Болаларга мехрибонлик қилиш уларнинг комил инсон қилиб тарбиялаш халқимизга хос эзгу фазилатлардан биридир. Шунингдек, давлатимиз томонидан болаларнинг билим олиши, хунар эгаллаши, спорт билан шуғулланиб, соломатлигини мустаҳкамлаш. ёзги таътил пайт оромгоҳларда дам олиш учун барча шарт-шароитларни муҳайё қилинган. Бош қомусимизнинг 45-моддасида:«Вояга етмаганлар, мехнатга лаёкатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг хуқуқлари давлат химоясидадир» деб таькидлаган. Болалар учун химояланган давлатда яшаш, уларнинг орзу хавасларини поймол булмаслигига кафолатдир.
Динимизда болаларга мехрибонлик кўрсатиш алоҳида аҳамият берилган. Болага меҳрибонлик кўрсатиш ота-онанинг вазифаси ва боланинг хаққидир. Инсон зоти доимо меҳр-мурувватга муҳтож булади. Айниқса, болалар бу нарсага жуда хам муҳтожлар. Аслида, меҳр-муҳаббат дини булмиш Ислом, шунинг учун хам болаларга меҳр-муҳаббат кўрсатишни ота-оналарга вазифа этиб юклатилган. Шаъбийдан ривоят килинади: «Расулуллох (с.а.в.): Албатта киши боласининг бошини силаганига хам ажр олади»- дедилар. Мусулмон одам уз боласига меҳр кўрсатиб унинг бошини силаганига хам ажр олса, уларни уқитиб таълим-тарбия берса, уларга одоб-аҳлоқни ургатса канча ажр олишини бир тасаввур қилиб куринг. Купчиликни уз фарзандларини баъзи бир камчликларини кечирмасдан уларга панду насихат бериш урнига уришиб койийдилар. Бу холат динимизда қаттиқ қоралангандир.
Абу Хурайра (р.а.) дан ривоят қилинган хадисда: «Расулуллох (с.а.в.) хузурларида Акраъ ибн Хобис Таймий ўтирганда Хасан ибн Алини ўпдилар. Шунда Акраъ: «Менинг унта болам бор. Улардан бирортасини ўпганим йук»,-деди. Шунда Расулуллох (с.а.в.) унга назар солдилар-да, сунг: «Рахм қилмаганга рахм қилинмас», — дедилар». (Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривояти). Расулуллох саллоллоху алайхи васаллам ўта болажон зот эдилар. Ул зот болалар ичида набиралари Хасан ва Хусайинни жуда хам яхши кўрар ва уларга меҳрибонлик кўрсатар эдилар.
Болалар орасида адолат қилиш хам ота-онанинг ва болаларнинг хаққидир. Ислом дини адолат динидир. У доимо барча нарсада, барча ерда адолат булишининг тарафдоридир. Айниқса ёш болалар учун. Бу нарса ёш балаларнинг тарбиясига хам, шахсиятига хам таъсир курсатади. Инсон молиявий масалаларда уз фарзандларининг барчасини баробар кўриши керак булади. Агар тенг имкониятли фарзандларнинг бирига мол бериб, бошкасига бермаса ёки бирига оз, иккинчисига кўп берса, адолатсизлик бўлади. Бундай холда болалари орасида ҳасад, фитна кучаяди. Агар шаръий сабаб булса, бирига оз, бирига кўпрок берса бўлади.
Мисол учун, бири бемор, иккинчиси соғ, бири камбағал, икинчиси бой булса, бирининг болалари кўп, иккинчисиники оз булса.
Ўтган солиҳлар ҳатто болаларини ўпишда хам адолатсизлик қилмаган. Фарзандлари хафа бўлишмасин деб бирини кўпрок яхши куриб иккинчисини кўнглини озроқ яхши куриб кўнглини синдирмаган. Фарзандларга кўрсатилган ғамхурликда адолатсизликка йул қуйилса, шундан кейин ака-укалар ўртасида тенгсизлик келиб чикиб адоват уруғи униб чиқади.
Расулуллох саллоллоху алайхи васалламнинг ўз набираларига булган муҳаббатларини ҳар биримиз ўз хаётимизга татбик этиб, уларга нисбатан меҳр шафқатда зиёда бўлсак кузларимизнинг қувончи бўлган фарзандларимиз келажакда дину дунёмиз учун муносиб фарзандлар бўлиб етишади ишааллох.
(Шайҳ Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуфнинг “Бахтиёр оила” номли китобидан олинди.)
Қумқурғон туман «Абу Бакр Сиддиқ»
жоме масжиди имом хатиби Бахтиёр Абдузоиров