Мусулмон инсонлар иккки қисм бўлади, яни мужтаҳид ва муқаллид. Мужтаҳид  деб  шариатда  ўзи оят ва ҳадисдан ҳукм олшга илму салоҳияти етадиган кишини айтилади. Муқаллид деб эргашувчи яни ўзидан илмда  решво кишига эргашувчи кишига айтилади. Улар шариатда Қурон ва ҳадисдан ўз кучи ва илму салоҳияти билан ҳукм олишга ожизлик қилишади.  Шунинг учун улар мужтаҳидга тақлид қилишади эргашади. Энди мужтаҳидга эрмашмаётган мусулмонларни чалғитаётган, ихтилоф қилаётганлар мужтаҳид ҳам муқаллид ҳам эмас. Улар бемазҳаблардир. Улар аҳли жамоатдан ажраб чиқиб кетган. Уларни мужтаҳид десангиз илми йўқ озроқ илм ўқиб бирқанча оят ва ҳадисларни ёдлаб олиб мужтаҳидликни даъво қилган билан мужтаҳид бўлиб қолмайди. Мужтаҳид деб ёд олгувчинимас фаҳмлагувчини айтилади. Яни шариатда қурони каримни ёд билиб унинг маъноси ва тафсирини мукаммал билган, Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифларини маъно ва моҳияти билан фаҳмлаб англаб, жойи келганда оят ва ҳадисга қиёс қилиб ҳукм чиқариб кетадиган фақиҳ олим кишини ва яна билган илмига бериё амал қиладиган ҳақиқий Аллоҳга яқин бўлган кишини мужтаҳид дейилади. Мусулмонни кофир дегувчи, муминни мунофиқ дегувчи, нафақат ғайридинни мусулмонларни ҳам қатл қилишга, қонини тўкишга фатво берувчини мужтаҳид дейилмайди.

Уламоларимиз айтишадики; Қайсики бир юртда бир мазҳаб раийяси тарқаган бўлиб  шу мазҳабга эргашувчилар кўб бўлса ва уларнинг ичида шу мазҳабнинг уламолари кўп бўладиган бўлса, шу мазҳабга эргашишлик вожиб бўлади деб. Чунки бошқа мазҳабни ўрганишнинг иложи йўқ. Одамлар шариат илмига масала масоилга муҳтож. Бизнинг юртимизда халқимиз азалдан ханафий мазҳабига эргашиб келган. Ханафий мазҳаби уламолари жуда кўп бўлиб шу мазҳаб таълимоти кенг ўргатилган. Бошқа мазҳаб таълимотини ҳечким ўрганмайди ҳам ўргатувчи ҳам йўқ.

Баъзи бировлар талфиқ қилмоқчи бўлишади, (талфиқ деб ўзича бир мазҳабдан бир масала олиб яна бир мазҳабдан бошқа бир масалани ўйлаб чиқариб олиш) қарабсизки мусулмонлар орасида ихтилофлар чиқади. Ихтилоф фитнани келтириб чиқаради. Пайғамбар алайҳиссалом “Фитна уйқуда, Аллоҳнинг лаънати бўлсин уни ўйғотган кишига”  деганлар.

Имоми Аъзамдек буюк мужтаҳидга эргашишлик аслида бахт. Бу мазҳабда оят ва ҳадисдан йўл тузилиб, масала масоиллар олинган,  шариат аҳкомлари ҳукмлари ипидан игнасигача аниқ тиниқ бизга кўрсатилган. Намоздан тортиб савдо сотиққача ва бошқа ҳамма нарсада китобларимизда баён қилинган. Ана шу мазҳабга эргашиб оғишмай амал қилсак бас. Бир мазҳабда юришлик бирдамликни иттифоқликни таминлайди. Қаерда иттифоқлик бўлса шу ерда тинчлик, хотиржамлик, меҳр оқибат, барака ва тараққиёт яхши бўлади. Аксинча бўлса парокандалик, талофот, касофот, мусибат ва ҳакоза бўлади.

 

Бойсун туман  “Саид Баҳромхон”  жомеъ масжиди имом хатиби  Ў. Алимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here