— Ота қизининг қайнонасидан калтак еб уйига қайтиб келганидан жуда хафа бӯлди. Чора изламоқда, аммо чорасини тополмаяпти. Чунки, ӯтган йили қизининг қайнакаси уриб қорнидаги боласи тушиб қолишига сабаб бӯлганди. Унинг устига қайтиб келган қайнопаси ҳам зулмкорлардан. Уларнинг овозларини қӯл телефонда эшитиб, қизининг дағ- дағ титраганини кӯрган ота қалбидан зор йиғлаб қӯйди. Қуёвининг Тошкентдан ишлаган пулидан бир сӯм жӯнатмаётгани, ҳаттоки ӯз боласини ӯйламаётгани жуда ҳам ташвишли эди. Шунга ӯхшаш жирканч воқеалар ён атрофда кӯп учрамоқда. Кундошга ӯхшаб ӯғлини қизғаниб, келини билан бирга ётқизмасликка уринган қайноналар, келини бетоб бӯлса эътиборсиз қолдиришга уринган оналар, санайверсангиз бундай жабру- ситамларнинг сони кӯп.
Дӯзахга жабборлар, одамларга жабр- ситам ӯтказувчилар, мутакаббирлар, кибр- ҳаво билан юрувчилар киришини дӯзахнинг ӯзи хабарини берганини наҳотки билишмаса?
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Жаннат ва дӯзах тортишиб қолишди.
Дӯзах: » Менга жабборлар киради. Менга мутакаббирлар киради», деди.
Жаннат: » Менга заифлар киради. Менга фақирлар киради «, деди.
Шунда Аллоҳ табарока ва таоло жаннатга: «Сен менинг раҳматимсан. Кимни хоҳласам, ӯшанга сен ила раҳм қиламан», деди.
Сӯнгра дӯзахга: » Сен менинг азобимсан. Кимни хоҳласам, ӯшани сен ила азоблайман. Икковингиз ҳам тӯлгунингизча», деди » .
Келинмас қизим десангиз.
Ӯғлонингиз бӯйлари қолибти етиб,
муносиб ёр излайсиз сайлаб, чертиб
Аллоҳ энг яхшисин қӯяди битиб
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Оқ либосда қадам босар, ширин орзуда
Юраги ҳапқириб, чӯчиб баъзида
Кулиб кутиб олинг, меҳр жушар қалбида
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Қай ниятда кутсангиз шу бӯлар албат
Гӯзал ният қилинг, босмасин ғафлат
Иншааллоҳ бӯлади инсофли дилбанд
Келинмас гар дилдан қизим десангиз
Бошида бӯлади ҳар ишда нӯноқ
Хатосин санайвериб толмайди бармоқ
Гар оқилсиз келинлиги ӯтади қувноқ
Келинмас гар дилдан қизим десангиз
Қайнамасангиз ҳеч айнимас келин
Ӯз- ӯзидан чап киймайди тӯнин
Кетиб қолиш хаёлига бурмайди кӯнглин
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Уйингиздан тезда безмайди
Қалбида адоват, нафрат кезмайди
Ҳеч қачон ӯзини ёлғиз сезмайди
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Ёш томирда иблис кезар билсангиз
Қарс бир қӯлдан чиқишин қайда кӯргансиз
Иблис енгилади сиз доно бӯлсангиз
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Нолиб қолса ёш кӯнгли, ношукур дейсиз
Шу келинга шукур қилмай, кӯп бор нолийсиз
Ҳар нени сиздан ибрат олар билсангиз
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Айбини ҳар кимларга очиб юрманг
Уйингиздан гап чиқарса, ғурбат билманг
Чунки қайтар дунё бу, ҳеч унутманг
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Кӯп урушманг бети қотмасин
Заҳарли сӯзларни сапчиб отмасин
Инсонийлик қиёфасин у йӯқотмасин
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Сабр косаси тӯлса заҳарга
Қалби айланса қаттиқ қаҳрга
Кейин юмшамас, кечикмай бурканг меҳрга
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Қизингизга қӯшилиб айбин ковламанг
Кун бӯйи кундошдай хатосин изламанг
Хотининг нобоп деб ӯғлингиз тезламанг
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Қизингизга кӯрганингиз кӯринг раво
Қизингиз айбидай айбига ҳам қилманг парво
Қӯйинг сал нарсадан чиқарманг ғавғо
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Кӯринг ӯз болангизга тенг
Қизим деб қайғуриб, ғамин енг
Дардига дард чекиб югуринг
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Яхши қайнонани келини ёмон бӯлмайди
Кӯзлари изтиробла ёшга тӯлмайди
Узилган гулдай ҳорғин сӯлмайди
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Ёшда кӯп бор хато қилади Билмайин шайтонга қулоқ солади
Эси киргач ҳали тузалади Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Келинлар кӯнгли оқ, қора демангиз
Айлаяпти юрак бағрим пора демангиз
Кӯрайин энг қаттиқ чора демангиз
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Баъзи келин чиқиб қолар ёмон офат
Бошингизга солгани бӯлади ғурбат
Тадбирла ундан ҳам, изланг ҳикмат
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Нобоп келин чиқиб қолса, билинг бир синов
Гуноҳларингизга бӯлар бир гаров
Жаннат кириш олди бир ӯтов Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Жаннат оналар оёғи остида бӯлар
Яхши қайноначи , жаннат тӯрида бӯлар
Минглаб ҳур келинлар хизматда турар
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Майли, хизмат қилмаса ҳам омон бӯлсин
Билганидай қувнаб, яйраб яшаб юрсин
Дуо қилинг болаларингиз бахтли бӯлсин
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Яхшиликлар қайтмаса хафа бӯлманг
Хизмат талаб қилибсиз…жаннат кутманг
Синовлардан ӯтгангада жаннат унутманг
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Яхши қайнона тилида бол, юзида нур бӯлар
Келинлар ӯргилиб ҳурмат қилишар
Фарзандлар оиласи мустаҳкам бӯлар
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Ӯткинчи ҳаёт ташвишини деб
Қалбларни қӯйманг чил- чил синдириб
Ҳаммаси яхши бӯлар ҳақдан сӯранг сабр қилиб
Келинмас гар дилдан қизим десангиз.
Келинларни дилдан қизим деб қабул қилган қайноналар сони кӯпайиб, оилавий ажримлар олди олинишини Аллоҳ таолодан сӯраб қоламиз. Юртимиз тинч бӯлиб, оилаларимиз мустаҳкам бӯлсин!
А.Мирзаев
Денов туман Муҳаммадқул жомеъ масжиди имом- хатиби.