Ҳадиси шарифларда мўмин-мусулмонлар бир-бирларига биродар, ака-ука бўлишлари керак. Ораларидан гап-сўз ўтган, оғир ботадиган гап айтган, иш қилган бўлсалар, уларни кўнгилдан чиқариб ташлаш учун шариатда уч кун муҳлат берилган. Мусулмон одам уч кун ичида ҳовридан тушсин, ўз-ўзига насийҳат қилсин ва уч кундан оширмасдан ярашиб олсин, бундай аразлашиб юришни ўзига эп кўрмасин дея таъкидланган.

Хўш, бугунги кунда аҳоли орасида ана шундай аразлашганлар йўқ деб ўйлайсизми? Биз ўзимизни кечира оляпмизми? Қайси қилган хатоларимиз учун кечирим сўрашни биламизми?

Афсуски ҳаётимизда бу каби саволларга кўп бора дуч келамиз, аммо баъзида унга жавоб топа олмаймиз.

Қуръони каримнинг «Ҳужурот» сурасининг 10-оятидан: «Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳдан қўрқингиз, шоядки раҳм қилинсангиз», деб марҳамат қилинган. Бу ояти кариманинг тафсирида уламоларимиз, албатта, барча мўмин-мусулмонлар ака-укадир, опа-сингилдир. Шундай экан, улар ҳеч қачон ўзаро урушмаслиги, аразлашмаслиги, бир-биридан хафалашиб,  кек, гина сақламаслиги лозим бўлади, дейдилар.

Анас ибн Маликдан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир-бирингизни ёмон кўрманг. Бир-бирингизга ҳасад қилманг. Бир-бирингизга қарши тадбир қилманг. Эй, Аллоҳнинг бандалари! Биродар бўлинг! Мусулмон учун биродаридан уч кечадан ортиқ аразлаши ҳалол эмас”,-дедилар”.

Юқорида таъкидланганидек, мўмин-мусулмонлар бир-бирларига биродар, ака-ука бўлишлари керак. Ораларидан гап-сўз ўтган, бир-бирларига оғир ботадиган гапларни қилган бўлсалар, шу каби ҳолатларни кўнгилдан чиқариб ташлаш учун шариатда уч кун муҳлат берилган. Мусулмон одам уч кун ичида ҳовридан тушсин, ўз-ўзига насийҳат қилсин ва уч кундан оширмасдан ярашиб олсин, бундай аразлашиб юришни ўзига эп кўрмасин. Шундагина ўзимизга берлган саволларга жавоб топамиз ва хатоларимизни эътироф этиб, узр сурашга шошиламиз.

Ато ибн Язид ал-Лайсийдан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор кишига ўз биродари билан уч кечадан ортиқ аразлашиши мумкин эмас, ҳалол эмас, ҳаром. Икковлари учрашиб қолса, бири у ёққа, бири бу ёққа қараб, тескари бўлмасин. Икковидан яхшиси биринчи салом берганидир”,-дедилар.

Ушбу  ҳадисда аразлашиб қолганлар учун ажойиб услуб билан ярашишга тарғиб бор. Икки киши уришиб қолган бўлса, йўлда учрашиб қолганда тескари қараб, юз ўгириб ўтиб кетса, орадаги нифоқ, адоват икки бор кўпаяди. Шунинг учун, улар учрашиб қолсалар, бир томон савоб умидида яхшиликни бўйнига олиб, салом бериши керак экан. Салом берган одамнинг гуноҳи тўкилади, салом берган кишига алик олмаса, унинг саломига фаришталар алик олади. Чунки, у Аллоҳ таолонинг амрини бажарган, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилган ҳисобланиб, аразлашиш гуноҳидан фориғ бўлиб, оралари ислоҳ бўлади. Барчамиз, ҳеч қачон ёдимиздан чиқармайлик инсон хатодан ҳоли эмас.

Аллоҳ таоло қуръони каримнинг “Нур” сурасини 22- оятида: “Балки (уларни) авф қилиб, кечирсинлар. Аллоҳ сизларни мағфират қилишини истамайсизларми?” деб марҳамат қилади.

Дарҳақиқат, бизлар қариндошларимизни, биродарларимизни кечирар эканмиз. Аллоҳ таоло кечирувчи бандаларига  раҳмати, мағфирати ва жаннати бўлишини эслатяпти. Агар инсонлар бир-бирларини кечирмасалар, қариндошлик алоқаларини узсалар Аллоҳнинг раҳмати устиларига тушмайди ва ибодатлари қабул бўлмас экан. Роббимиз барчаларимизни бундай ёмон ҳолатдан сақласин.

Термиз туман бош имом хатиби: Я.Очилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here