Толҳа ибн Абдурроҳман ибн Авф ўз замонасида Қурайшнинг энг саховатли кишиси эди  Бир куни унга  хотини  сизнинг  биродарларингиздек  пасткаш инсонларни кўрмаганман” —  деди.  У  Нима учун бундай деяпсан?” — деди.  Хотини:  — Агар сиз бойиб кетсангиз, улар сиздан ажралишмайди, агар сиз камбағал бўлиб қолсангиз  хабар олиб  келишмайди” — деди. Толҳа хотинига қараб:   — Аллоҳга  қасамки, бу уларнинг  мукаррам хулқ соҳиблари эканидандир. Уларга  саховат кўрсатишга имконимиз бор пайтда  келишади, агар уларнинг ҳаққини адо қилишдан ожиз бўлиб қолсак, (бизни безовта қилиб, хижолатга қўймаслик учун) келишмайди” — деб жавоб берди.Имом Мовардий ушбу қиссага қўшимча қилиб шундай дейди:

— Унинг олийжаноблик билан қилган таъвилини қаранг! Биродарларининг хунук ишларидан яхшиликни гумон қиляпти, хиёнатларини эса вафо деб таъвил қиляпти. Аллоҳга қасамки, бу – соғлом қалбнинг дунёда роҳат, охиратда эса муваффақият эканига далолат қилади. Бу ҳам жаннатга кириш сабабларидан биридир,   Салаф солиҳлардан бири:

“Агар дўстларимдан бирининг соқолидан хамр (яъни вино) томиб турганини кўрсам, унга сепиб юборилгандир, деб ўйлайман, агар унинг тоғнинг тепасида туриб олиб:  (яъни, мен сизларнинг олий Роббингизман), деётганини кўрсам, Қуръон оятини ўқиётган бўлса керак, деб гумон қиламан.” — деган экан.   Уламолар айтадилар:

“Аллоҳга қасамки, бандага ўзининг амалидаги ниятини билиши қийинку, қандай қилиб у халойиқнинг ниятини билишга имкон топа олади?”. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар,   “Биродаринг оғзидан чиққан сўздан бирорта яхшиликни гумон қилишга имконинг бўлса, у сўздан ёмонликни гумон қилмагин!   Ибн Сийрин роҳматуллоҳи алайҳи айтганлар:   “Биродаринг ҳақида бирон нарса эшитсанг, унинг узрини  қидир.  Агар унга узр топа олмасанг, “Балки мен билмайдиган  узри  бордир” — дегин”.

 

Кумкургон туманидаги «Мухторхон хожи» жоме масжиди имом хатиби  Зокирхон  Омонов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here