Қурони каримда Аллоҳ таолонинг шундай сўзлари бор:

“Агар сизларга берган неъматимни санасангиз, санаб адоғига ета олмайсизлар” (Наҳл, 18).

Шундай неъматлардан бири бу меҳр неъматидир. Аллоҳ таолонинг неъматлари икки хилдир. Бири моддий, иккинчиси маънавийдир. Меҳр — бу маънавий озуқа. Ватанга, маҳалла, ота-она, ака-ука, ўғил-қиз, опа-сингил, набира ва барча инсонлар орасини боғлаб турадиган мустаҳкам ришта. Агар биз барча инсонларга камаймайдиган маънавий неъмат — меҳрни берсак, улар орасидан ваҳобий, ҳизбчи каби адашган кимсалар чиқмайди. Оиласида меҳр бор инсон ҳеч қачон Ватанига, оиласига, ота-онасига нисбатан қўпол муомала қилмайди. Меҳрни бошқа нарса билан алмаштирадиган инсон адашган бўлади, чунки қалбида меҳр бор инсон  қурол кўтармайди, ўзгани қалбини оғритмайди.

Меҳр — Дин танламайди. Меҳр — динларни, халқларни, миллатларни ва дунёдаги Аллоҳ таоло яратган барча махлуқотларни бирлаштиради.

Меҳр зиёда бўлса, оналар фарзандларини сотмайди.

Меҳрни бозори йўқ. Меҳр — бу ерга сочиладиган уруғ каби улуғ неъмат. Уни инсонларга қанча кўп улашсак ўзимизга шунча кўп бўлиб қайтади. Ҳаттоки, экилган кўкатга меҳр бермаса у қурийди.

Меҳрсизлик эса ёмон иллат. Нима учун инсонлар ўз ота ёки онасини қариялар уйига олиб бориб ташлайди? Ўша қариялар уйига боришга мажбур бўлган инсонни орқасида тоға-жиян, ака-ука, ўғил-қизларни бепарво қараб туришига меҳрсизлик сабаб эмасми?!

Меҳр, кўп маъноларни ўз ичига олган неъматдир. Шулардан бири раҳмдилликдир. Убода ибн Сомир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Ким катталаримизни улуғламаса, кичикларимизга раҳм қилмаса ва олимимизнинг ҳаққини билмаса, менинг умматимдан эмас”, — дедилар”.

Имом Аҳмад ривоят қилганлар.

Агар бизни қўлимизда ўзгага берадиган мол-давлат бўлмаса ёки  кўмаклашишга жисмоний қувватимиз етмаса унутмайликки,  бизда энг улуғ неъмад – меҳр-оқибат бор.

Келинг, дўстлар, меҳр-оқибатли бўлайлик.

  Термиз туман бош имом хатиби Я.Очилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here