Барчамизга маълум ва равшандирки , ҳар бир ота –она ўз фарзандларининг истиқболи, бахт саодати ва келажакда мустақил ҳаёт кечириб , жисмоний , Маънавий ва рухий жиҳатдан баркамол авлод бўлиб етишишини ният қилади. Ислом динида болаларни ҳали мурғаклигиданоқ гўзал ахлоқ ва одобга ўргатиб бориш тавсия этилади. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: яъни: Умар ибн Абу Салама р.а. айтадилар:” Мен Расулуллоҳнинг қарамоғларида ёш бола эдим. Овқат вақтида қўлимни товоқнинг ҳамма ерига узатар эдим. Шунда, Расулуллоҳ менга : “ Эй болакай ! Аввал “ Бисмиллоҳ”ни айт , сўнгра ўнг қўлинг билан , ўзингни лодингдан олиб егин ”, деб ўргатдилар. Шундан бери ўшандай овқатланадиган бўлдим “( Имом Бухорий ривояти).
Маълумки ,дунё ҳаёти – ҳар бир инсонга берилган ўткинчи синов муддатидир.Ундаги ҳар бир кун,соат дақиқа ва ҳатто сония инсон учун кўп фойда келтирадиган ғанимат бир фурсатдир, бунда инсон онадан туғилиб , вафот этгунча охират учун сай-ҳаракат қилади.
Динимизда ёшларни асосан ростгўйлик ,ваъдага вафо, омонатдорлик , каттага ҳурмат ,киччикга иззат Ўзгаларга меҳр-оқибатли бўлиш каби фазилатлар соҳиби қилиб вояга етказишга катта аҳамият қаратилади.Пайғамбаримиз ( с.а.в.) ҳадисларининг бирида шундай маҳамат қиладилар:
Яъни:” Ота ўз боласига чиройли одобдан кўра яхшироқ нарса бера олмайди”( Имом Термизий ривояти).
Мамлакатимизнинг 64 % ни ёшлар ташкил этади.Уларнинг улҳайиб , комил инсон бўлишлари учун давлатимиз барча зарур моддий ва маънавий шароитларни муҳайё қилди, спорт иншоатлари,дам олиш ва истироҳат масканларини барпо этиб, ёшларни ихтиёрига бериб қўйди.
Фарзандларимизни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб , ўргатиб бориш лозим бўлади.Зеро, илму фанниг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиб , ўқиб ўрганиб , маълумот ҳосил қилган киши , албатта ,ўзи , оиласи , халқи ва Ватани учук манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади.
Айниқса , таълим муассасаларида ўқишни тугатиб ,ёзги таътилга чиққан фарзандларимизга эътиборли бўлишимиз лозим.
Фарзандларнинг келажакда гўзал ахлоқли ва чиройли тарбияли бўлишида ота-она фарзанди ҳақига қиладиган хайрли дуолар урни беқиёсдир.Чунки дуо ибодат мақомида.Аллоҳ таоло ҳар бир ишда Ўзидан ёрдам сўрашимизни яхши кўради.Бундан ташқари ота-онанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси мустажобдир.
Абу Ҳурайрадан ( р.а.) ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз( с.а.в.) :” Учкишининг дуоси қабулдир: отанинг фарзандига қилган дуоси , мазлумнинг дуоси ва мусофирнинг дуоси деганлар. ”
Ота –она фарзандини ҳақига ёмон дуоқилиб қўйишдан эҳтиёт бўлиши керак.
Т Tарбия ҳақида Имом Ғаззолийнинг “ И ҳёу улумид-дин ” китобида бундай
деилади: “ Бола ота-она қўлида бир омонатдир”
Муҳтарам Прездентимиз: “ Биз фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий тўплаган ҳадислар ,Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари Аҳмад Яссавий ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз ” ,деганлар.
Тарбия бир неча хилга бўлинади :бадан тарбияси ,рухий тарбия ,ақл ва фикр тарбияси,ахлоқий тарбия ,ирода тарбияси , сўзлашув тарбияси ,меҳнат тарбияси ва бошқалар.
Доно халқимиз қадимдан айтиб келаётган :” Ёшлик қадрини бил ,қариларни ҳурмат қил” мақоли бизга дастурул амал булмоғи лозим.
Ёшнинг ҳурмати -қарз
Қарининг ҳурмати -фарз
Шариатда қарз билан фарзнинг матабасидаги фарқ қанчалик бўлса,кексалар билан ёшларга муносабатдагиайирманинг зарурлиги ҳам ўшанчадир.
Боғбондан парвариш курмаса ниҳол
Улғайиб ўсолмас,тополмас камол.
Дарҳақиқат ,ҳаёт синовларидан ўтиб, бой тажриба ортирган кексаларнинг тутумлари навниҳол ёшлар учун уларни турли офатлардан асровчи қўрғон ҳисобланади.
Ҳасан Басрий р.ҳ.бир куни одамларга :” Экин пишиб етилгандан сунг қилинади: деб савол бердилар. Улар –Ҳосили йииғиб олинади”, дейишди.Шунда Ҳасанул Басрий р.ҳ.”Шуни билингларки , гоҳида экин пишиб етилмасидан олдин унга офат ( касаллик ) етиши ва уни нобуд қилиши ҳам мумкин ”, деб ёшлар тарбиясига эътиборли бўлишга , кишининг ёшлик даврини қандай утказиши унинг келажакда ким бўлиб етишишида муҳим урин тутишига ишора қилади.Ёшлик даври қалбнинг мусоффалигини сақлаш ,уни имон ва илму маърифат нури билан тўлдириш учун энг қулай фурсатдир.
Кумкурғон туман Маматмурод бобо жоме масжиди имом хатиби Ў.Бернаев