Исломда гўзал ахлоқ одоб ҳақида сўз бораркан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларини доимо ҳусни хулқли бўлишга, хуш муомалали, ўзаро меҳр оқибатли, катталарга иззат ҳурмат, кичикларга эса раҳм-шавқатли бўлишга ҳар бир мусулмонни гўзал аҳлоқлар билан зийнатланишга чақирганлар ва Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўзлари биринчи даражали аҳлоқ сохиби эканликлари ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Албатта, сиз буюк хулқ ўзрадирсиз!» деб марҳамат қилган.
Динимиздаги барча ибодатларнинг негизи ва моҳиятида гўзал аҳлоқ ётади. Бунга мисол тариқасида ушбу оятни келтириш мумкин; «Албатта, намоз фахш ва ёмон ишлардан қайтарур» дейди Аллоҳ таоло (Анкабуд сурасида). Шу каби Руза, Закот, Хаж ва бошка ибодатларнинг хам мукаммал булишида ва Аллохнинг хузурида кабул булишида гузал ахлок асосий урин тутади.
Мусулмон кишининг гузал ахлоки унинг соглом эътикоди ва имонининг комиллигига далолат килади. Бу хакда Абу Хурайра розияллоху анхудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайхи ва саллам шундай деб марҳамат қилганлар. «Мўминларнинг ичида энг имони комили хулқи чиройли бўлганидир.Сизларнинг яхшиларингиз аёлларига яхши хулқ билан муносабатда бўладиганингиздир»дедилар
Айниқса, ўзидан заифлар хотин,бола ва қўл остидаги ходимларга чиройли муомалада бўлиш энг яхши мўминлар қаторига кириш ҳисобланади.
Жобир розияллоху анхудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Сизларнинг менга суюклироғингиз ва қиёмат куни менга яқинроғингиз аҳлоқи гўзалларингиздир» дедилар.
Хусни хулқ инсондаги барча фазилатларнинг энг олий ва афзалидир. Чунки унинг эгасидан доимо яхшилик кутилади. Яна бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсонларни жаннатга киришларига кўпроқ сабаб бўладиган нарса ҳақида сўралганда У зот «Аллоҳга тақво қилиш ва хусни хулқли бўлиш» деб жавоб берганлар.
Инсон чиройли хулқи сабаб охиратда улуғ даражаларга эришиши хадиси шарифларда зикр қилинади. Пайғамбаримиз соллалллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар «Албатта, банда чиройли хулқи сабабли охиратда улуғ даражаларга эришади. Чиройли хулқ худди сув музни эритгани каби, гуноҳларни йўқотади, ёмон хулқ эса , худди сирка асални бузгани каби , яхши амалларни бузади» .
Абдуллох ибн Муборак рахматуллохи алайх гўзал хулқга шундай таъриф берган: «Очиқ юзлилик, яхшилик қилиш ва азият беришдан тийилиш» деб таъриф берганлар. Хазрати Али розиядллоху анху, гўзал хулқ учта хислат билан бўлади: Харомдан тийилиш, ҳалолни излаш, Аҳлига бағри кенглик қилиш дедилар.
Хулоса қиладиган бўлсак, инсон чиройли хулқларга одатланиши ва ёмон хулқларни тарк этиши бу динимизнинг асоси ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўгитларидир. Чиройли хулқлар инсонни дунё ва охиратдаги мартабасини баланд қилади, ризқини кенг қилади. Ёмон хулқ эса икки дунёда ҳам хорлик ва надоматга сабаб бўлади….
Олтинсой туман «Хидиршо ота»
жомеъ масжиди имом-хатиби: Абдусалом Султонов