Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги “Рухсор” радиоканали ходими томонидан “Коронавирус касаллиги Фарғонага кириб келди”, деган мазмундаги аудио тарқатиб юборилган. Бу эса аҳоли орасида ваҳима ва турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Шу ўринда айтиш лозимки, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, шу жумладан, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ҳам ўткир респиратор инфекциялар, жумладан, коронавирус инфекциясининг янги турининг юртимизга кириб келишининг олдини олиш борасида қатъий назорат ўрнатилган.

Юқоридаги асосланмаган хабар ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва аҳоли орасида тарқалиб бўлгач, журналист ёлғон хабар тарқатганлиги учун узр сўради.

Раддияда кўпчиликни ваҳимага солган ёлғон хабарни у дўстларига ҳазил маъносида айтганини, аммо бу аудио маълумот дўстлари томонидан ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборилганини маълум қилиб, халқимиздан кечирим сўради.

uza.uz

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here