Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Барча нарсада ЯНГИЛИКни хоҳлаймиз. Масалан, қўл телефони, машина, кийим ва барча нарсаларда…!
…Аммо намозда фотиҳадан кейин айнан кичик сураларни қайта-қайта ўқийверамиз…! Бунда бирор бир янги сура ёдлаш ёки қўшиш ҳаёлимизга асло келмайди.
Кейин ХУШУЪ етишмаслиги ҳақида шикоят ҳам қилиб қўямиз.
…Нима учун НАМОЗни 60 йил ўқиган бўлса ҳам, қабул бўлмаган..?
Сабабини биласизми..?
…Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Бир инсон намозини 60 йил ўқиган бўлса ҳам, қабул бўлмаган экан…”. Сўрадилар: “ —Қандай қилиб..?
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “На ўқиган оятини ва на қилган рукуъсини ва на қилган саждасини маромига етказади…” деган жавобни берганлар.
Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Шундай инсонлар борки, улар исломда улғайишади, лекин Аллоҳ учун ўқиган бир ракъат намозини КОМИЛ эта олмайдилар..”. Сўрадилар: Эй мўъминлар амири қандай қилиб..?
Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу: “На қилган ракъатини ва на қилган саждасини маромига етказади…” дея жавоб айтдилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: “Одамларга шундай замон келадики, улар «НАМОЗ ЎҚИЯБМАН..» деб ўйлайдилар-у, аммо аслида ўқимаётган бўладилар..”.
Имом ал-Ғаззолий: “Инсон сажда қилган маҳал «Аллоҳ таолога яқинлашдим» деб ўйлайди. Қасам ичиб айтамангки, агар мана шу саждадаги гуноҳини юрт аҳлига тарқатса, барини ҳалок қилгай..”. Сўрадилар: Қандай қилиб?
Имом: “Боши билан сажда қилган чоғида икки қўллари орасида Роббиси бўла туриб, ҳаёли ДУНЁ ИШЛАРИ ва ўйин кулгулари ҳамда гина ва адоват ташвишларида сузиб юради…
Бу қандай сажда бўлди..???” деганлар.
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Намоз, кўзимнинг оқу қаросидир..”.
Сиз ҳам бирор бир марта икки ракъат НАМОЗ ўқиб туриб, намозингизни шундай эъзозлаганмисиз..?
Ҳаётингизда бирон бир марта: “Аллоҳ учун икки ракъат намоз ўқий …” деб уйингизга шошиб, халлослаб келганмисиз???
Ярим тунда Аллоҳ билан холи қолишликка ҳеч МУШТОҚ бўлганмисиз???
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўз каломи шарифида шундай деди: “Иймон келтирганларга, Аллоҳнинг зикри учун қалблари юмшаш вақти келмадими” дея хушуъмиз озлиги ва бепарволигимиз учун танбеҳ бармоқда. (Ҳадид сураси 16 оят).
Аслида НАМОЗ инсонни яхшиликка ва эзгулик сари чорлайдииган мўминнинг меърожи эмасми..?
Аллоҳ таоло бу саволимизга Қуръони каримида ; “…ва Намозни мукаммал адо этинг! Албатта, Намоз фаҳшлар ва ёмонликлардан қайтарур! Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсалардан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган ишларингизни билиб турур” дея етарлича жавоб бермадими. (Анкабут сураси, 45 ояти).
Намозхон фаҳш ва ёмон ишлардан қайтмаётган бўлса, демак унинг ўқиётган намозида бирор камчиллиги бор. Қачонки, намозхон ўқиётган намозини мукаммал, хушуъ ва хузуъ ила эътиборли ўқир экан албатта, фаҳш ва ёмон иллатлардан қайтади.

Фойдаланилган адабиётлар: Иҳяи Улумиддин, Ат -Тафсирил Возиҳил Муяссир, islom.uz

“Домла Қосим” жомеъ масжиди
имом хатиби М. Мусурманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here