар билан зое килаётган кимсаларни огохлантириш максадида ушбу мақола шу муаммога багишланди.

Аллох таоло инсонларга хитоб килиб:

 яъни: «…Албатта, Аллох, сабр килувчилар билан биргадир» (Бакара, 153), деб мархамат килинган. Дунё ҳаёти синовлардан иборат кимгадир кенг дунё кимгадир тор дунё инсоннинг бошига Аллоҳнинг оғир синови келган сабр билан қарши олишлик керак юқоридаги ояти каримада сабрга чорламоқда инсон оғир кунлар фақат Аллоҳдан мадад сўраш керак. Бошқа оятда Аллоҳ-таоло шундай марҳамат қилди

яъни: «…Ўз кулларингиз билан ўзларингизни халокатга ташламангиз!» (Бакара, 195)

«Сахихи Бухорий» ва «Сахихи Муслим»да ривоят килинадики, Расулуллох. (с.а.в.) айтдилар:

яъни: «Ким тог тепасидан ташлаб, узини-узи улдир­са, улгандан сунг жаханнамда хам шу хил азобга гириф-тор булади. Агар захар ичиб узини-узи улдирса, жахан­намда хам абадий шу азобга мубтало булади. Ким узини темир парчаси билан улдирса, у шахс темир парчаси корнига сукилган халда жаханном утида абадий кола-ди».

Аллох таоло барчаларимизни тугри йулдан адаштирмасин. Барчаларимизга азиз ва мукаррам килиб яратилган инсонийлик сифатига муносиб булиб яшашимизни насиб айласин. Омин!

 

Шўрчи тумани бош имом хатиби  А. Ҳабибуллаев

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here