Дўстликни оловнинг ичида бўлса ҳам сақлагин. Сенинг дўстлигинга лойиқ бўлмаган кишининг йўлини очиқ қўй”, -деган ҳикмат келтирилган.

Исломда дўстлик жуда қадрланади. Дўстлар бир бирларини доимо яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариб туришлари керак. Шу дунёда Аллоҳ учун дўст бўлганлар, охиратда ҳам бирга бўлишади. Ҳар биримиз ўз ҳолимизга қарайлик, кимни яхши кўряпмиз? Ким билан улфатчилик қилаяпмиз? Кимларга ўхшагимиз келади. Кимни дўст тутяпмиз? Биз дўст деб билган кишилар охиратда даражалари қандай бўлишига эътибор қилайлик.

Бир киши Набий саллолоҳу алайхи ва салламнинг ҳузурларига келиб! “Қиёмат қачон бўлади?” -деб сўради. Шунда Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи ва саллам “Қиёмат учун нима тайёрлаб қўйдинг?” -дедилар. “У ҳеч нарса. Лекин мен Аллоҳ ва унинг Расулини яхши кўраман” — деди. Шунда Набий саллолоҳу алайҳи ва саллам “Сиз ўзингиз яхши кўрганлар билан бирга бўласиз”, -дедилар.

Шундай зарбулмасал бор. Туя билан тулки дўстлашган экан. Бир куни тулки шерга дуч келибди. Шер унга ташланмоқчи бўлганида тулки ёлвора бошлабди: — “Эй ҳайвонлар султони! Менга шавқат қилинг, бунинг эвазига ўтлаб юрган дўстим туяни сизга кўрсатаман. У сергўшт, мен эса қоқсуякман”. Тулки туяни кўрсатибди. Аммо шер аввал сотқин тулкини тилка пора қилиб, сўнг туяга ташланибди. Қиссадан ҳисса шуки, дўст танлашда адашманг. Киши дўстлик ипларини узиб, дўстига хиёнат қилар экан, ўз бошига ҳам ҳийлагар тулкининг куни тушуши аниқ.

 

Термиз туман «Варроқ Термизий» жоме масжиди имом хатиби Я.Очилов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here