“Дунё охиратнинг зироат майдонидир,  дунёга муҳаббат қўйиш жамиятнинг қонун ва низомларининг бузулишига сабаб бўлади.  Жамиятнинг пойдевори эса адолатдир, золимнинг зулм қилишига имкон бермасликдир, қонунларини тўғри қўллашдир, бўлмаса жамиятга зарар етади. Шунинг учун инсоннинг кўзи тўқ, дунёга ҳирс қўймаслиги лозим.

Шу туйғу инсонни харомдан, ўғирликдан,  зулмдан сақлайди. Аллоҳ таолога йўналтиради таоти — ибодат қилдиради ошиқи содиқ, фаол бир инсонга айлантириб қўяди.

Биз инсонлар дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги-муҳаббат учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотларни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик кўнгилга эътибор берамиз, инсонларнинг кўнглини кўтаришга, хайрли дуосини олишга харакат қиламиз”.

Жарқўрғон туман “Исломобод” жомеъ масжиди имом хатиби                 А.Халилов                                             

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here