Исломда тарбиянинг ахамияти
Ўғил­қизларининг зеҳни ўсишини, ақл­идрокли, фикрловчи бўлиб улғайишини истаган ота­оналар уларга кичиклигидан турли ибратли ҳикояларни, улуғларимизнинг ҳаёт йўллари ва фазилатлари ҳақидаги ривоятларни, рамзий маънодаги яхшиликка, чиройли ахлоқ ва одобга чорловчи эртакларни сўзлаб беришса, улар маънавиятини юксалтиришда катта тарбиявий иш қилган бўлишади.
Болалар бирор ёмон қилиқ қилишса, енгил танбеҳ, тушунтириш воситасида бунинг ёмонлигини билдириш лозим. Бола кичиклигида унинг тарбиясини ўз ҳолига ташлаб қўйган, онги, зеҳни, ақли, одобини шаклланти риш билан шуғулланишга вақт тополмаган ёки бунга ҳафсала қилмаган ота­она фарзанди улғайгач, аччиқ надомат ҳосилини теради. Фарзандлари қалбига йўл топа олмаётган, улар билан муросалари келишмаётган ота­она аввало ўзларини уларнинг ўрнига қўйиб, шу ёшда мен қан дай фикрлаган ва қандай иш тутган бўлур эдим деб, шу ҳақда бироз мулоҳаза юритиб кўришса, ҳамма нарса жойига тушади. Бунинг устига давр, замонлар орасидаги фарқни ҳам унутмаслик керак: замон ҳеч қачон бир жойда қотиб турмайди. У ўзгариб, тараққий этиб боради. Бу ҳақда ҳазрат Али (розиял лоҳу анҳу): «Фарзандла рингизни ўзларининг даврига мослаб тарбияланглар», деганлар. Чунки кечагина ардоқланган нарса бугун эътибордан қолиши ёки аксинча, кеча қадри бўлмаган нимадир бугун энг қиммат ли нарсага айланиши мумкин. Шу омиллар эътиборга олинмаса, «ҳозирги ёшларга қойил қолмадим, биз ўз давримизда бундоқ қилардик, бизлар мана бундоқ эдик» каби маломат ва надоматлар кўпаяверади, катталар ва болалар ўртасидаги зиддияттўқнашувлар авжига чиқаверади. Бола улғайиш жараёнида ҳамма нарсани асосан атрофидаги катталардан ўрганади. Улардан ибрат олиб, уларга тақлид қилиб, ҳаётий таж риба орттира боради. Энди ўзингиз қўпол ва бадхулқ бўл сангиз­у, болангизни чиройли хулқли ва одобли қилиб тарбия лай ман деб ўйласангиз, хато қиласиз. Агар ўзингиз чексангиз ёки ич сангиз­у, фарзандингизни бу ёмон иллатлардан қайтараман десангиз, умидингиз ва ҳаракат ларингиз пучдир. Ўзингиз ёлғон гапирувчи ёки алдоқчи экансиз, болангиздан ростгўйлик ва омонат дорлик кутиб овора бўлманг. «Қасосли дунё, қайтар дунё» деган гаплар бор. Ўзингиз ота­онангизга ёки бошқа яқинларингизга қан дай муомала­муносабат қилган бўлсангиз, буни фар занд ларингиздан албатта кўрасиз. Ўз навбатида, фарзандингиз сизга қандай беодоблик қилган ёки алам ўтказган бўлса, у ҳам фарзандидан шуни албатта топа ди. Бу нарса занжир халқалари каби даврлар оша бир­бирига боғланиб кетаверади.
Келажакда фарзандингиз ҳам сиз каби «авлодлар тўқнашуви» азобини тортиб юрмасин десангиз, ана шу салбий занжир халқаларини узиб ташла шингизга тўғри келади. Бу борадаги ажойиб ривоятларни ҳам кўп эшитган сиз: «Бир йигит отасининг соқолидан тутамлаб ураёт ганига маҳалла­кўй шоҳид бўлиб, қаттиқ изтиробга тушибди, “инсон фарзанди отасини ҳам урадими”, деб қайғу чекибди. Шунда кўпни кўрган бир отахон: “Бунга ажабланмасангиз ҳам бўлади, ҳозир хўрлик кўраётган киши ёшлигида отасининг соқолидан тортиб худди ҳозиргидай урган эди. Мана энди ўзига қайтди”, деган экан». Яна бир ҳикоят: узоқ умр кўриб, фарзандларига малоли келиб қолган отани ўғил хотинининг маслаҳати билан шаҳар ташқарисига ташлаб келиш учун йўлга чиқибди. Чарчаб, бир дарахт соясида дам олишга тўхтаганида, отаси негадир жилмайиб қўйибди. Ўғли бунинг саба бини сўраса, «Бундан кўп йиллар муқаддам мен ҳам отам ни адирга ташлаб келиш учун йўлга чиққанимда худди шу ерда тўхтаб, дам олган эдим», деб жавоб қил ган экан. Шу ўринда бир воқеани эслашга тўғри келди. Яқинда рес публика телеканалларидан бирида отасининг ароқхўр лигидан безиб, уни қариялар уйига ташлаб келган бир ўзбек йигитини муҳокама қилишди. Аввалига ҳамма йигитнинг қилмишини маъқуллаб, ичкиликка ружу қўйган отани танқид қилишни бошлаб юборди. Бир отахоннинг: «Ҳой биродарлар, нима деяпсизлар, динимизда фарзанд отанинг қилмишини кўпчилик муҳокамасига ташлаши у ёқда турсин, ҳатто унга ово зини баландлатиб гапиришдан қайтарилган­ку, му сул мон киши отаси ҳатто мушрик бўлсаям, унга шафқат кўрсатишга буюрилган­ку!» деб эътироз бил дир ганидан кейингина вазият ўзгарди. Замондош олимларимиздан бири ёзганидай, «барча нарса асли билан боғланган ҳолда мустаҳкам бўлади, аслидан узилган ҳар бир нарса хорлик ва харобликка маҳкум. Кишининг асли ота­онасидир. Чунки унинг ўсибулғайиб, камолга етиши уларга боғлиқ. Ота­она сидан узилган бирор кимсанинг толеи­бахти ҳеч қачон баланд бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Ота­онасидан ёки уларнинг биридан узилган, ажралган кимса “оқ” деб аталади. Отаонадан узилиш уларни ранжитишдир. Уларнинг қалбига озор етказган, норози қилган ўғил ёки қиз “оқ”дир ва қаттиқ гуноҳкордир».

Қумқўрғон тумани бош имом хатиби Х.Зайниев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here