Боланинг қалби мисоли соф гавҳар. Уни яхши томонга йўналтирилса, эл-юрт корига ярайдиган инсон, аксинча, ёмонлик кўчасига кирса, ота-онага итоатсиз, ҳурмат нималигини билмайдиган кимсага айланади.

Мутахасислар боладаги илк туйғулар 5 ёшгача шаклланиб воқеа-ҳодисалар онгида сақланиб боради дейди. Ўғил бола катта бўлсам отамдек, қиз бола онам каби бўламан деб ўйлаши табиий. Шу боис ота-она фарзандлар қалбида бемаъни ҳаракатлари билан из қолдирмаслиги керак.

Расулуллоҳ саллолоҳу алалйҳи васаллам “Ота ўзидан фарзандига гўазал одобдан кўра яхши нарса қолдиролмайди” деганлар. (Имом Термизий) Болани доим назорат қилиб туриш, мурғак қалбига эзгулик уруғини сочиб, аҳлоқ-одобга мунтазам ўргатиб бориши зарур.Фарзанди яхши ишлар қилганида уни муносиб тақдирлаш, одобсизлик қилса, тергаб туриш ота-онанинг бурчи. Мутахасислар жамоат жойида туфлаш, бурун тозалаш, эснаш, оёғини чалиштириш, кўп гапириш одобсизлик бўлишини боланинг 2 ёшиданоқ ўргатиб бориш зарурлигини айтишади.

Саҳл ибн Абдуллоҳ бундай ҳикоя қилади: “Тоғам Муҳаммад ибн Сивордан насиҳат олганимда 3 ёшда эдим. Муҳаммад тоғам: “Сени ва мени яратган Зот Аллоҳ таолони зикр қиласанми?” деди. Мен тоғамдан зикр нималигини сўрадим. “Қалбингда 3 бор “Аллоҳ таоло доим мен билан, У мени кўриб турибди, менинг гувоҳим У дегин” Ушбу сўзларни 3-4 кун айтганимдан сўнг, тоғам энди 11 мартадан айтишни буюрди ва бундай қилган киши ёмонликдан узоқда бўлиши керак” дедилар. Ҳар гал сўзларни такрорлаганимда қалбимда ҳаловат ва таскин сезардим, гуноҳ қилишдан қўрқардим.

Ушбу ривоятда боланинг маънавий тарбияси ёшлигидан шаклланиши таъкидланмоқда. Ҳар бир ота-она фарзандини ҳалол ва пок, эътиқодли қилиб тарбиялашга масъулиятли бўлиб, бу ўсмирлар орасидаги жиноий ишларнинг олдини олишга ёрдам беради. Дейлик, оила мадраса бўлса, она мударрис,ота эса мудир кабидир. Мадрасанинг нақши иймон ва одоб. Устоз андоза олгудек, мудир эса қўрғон султонидек фақат эзгуликда ибрат бўлиши керак.

М.Маматқулов
Сурхондарё вилояти
Олтинсой туман имом хатиби  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here